1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчидан
, мазкур тоифадаги ҳуқуқбузар-
ликларни мониторинг (таҳлил) қилиш, уларнинг ривожланиш тенден-
цияларини кузатиш имконини берса; 
иккинчидан
, қоидабузарликлар 
устидан ижтимоий-ҳуқуқий назорат ўрнатиш ҳамда уларга қарши 
курашиш чораларини такомиллаштириш учун шароит яратади. 
Мазкур соҳадаги узилишлар (камчиликлар) эса, ўз навбатида, 
ички ишлар органлари томонидан паспорт тизими қоидаларини 
бузган шахсларнинг профилактик ҳисобини самарали юритилишига 
салбий таъсир кўрсатиши

билан бирга, айрим ҳолларда шахснинг 
жиноий таъқиб доирасидан четда қолиб кетишига ҳам сабаб бўлади. 
Статистик ахборотларнинг ягона тизимини янада ривожланти-
риш, маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тизимини 
такомиллаштириш, уларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан 
бош тортишига кўмаклашадиган шарт-шароитларни бартараф этиш 
мақсадида Ўзбекистон Республикасида маъмурий жазога тортилган 

Изоҳ:
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактика-
си тўғрисида»ги 2014 йил 14 майдаги қонунининг 35-моддасига асосан паспорт 
тизими қоидаларини бузган шахслар устидан профилактик ҳисоб юритилади.


352 
шахсларни ягона ҳисобга олиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон 
Республикаси ИИВнинг идоравий ҳужжатларида ҳам ушбу тизим-
нинг ҳар бир ваколатли соҳавий хизмати ўз юритувида бўлган маъ-
мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳақидаги маълумотларни 
ИИВ Ахборот марказига тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилган. 
Режалаштириш
бошқарув жараёнининг умумий функцияси 
бўлиб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг 
паспорт тизимини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этиш 
жараёнида ушбу босқичнинг аҳамияти тизимни аниқ мақсадга 
йўналтириш, асосий куч ва воситаларни энг муҳим муаммоларни ҳал 
этишга қаратиш, уларни ўз вақтида ечишда намоён бўлади. 
Бошқарув жараёни босқичи сифатида режалаштириш ижтимоий 
тизимларнинг келгуси фаолиятига мўлжалланган мақсад ва вазифа-
ларини, уларга эришиш усул ва воситалари, шунингдек уларни ҳал 
қилиш кетма-кетлиги ва бажариш муддатларини белгилаб олишни 
англатади. 
Тизим фаолиятини режалаштиришнинг энг муҳим воситаси режа 
бўлиб, у бирор ишни тартиби билан ва ўз вақтида бажариш учун 
олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжални англатади. 
Режалар ўзида оператив вазиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда, мавжуд 
куч ва воситаларни тўғри тақсимлаш орқали тизим олдида турган 
вазифаларнинг амалга оширилишини таъминловчи чора-тадбирларни 
назарда тутади. Шунингдек, тизим олдига қўйилган вазифаларнинг ўз 
вақтида бажарилиши, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва 
баҳолашни енгиллаштиришга имкон беради. 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг 
паспорт тизимини таъминлаш фаолиятини акс эттирувчи режаларида 
ҳам уларнинг келгуси даврга мўлжаллаган мақсад ва вазифалари, 
уларни амалга ошириш учун бажарилиши лозим бўлган тадбирлар, бу 
тадбирларни бажариш кетма-кетлиги, муддатлари, ижрочилари ҳамда 
режалаштирилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш 
усуллари акс этади. 
Фаолият
натижаларини таҳлил қилиш ва
ҳисобини юритиш. 
Юридик адабиётда ички ишлар органларидаги таҳлилий ишнинг 
мазмуни ҳуқуқий тартибнинг аҳволи ва ички ишлар органлари 
амалий фаолиятининг натижалари, ушбу фаолият кечаётган ташқи 
муҳит шароитларига доир ахборотни ўрганиш ва баҳолашни қамраб 
оладиган ҳамда сабабий алоқадорликлар, тамойиллар ва қонуният-
ларни аниқлашга қаратилган тадқиқот ва билиш фаолияти сифатида 
таърифланади. 


353 
Муайян маъмурий ҳудудда юзага келган тезкор вазиятни чуқур 
ва ҳар томонлама таҳлил этиш, ички ишлар органлари, унинг соҳавий 
хизмат ва тузилмалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асоси-
дагина ҳуқуқбузарликлар проифилактикасининг шакл ва усулларини 
такомиллаштириш, жиноят ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш, уларни фош этиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш, 
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вақтида ва асослан-
ган қарорлар қабул қилиш мумкин. 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томони-
дан паспорт тизимини таъминлаш фаолиятининг натижалари ҳам 
таҳлил қилиниб,
 
ҳисоби юритиб борилади. Миграция ва фуқароликни 
расмийлаштириш бўлинмаларининг ойлик, чораклик, ярим йиллик, 
тўққиз ойлик ва йиллик иш якунлари уларнинг ҳисобот ва маълумот-
номаларида акс эттирилади. Паспорт бўлими инспекторларининг иш 
натижалари ҳар ойда туман, шаҳар ИИБ миграция ва фуқароликни 
расмийлаштириш бўлинмалари томонидан умумлаштирилиб, вилоят 
ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига тақдим 
этилади. Ушбу ҳисоботлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида 
умумлаштириб борилади. 
Раҳбар ходимлар томонидан ходимларнинг хизмат вазифалари 
билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилаётганлиги кундалик вазифа-
ларни талаб даражасида бажармасликларига сабаб бўлмоқда. Миграция 
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига юклатилган вази-
фаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида 
ушбу хизмат ходимларини хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга 
жалб этмаслик юзасидан назоратни кучайтириш, ушбу ҳолатга йўл 
қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чораларни кўриш лозим. 
Ҳозирги шароитда ички ишлар органлари фаолиятини анъанавий 
бўлиб қолган усуллар билан баҳолаганда, жиноятчиликнинг олдини 
олиш ва очишда муваффақиятларга эришилаётгандек туюлса-да, касбий 
тайёргарлик маҳоратини оширмай, ички ишлар органлари хизматлари 
ва бўлимларининг техник таъминотини яхшиламай туриб, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоялаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъмин-
лаш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш вазифаларини бажа-
риш мумкин эмас. 
Фуқароларни замон талабларига мос бўлган биометрик паспорт-
лар билан таъминлаш ҳамда уларнинг бу борада ҳуқуқларини кафолат-
лаш жараёнида маълумотларни йиғиш пунктлари (миграция ва 


354 
фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)нинг замонавий жиҳоз-
ланиши ҳамда юқори даражадаги моддий-техник таъминоти муҳим 
аҳамият касб этади. 
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маълумотларни йиғиш 
пунктларининг тезкор ва самарали фаолият олиб бориши
 
(шу жумла-
дан, биометрик паспорт тизимининг узлуксиз равишда ишлашини 
таъминлаши), аҳолига юқори даражадаги хизмат кўрсатилишини таъмин-
лаши учун уларда фуқароларнинг кутиш зали, бармоқ изларини 
топширишлари учун алоҳида хоналар ташкил этилиши белгилаб 
қўйилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Респуб-
ликасида паспорт тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбир-
лар тўғрисида»ги 2009 йил 23 июндаги ПФ-4117-сон фармонининг 
ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ахборот 
маркази, Эксперт криминалистика хизматларида 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish