1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Қабул қилинган қарорни амалга ошириш босқичида 
ички ишлар 
органининг раҳбари санаб ўтилган тадбирларнинг бажарилишини 
уюштиради, ўз ҳаракатларининг манфаатдор органлар, муассасалар 
ва ташкилотларнинг ҳаракатлари билан мувофиқлаштирилишини 
таъминлайди, вазият ва унинг ривожланишини, ўтказилаѐтган 
ҳаракатлар ҳамда вазиятни барқарорлаштириш ва нормал шароитни 
тиклашга оператив таъсир кўрсатишни назорат қилади. У оператив 
штаб ҳамда ички ишлар органи аппаратининг бўлинмаларига 
қуйидаги топшириқларни беради: оператив ахборотни алмашиш; 
хабарларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш; оператив вазиятнинг 
аҳволини ва ривожланишини назорат қилиш ҳамда унинг ўзгаришига 
қараб ўз вақтида чора кўриш; ўтказилаѐтган тадбирларнинг бориши 
ва қабул қилинган қарорлар (берилган топшириқлар) ҳақида 
мунтазам хабар бериб туриш; фавқулодда вазиятнинг ривожлани-


398 
шини ва унинг оқибатларини башорат қилиш эътиборга олинади.
Ушбу босқичда қабул қилинган қарорни бажариш учун одамлар 
ва моддий бойликларни қутқариш, бегона шахсларни хавфли ҳудудга 
киритмаслик чоралари кўрилади, ўраб олинган ҳудудда ва унинг 
яқинида жамоат тартибининг сақланиши ташкил этилади, вазият 
талаб қилганида автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг 
ҳаракатланиш тартиби ўрнатилади ва сақлаб турилади, қаровсиз 
қолган бойликлар ва ҳужжатлар тўпланадиган барча жойлар 
аниқланади ва қўриқланади. Оператив ва тергов оператив ишлари 
амалга оширилади, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг шахси 
аниқланади, уларнинг қариндошлари ва яқинларига ѐрдам кўрсатиш 
тартиби ишга солинади. Шу даврда ички ишлар органи (одатда, унинг 
ўзи оператив штаб раҳбари)нинг бош вазифаси хизматлар ва 
бўлинмаларнинг, қабул қилинган қарорни бажарувчи оператив 
гуруҳларнинг ҳаракатлари аниқ бўлишини, улар ўртасида ҳамкорлик 
ўрнатилишини ҳамда мавжуд шароит ва кўрилаѐтган чоралар ҳақида 
улардан ўз вақтида ахборот олинишини таъминлашдан иборат 
бўлади. 
Бу босқичда ички ишлар органларининг турли хизматлари 
ўртасида, шунингдек, улар билан давлат ҳокимиятининг бошқа 
органлари, уларнинг ихтиѐрига берилган кучлар ҳамда ўзини ўзи 
бошқариш органлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши алоҳида 
аҳамиятга эга. Ушбу ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади: 
жамоат тартиби ва аҳолининг хавфсизлигини муҳофаза қилишга доир 
умумий тадбирларнинг режаларини келишиб олиш; қутқарув ҳамда 
фалокат оқибатларини тиклаш ишларида иштирок этиш; жабрланган-
ларнинг офат юз берган ҳудуддан даволаш муассасаларига олиб 
борилишини 
уюштириш; 
нарядларга 
биргаликда 
йўл-йўриқ 
кўрсатиш; аралаш постлар ва патруллар қўйиш; оператив вазият 
ҳақида бир-бирларига ахборот бериш зарурати юзага келади.
Эвакуация босқичида 
аҳолини фавқулодда вазият ҳудудидан олиб 
чиқиб кетиш ҳақидаги қарорни ушбу ҳудудда фаолият кўрсатувчи 
бошқарув органининг вакили қабул қилади. Қарорни ички ишлар 


399 
органининг раҳбари оператив штаб аъзоларига етказади, айни вақтда 
куч ва воситаларни эвакуацияга тайѐрлаш ҳақида топшириқ беради. 
Ички ишлар органи раҳбарининг топшириғига мувофиқ, оператив 
штаб куч ва воситаларни эвакопунктларда, эвакуация қилинувчилар 
ўтадиган йўналишларда, шунингдек, улар жойлаштириладиган 
жойларда жамоат тартиби ва хавфсизликнинг сақланишини 
таъминлаш учун тайѐрлайди.
Аҳолини эвакуация қилиш, одатда, илгаридан ишлаб чиқилган 
режалар асосида амалга оширилади. Бунда режаларга фавқулодда 
вазиятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим тузатишлар 
киритилади. Эвакуациянинг асосий вазифалари, аввало, эвакуация 
қилинаѐтган аҳоли кўчириб кетилаѐтган ва кўчириб келинаѐтган 
аҳоли яшайдиган пунктларда, шунингдек, аҳолини автомобиль ва 
темир йўл транспорти воситаларига ўтказиш жойларида лозим 
даражадаги жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, эвакуация 
қилинувчилар ўтқазилган автокарвонларни ҳамда темир йўл 
поездларини кузатиб бориш, аҳоли ўртасида ваҳима ва нотўғри 
маълумотлар берувчи миш-мишларнинг олдини олишдан иборатдир.
Эвакуацияга тайѐргарлик кўрилаѐтганида ва уни амалга ошириш 
вақтида давлат ҳокимияти органлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш 
органлари билан биргаликда эвакуация қилинаѐтган аҳолини 
жойлаштириш мўлжалланаѐтган жойлар ҳақидаги масалалар 
батафсил ўрганилади, транспорт йўлларининг ўтказиш имконияти 
таҳлил қилинади ва ҳоказо.
Эвакуация босқичида жамоат тартибининг муҳофаза қилиниши, 
ѐнғинга қарши режим, фуқароларнинг шахсий ва мулкий 
хавфсизлиги, олиб чиқиб кетилаѐтган ва эвакуация қилинаѐтган 
ҳудудда қолдирилган мулк ва техниканинг сақланиши таъминланади.
Одамлар эвакуация қилиниши билан улар олиб чиқиб 
кетилаѐтган ҳудуднинг атрофида назорат қилиш ва рухсат бериш 
ҳамда қўриқлаш режимлари жорий этилади, моддий бойликлар 
сақланадиган объектларнинг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги 
текширилади. 


400 
Якуний босқич 
– инқироздан кейинги даврда, жумладан, 
фавқулодда вазият қурбонлари дафн этилаѐтган вақтда жамоат 
тартиби ва хавфсизлигининг сақланишини ташкил қилиш муҳим 
ҳисобланади. 
Ушбу вазифанинг ҳал қилиниши қуйидагиларни ўз ичига 
оладиган махсус қатор тадбирларни ўтказишни талаб қилади: 
фавқулодда вазият оқибатлари ва сабаблари ҳақида жамоат фикрини 
ўрганиш; ҳалок бўлганларнинг қариндош-уруғлари ва танишлари, 
аҳоли ўртасида, шунингдек, фавқулодда вазият юз берган ѐки 
жабрланганлар ишлаган корхона, муассасаларда тушунтириш ишлари 
олиб бориш; ѐлғон миш-мишларнинг олдини олиш; тайѐрланаѐтган 
ҳамда оммавий тартибсизликлар юзага келишига олиб келиши 
мумкин бўлган ҳаракатларни аниқлаш; ғайриижтимоий йўналишга 
эга бўлган шахсларнинг назорат қилинишини кучайтириш, мотам ва 
дафн маросимлари ўтказиладиган, ҳалок бўлганлар эсланадиган вақт 
ва жой, уларда иштирок этадиган одамлар сони ҳақидаги 
маълумотларни тўплаш; мотам тадбирлари ўтадиган объектлар, 
жойни кўздан кечириш қилиш; куч ва воситаларни жойлаштириш 
ҳақида қарор қабул қилиш; мазкур тадбирларни ўтказиш чоғида 
вазифаларни ижрочиларга етказиш назарда тутилади. 
Ушбу босқичда шахсий таркиб билан унинг ҳаракатлари 
юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилади, махсус режаларга 
тузатишлар киритилади, вазият, юз берган воқеаларнинг оқибати, 
кўрилган чоралар ва фаолият натижалари ҳақида якуний ахборот 
тайѐрланади ва раҳбариятга юборилади. 
Шундай қилиб, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган 
ҳодисалар оқибатида юзага келадиган вазиятларнинг фавқулодда 
хусусияти ички ишлар органлари фаолиятининг одатдаги режимини 
объектив равишда ўзгартиради ҳамда жамоат тартибини ва 
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш 
борасидаги янги функцияларнинг пайдо бўлишига ҳамда ҳар куни 
бажариладиган функцияларининг ҳажми ортишига олиб келади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish