маълумотларни
қайта ишлаш марказлари
ташкил этилиб, уларнинг барчаси тегишли
ахборот алмашиш каналлари орқали ягона тизимга уланди.
Қонун ҳужжатлари талабларига кўра, паспорт бўлинмалари био-
метрик паспорт тизимининг узлуксиз ҳамда ушбу тизимда фойда-
ланиладиган қимматбаҳо техник қурилма (восита)ларнинг тўхтовсиз
ишлашини таъминлаш мақсадида захира электр манбаи (электр
генератор қурилмалари), биометрик тизим таркибида ишлатилувчи
махсус қурилмалар учун доимий меъёрий ҳароратни ушлаб турувчи
иситиш ва совитиш мосламалари, биометрик маълумотларни йиғиш
хоналарининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташвишгоҳ ва
темир панжаралар, аҳолига паспорт расмийлаштириш жараёнида
қулайлик яратиш, унинг паспорт тизими соҳасидаги ҳуқуқий онгини
ошириш мақсадида фуқаролар учун кутиш хоналарида ўриндиқлар,
тошойна, кийим осиш учун мослама, телевизор ва DVD қурилмалари,
шунингдек кўрсатиладиган хизматлар (паспорт расмийлаштириш)
учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган плакатлар
билан таъминланади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг
паспорт тизимини таъминлаш фаолиятини кадрлар билан таъмин-
лаш
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнатини
рағбатлантириш, уларни хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш
руҳида тарбиялаш, жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш жараёни, ташкилий тадбирлар
ва техникавий усуллар мажмуидир.
355
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ички ишлар органларига
юклатилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши, аввало,
ички ишлар идораларида хизмат қилаётган ходимларнинг билими,
касбий тайёргарлиги, амалий ва ҳаётий тажрибасига, ижрочилик
интизоми ва топшириқни бажаришдаги масъулиятига ҳамда кадрлар
тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид бошқа омилларга
боғлиқ.
Бугунги кунда ҳар қандай давлат идораси бошқа тузилмалар
билан ҳамкорликни ташкил қилмасдан туриб, ички имкониятлари
доирасида ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлай олмайди.
Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, мамлакатимизда паспорт
тизимини таъминлашда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлинмалари
ички ишлар органлари таркибига кирувчи тузилмалар
имконияти билан бир қаторда, бошқа давлат органлари (шу жумла-
дан, ҲМҚО) ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ёрдамидан ҳам
фойдаланади.
Паспорт тизимини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик
бу шахсни
ҳужжатлаштириш, уни белгиланган тартибда прописка қилиш, мамлакат-
да паспорт тизими қоидаларига амал қилинишини таъминлашга
қаратилган субъектларнинг қонун ва қонуности ҳужжатларида
белгиланган ваколатлари, усул ва шакллари асосида, келишилган
тартибда биргаликда амалга оширадиган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа
чора-тадбирлари йиғиндисидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ички ишлар органлари соҳавий
хизматлари ўртасида паспорт тизимини таъминлаш борасидаги
фаолиятни самарали ташкил этишга масъул этиб миграция ва фуқаро-
ликни расмийлаштириш бўлинмалари белгиланган. Мазкур жараён-
даги ҳамкорлик ҳам қўшма тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда
ифодаланган амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда белгиланган
вазифалар юзасидан таклифлар ва бошқа турдаги маълумотларни
тайёрлаш, тегишли ташкилотларга тақдим этиш йўли билан амалга
ошириладиган ахборот алмашиш усуллари орқали таъминланади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари
ички
ишлар органлари соҳавий хизматлари билан юқорида келтирилган
ҳар икки йўналишда ҳамкорликни амалга оширади. Хусусан, паспорт
тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили ҳам, ички ишлар
органларининг паспорт тизимини таъминлаш борасидаги ўзаро
ҳамкорлигининг: а) қидирувда бўлган, бедарак йўқолган ҳамда яшаш
манзилида узоқ муддат бўлмаган, шунингдек жиноят содир этган
356
шахсларнинг шахси ва фуқаролигига доир маълумотларини тақдим
этиш орқали ташкил этиладиган ахборот алмашиш; б) паспорт
тизими қоидаларига амал қилинишини (паспорт режимини) таъмин-
лашга оид ҳамда бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
ва уларга қарши курашиш каби йўналишларда ташкил этилишини
кўрсатмоқда.
Жиноятчиликнинг олдини олишда комплекс ёндашув унинг
барча имкониятлари ва йўналишларидан фойдаланишни тақозо этади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси эса ўз навбатида оғир турдаги
жиноятлар содир этилишининг дастлабки кафолатидир. Миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари
ходимларининг бу бора-
даги фаолиятида юқори натижаларга эришишда бошқа давлат орган-
лари билан амалга ошириладиган ҳамкорлик ҳам муносиб ўрин тутади.
Амалдаги қонун ҳужжатларини ўрганиш натижалари, миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг Ўзбекистон
Республикасида паспорт тизимини таъминлаш жараёнида Ўзбекистон
Республикаси ДХХ (Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси), Ташқи
ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги (ФҲДЁ ва нотариал органлар),
Мудофаа вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат
статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, прокуратура, суд каби
давлат органлари билан ҳамкорлик олиб боришини кўрсатмоқда.
Фуқаролик жамияти институтлари паспорт тизимининг самарали
таъминланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу борада, айниқса, мамлакати-
миз миллий тизимида мавжуд бўлган «Маҳалла фуқаролар йиғини»,
«Фидоий ёшлар патруль гуруҳлари», «Чегара посбонлари» каби
миллий жамоатчилик институтлари асосий ўрин эгаллайди.
Бугунги кунда ўзини ўзи бошқариш органлари аҳоли яшаш
жойларида содир этилаётган жиноятлар ва бошқа ғайриқонуний
хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларни келтириб чиқараётган
сабаб ва ҳолатларини аниқлашда ваколатли давлат органларига кўмак-
лашувчи жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Шу сабабли ҳам
«...жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун ўзини ўзи
бошқариш органлари, биринчи галда, маҳаллаларнинг ролини янада
ошириш зарур»
1
.
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард
мақсадимиз. – Т. 8. – Т.: «Ўзбекистон», 2000. – Б. 336.
357
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаро-
лар ва уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллигини, аҳоли-
нинг ўзаро ҳамжиҳатлигини ошириш, уларнинг жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ-
бузарликларнинг олдини олишдаги иштироки ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқ-
ни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигини янада такомил-
лаштириш мақсадида «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси
ташкил этилган бўлиб, қонун ҳужжатларида унга фуқаролар томони-
дан паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўзига
бириктирилган ҳудудда тегишли органлар билан биргаликда тушун-
тириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш вазифа-
лари юклатилган.
Фуқароларнинг давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш,
уларни ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоялаш ҳамда чегара режими
қоидаларига риоя этилишини таъминлашни такомиллаштириш мақсадида
«Чегара посбонлари» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.
Мазкур чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядларга чегара
қўшинлари хизматчилари билан биргаликда давлат чегараларини
бузиб кирувчиларни ва чегара режими қоидаларини бузувчиларни
ушлаш, шунингдек чегараолди зоналарда яшовчи аҳоли ўртасида
жамоат тартиби ва хавфсизлигини, чегара режими қоидаларига амал
қилишларини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишларини ташкил
этишда иштирок этиш каби муҳим вазифалар юклатилган.
Ушбу жамоатчилик тузилмаларининг муҳим ва ўзига хос
жиҳатлари шундан иборатки, улар паспорт тизимини таъминлаш
жараёнида давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари билан аҳоли
ўртасидаги муҳим ва ажралмас, шунингдек ушбу соҳадаги давлат
сиёсатини бевосита тарғиб этувчи бўғин ҳисобланади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатларига оид ижтимоий муносабатларни тартиб-
га солувчи қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилаётганлиги ушбу
соҳадаги аҳоли эҳтиёжининг ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Инсон ва фуқароларнинг паспорт тизимига оид конституциявий
ҳуқуқларининг амалиётга татбиқ этилиши давлатнинг бу борадаги
чора-тадбирларни қай даражада йўлга қўйганлигига боғлиқ бўлиб,
Ўзбекистон Республикасида шахснинг бу борадаги ҳуқуқларини
таъминлашда ижро этувчи ҳокимият органи сифатида ички ишлар
органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмат-
лари муҳим рол ўйнайди. Шу нуқтаи назардан ҳам, паспорт тизимини
358
бевосита таъминловчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этишни
такомиллаштириш масаласига алоҳида этибор қаратиш лозим.
Амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлилига кўра, миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш хизматлари жисмоний ва юридик
шахсларга қуйидаги турдаги давлат хизматларини кўрсатмоқда:
1) шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш
ва фуқароликдан чиқиши (йўқотиши)га оид ҳужжатларини расмий-
лаштириш;
2) фуқаролар ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлма-
ган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиш
ҳужжатларини расмийлаштириш;
3) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва
гувоҳномаларини расмийлаштириш;
4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини белгиланган тартибда
рўйхатга олиш (прописка қилиш) ва рўйхатдан чиқариш;
5) Ўзбекистон Республикасида бўлувчи чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш визаси амал қилиш
муддатини вақтинча рўйхатдан ўтказиш;
6) жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанлигини тасдиқ-
ловчи маълумотномаларни расмийлаштириш;
7) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспорт расмийлаш-
тириш;
8) йўқолганлиги, фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган
йили ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси паспортини
алмаштириш.
Амалиёт натижалари таҳлили бугунги кунда миграция ва фуқаро-
ликни расмийлаштириш хизматлари фаолиятининг паспорт тизимини
таъминлаш соҳасида шахс ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бир
қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Ушбу муаммоларнинг
аксарияти хизмат фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш билан
боғлиқ бўлиб, уларни бартараф этмасдан туриб шахснинг паспорт
тизими соҳасидаги ҳуқуқларини самарали кафолатлаш мумкин эмас.
Ушбу ариза ва шикоятларнинг ортиб боришига асосий сабаблар-
дан бири сифатида паспорт бўлинмалари ходимларининг жисмоний
имкониятининг етмаётганлигини, шунингдек маъмурий ҳудудий бир-
ликка ажратилган штатларнинг етарли даражада таъминланмаганли-
гини кўрсатиш мумкин. Таҳлил қилинаётган муаммонинг ечими
359
сифатида маъмурий ҳудудий бирликлар аҳолисининг сонини инобат-
га олган ҳолда штатларни қайтадан кўриб чиқиш таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги
«Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий
этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1730-сон-
ли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 30 декабрдаги «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни
ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси-
нинг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 378-сонли қарори жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимида замонавий
коммуникацион технологияларни жорий этиш, бу орқали эса давлат
органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида қабул
қилинган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаро-
лари ўзларининг паспорт-виза тизими соҳасидаги ҳуқуқларини
электрон мурожаатлари орқали таъминлаш имконига эга бўлди.
Ҳозирда фуқаролар ўзларининг паспорт олиш, Ўзбекистон
Республикаси фуқаролигига кириш, чиқиш, чет элга чиқиш, доимий
яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаларини олиш, белгиланган
тартибда прописка қилиш ва рўйхатдан чиқиш, визанинг амал қилиш
муддатини узайтириш масалаларига оид ҳуқуқларини таъминлашга
оид ариза ва шикоятларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари-
га Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz)
орқали йўллашлари мумкин.
Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашдан
кўзланган мақсад унинг таркибий тузилмалари фаолияти ошкоралиги
ва шаффофлигига эришиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ахборот излаш, олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш,
шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият
ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш орқали
жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини, жиноятчиликка қарши курашни, унинг профилактикасини
самарали ташкил этишнинг демократик миллий тизимини шакллан-
тиришдан иборатдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун миграция ва фуқароликни расмий-
лаштириш бўлинмалари фаолиятида фуқароларга кўрсатиладиган
ўндан ортиқ хизмат турлари бўйича ахборотларни монеликсиз излаш
ва олиш учун шарт-шароитлар ҳамда аниқ механизмлар яратилган.
360
Do'stlaringiz bilan baham: |