Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ
ва вилоятлар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бошқармаси таркиби:
346
– раҳбарият (бошқарма
бошлиғи ва унинг ўринбосарлари);
– паспорт бўлими;
– аҳолини паспортлаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот
тизими республика маркази (АПААТ РМ);
– фуқароларни чет элга чиқиш, келишларини ташкиллаштириш
ва қайд қилиш бўлими;
– чет эл фуқароларини рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими;
– манзил маълумотнома бериш хизмати бўлими;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
ва иш юритиш бўлими.
3.
Туман ва шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаш-
тириш бўлимлари таркиби:
– паспорт столи бошлиғи;
– катта инспектор;
– аҳолини паспортлаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот
тизими инспектори;
– инспектор.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ички ишлар органлари миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига қуйидаги асосий
вазифалар юклатилган:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт
ҳамда тегишли тоифадаги шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатларини
расмийлаштириб бериш ва алмаштириш;
– Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва
ундан чиқиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, шахсларнинг
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш;
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча ва доимий прописка
қилиш масалаларини ҳал қилиш;
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорт тизимига доир мурожаат-
ларини қабул қилиш ҳамда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш
чораларини кўриш;
– озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддатини ўтаб
қайтган шахсларни ҳисобга олиш;
– манзил-маълумот ишларини юритиш;
– нафақа тўлашдан бош тортаётган ҳамда юридик ва жисмоний
шахслар даъволари бўйича қарздор бўлган шахсларни аниқлаш ва
қидирув ишларини ташкил этиш;
347
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорт тизими қоидаларига риоя
этилиши устидан назоратни амалга ошириш, фуқаролар, корхона,
ташкилот, муассасалар мансабдор шахсларининг паспорт-виза қоида-
ларига риоя этишларини текшириб бориш ҳамда улар томонидан
ушбу қоидалар бузилганда қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш
чораларини кўриш;
– паспорт тизими қоидаларига риоя этиш борасида аҳоли ўртаси-
да тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
– чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
Ўзбекистон Республикасида бўлиши, келиши, кетиши ва транзит
ўтишларини назорат қилиш;
– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, мамлакатда доимий
яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг чет
элга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
– Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахслар томонидан ҳамда уларга нисбатан содир этилган
ҳуқуқбузарликларнинг ҳисобини олиб бориш;
– фуқароларга уларнинг чегара ҳудудларига боришлари учун
рухсатномалар расмийлаштириш ва бериш;
– паспорт тизимини таъминлаш борасидаги ишларнинг таҳлилини
олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини юқори Давлат ҳокимияти
органларига тақдим этиш, шунингдек улар асосида тегишли
мутасадди ташкилотларга таклифлар ва тақдимномалар киритиш;
– ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида
бошқа давлат органлари, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий
хизматлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, жамоат тузилмалари
билан узлуксиз ҳамкорлик қилиш ва бошқ.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари фаолияти-
нинг асосий йўналишларини ушбу тизимга юклатилган вазифалар
кўламини таҳлил қилган ҳолда шартли равишда қуйидаги асосий
йўналишларга ажратиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсини тасдиқловчи, шунингдек
мамлакатда бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмий-
лаштириш, бериш, алмаштиришдан иборат ҳужжатлаштириш; улар-
нинг Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудида яшаши ёки
бўлиши фактини аниқлашни назарда тутувчи прописка ҳамда паспорт
тизими қоидаларига амал қилинишини таъминлашга қаратилган
348
паспорт режимини таъминлаш каби йўналишларни ўз ичига олувчи
паспорт тизимини таъминлаш фаолияти
;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мамлакатда доимий
яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳужжат-
ларини (рухсат ёзуви стикерини) расмийлаштириш, чет эл фуқаро-
лари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга келиш, кетиш
ҳамда транзит ўтишини, шунингдек чет элга чиқиш учун ҳужжат-
ларни расмийлаштириш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш
(Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 226-м., ЖКнинг 223-м.) билан
боғлиқ
виза тизимини таъминлаш фаолияти
;
3. Шахсни (фуқаро, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларни) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш,
чиқариш, уни йўқотиш, шунингдек фуқароликка мансублигини тек-
шириш ишларини ташкил қилиш ҳамда таъминлашдан иборат
фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъмин-
лаш фаолияти
;
4. Республикада паспорт тизими соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбу-
зарликларни (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223, 224, 225-мод-
далари) аниқлаш, қайд этиш ва ваколат доирасидаги маъмурий ишлар
юзасидан чора кўриш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлардан иборат
маъмурий-процессуал (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни
юритиш) фаолияти
;
5. Суд қарори билан юклатилган алимент ёки бошқа турдаги
фуқаролик қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни,
фуқароларнинг мурожаатларига мувофиқ улар билан алоқаси узилиб
қолган яқин қариндошларини, суд қарори билан ота ёки онасидан
олиб қўйилиши лозим бўлган болани , шунингдек белгиланган
тартибда пропискадан ўтишдан бўйин товлаб юрган шахсларни аниқ-
лаш ишларини ўз ичига олувчи
тезкор-қидирув фаолияти
;
6. Паспорт-виза тизими соҳасида содир этилиши мумкин бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўхтатиш, уларни юзага келти-
раётган сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқ-
бузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактик
чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат бўлган
ҳуқуқбузарлик-
лар профилактикаси фаолияти
;
7. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларни
илгариги яшаш манзили бўйича прописка қилишда, уларга паспорт
расмийлаштиришда кўмаклашиш, аҳолининг паспорт-виза тизимига
оид ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ҳақидаги ҳуқуқий билимларини
349
юксалтиришга қаратилган учрашувларни ташкил этиш, уларнинг
паспорт-виза тизими соҳасидаги мурожаатлари бўйича ҳуқуқий
маслаҳатлар бериш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз ичига олган
аҳолига
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш фаолияти
.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинма-
лари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун-
лари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармо-
йишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор
ва фармойишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг
буйруқ, кўрсатма ва фармойишлари асосида олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |