1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Фавқулодда вазият ҳақида хабар келганида чора кўриш босқичи
ички ишлар органининг навбатчилик қисмига дастлабки ахборот 
келиб тушган пайтдан бошланади. Ахборот фавқулодда вазият юзага 
келган жой, вақт ва унинг тури, одамлар ўртасида қурбонлар бўлган-
бўлмаганлиги ва жабрланганлар сони, биноларнинг бузилиши ва 
ѐнғин чиққанлиги, зарарловчи омилларнинг тарқалиш йўналиши ва 
майдони, қўшни ҳудудлардаги аҳоли учун хавфлилик даражаси 
кабилар ҳақида маълумот олиш мақсадида аниқлаштирилади. 
Аниқлаштирилган ва текширилган ахборот дарҳол ички ишлар 
органининг раҳбарига, унинг кўрсатмаси бўйича эса давлат 
ҳокимияти органларига ҳамда фавқулодда вазиятлар чоғида 
бошқариладиган махсус ваколатли органларга етказилади.
Ички ишлар органининг раҳбари ушбу ахборотни олгач, оператив 
навбатчига қуйидагилар ҳақида топшириқ беради: оператив штаб 
аъзоларига ва бошқа ходимларга хабар бериш схемалари ҳамда 
рўйхатлар бўйича уларни хабардор қилиш; фавқулодда вазият юз 
берган ҳудудда жойлашган бўлинмалар билан барқарор алоқа 
ўрнатиш ва уни сақлаб туриши; фавқулодда вазият юз берган 
ҳудуддаги ўз қарамоғидаги бўлинмалардан зарур маълумотларни 
олиши; манфаатдор органлар, муассасалар ва ташкилотлар билан 
доимий алоқада бўлиши керак. 
Ҳодиса натижасида юзага келган вазиятни баҳолаш босқичида 
ички ишлар органининг раҳбари қуйидаги ишларни бажаради: 
қарамоғидаги бўлинмаларнинг раҳбарларидан фавқулодда вазиятга 
оид ахборотни аниқлаштириш учун маълумотлар олади ва уларга 
тегишли топшириқлар беради; фавқулодда вазият зонасидаги оператив 


396 
шароитнинг аҳволи ҳақида, шароитни барқарорлаштириш юзасидан 
кўрилган ва таклиф этилаѐтган чоралар ҳақида давлат ҳокимияти 
органлари ва юқори турувчи ички ишлар органига озғаки хабар 
беради, зарур маълумотлар билан алмашади ҳамда ўз ҳаракатларини 
фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда бевосита иштирок 
этаѐтган Қуролли Кучлар ва ички қўшинлар қўмондонлиги, маҳаллий 
ҳокимият органларининг раҳбарияти билан мувофиқлаштиради; 
маъмуриятларнинг бошлиқларига йиғма отрядларнинг шахсий 
таркибини улар тўпланадиган ва хизмат вазифаларини бажарадиган 
жойларга кўчириш учун корхона ва ташкилотларнинг транспорт 
воситаларини бириктириш ҳақида таклифлар киради; ички ишлар 
органининг бошқарув гуруҳига йўл-йўриқ кўрсатиб, уни фавқулодда 
вазият юзага келган ҳудудга юборади. Бундан ташқари, ички ишлар 
органининг раҳбари оператив штабга фавқулодда вазият юз берган 
жойда ушбу вазиятнинг мавжуд ва имкониятдаги оқибатларининг 
умумий тавсифига оид ахборотни, шунингдек, криминоген тавсифлар, 
мазкур ҳудудда ишлаѐтган ва жойлашган қарамоғидаги куч ва 
воситаларнинг аҳволи, шароитлар, жумладан, гидрометеорологик 
вазият ҳақидаги маълумотларни, инфратузилмага оид жиҳатларни 
аниқлаш ҳақида топшириқлар беради.
Қарор қабул қилиш босқичида
 
ички ишлар органининг раҳбари 
шароитни баҳолаш асосида қуйидаги қарорларни қабул қилади: ички 
ишлар органининг муайян куч ва воситаларини фавқулодда вазият 
зонасига юбориш ҳақида; жабрланганларга зарур кечиктириб бўлмас 
тиббий ѐрдам кўрсатиш ҳақида; ички ишлар органларининг маҳаллий 
ва жалб этиладиган кучларини барча зарур моддий таъминот ва 
маҳсулотлар, коммунал-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш билан 
ҳам тўлиқ таъминлаш учун қўшимча тадбирлар ўтказиш ҳамда; 
фавқулодда вазият зонасида ички ишлар органларининг куч ва 
воситаларини, жалб этиладиган ва захирадаги кучларни қўллашга 
тайѐрлик ҳолатини сақлаб туриш ҳақида маълумотлар беради.
Ушбу босқичда ички ишлар органининг раҳбари қуйидаги 
идораларга таклифлар юбориш ҳақидаги масалани ҳам ҳал этади: 


397 
давлат ҳокимияти органларига: ушбу ҳудудда фавқулодда ҳолат 
жорий этиш ҳақида; тегишли инстанцияларга – Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларини жалб этиш 
учун; Ўзбекистон Республикаси ИИВга қўйилган вазифаларни 
бажариш учун моддий-техник воситалар, тегилмас захиралардан 
қисман фойдаланиш ҳақида; давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органларига 
эса 
ўтказилаѐтган 
тадбирларни 
қўшимча 
молиялаштириш ва ушбу мақсадларга тегишли моддий-техник 
воситаларни ажратиш ҳақида маълумотлар беради.
Ички ишлар органининг раҳбари қуйидагилар ҳақида ҳам 
қарорлар қабул қилади: махсус режани (аниқлаштириб) амалга 
киритиш; шахсий таркибнинг махсус шароитларда ишлаш учун 
лозим даражадаги психологик тайѐрлигини таъминлаш ѐки ошириш; 
ҳалок бўлганлар, жабрланганлар, қутқариш ва хавфсиз жойга олиб 
бориш лозим бўлган шахсларни, бойликлар ва ҳужжатларни топиш, 
босиб қолган биноларни бузиш, турар жой даҳалари (ҳудудлари, 
объектлари)ни ҳовлима-ҳовли (объектлар бўйича) кўриб чиқиш 
мақсадида излаш ишларини олиб бориш усулларини белгилаш; 
таъминот воситаларини ишга солиш. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish