1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


«Сувсоз» трести авария-диспетчерлик хизмати диспетчери ички  ишлар органлари



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
«Сувсоз» трести авария-диспетчерлик хизмати диспетчери ички 
ишлар органлари
 
Ёнғин хавфсизлиги хизмати
 
МДХдан ёнғин ва 
авария ҳақида хабар олганда авария-диспетчерлик хизмати бригада-
сини тезда ёнғин ёки авария содир бўлган манзилга жўнатади, 
манзилга етиб боргандан сўнг ёнғин ўчириш раҳбари топшириғига 
асосан сув босимини кўпайтириш ишларини олиб боради. 
Авария-диспетчерлик хизмати диспетчери сув қувурларини 
таъмирлаш ишлари, авария ҳолатлари ва бошқа ишлар ҳақида ички 
ишлар органлари
 
Ёнғин хавфсизлиги хизмати МДХ диспетчерига 
хабар беради. Агар унга Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавф-
сизлиги қисмларидан носоз гидрантлар тўғрисида хабар тушса, бу 
ҳақида тезкор диспетчерлик журналига ёзиб қўяди ва туман сув 
қудуқларини эксплуатация қилиш раҳбарларига хабар қилади. Туман-
ларда гидрантларни таъмирлаш, алмаштириш ишлари бўйича ёнғин 
хавфсизлиги қисмлари туман сув қудуқларини эксплуатация қилиш 
навбатчи диспетчерларига ахборот беради.
Давлат стандарти бўйича гидрантлар учун кўрсаткичларни ишлаб 
чиқариш «Сувсоз» трести ҳисобидан амалга оширилади ва уларни 
ўрнатиш ёки алмаштириш туман ёнғин хавфсизлиги қисмлари 
бошлиқларига юклатилади. ЁХБ ва «Сувсоз» трести» сув қувурлари 
лойиҳаларини биргаликда амалга оширади.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва 
бўлинмаларининг ёнғин ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида вилоят, шаҳар ва туман «Газ таъминот» бошқармаси ва 
бўлимлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш. 
Ушбу фаолиятни ташкил этиш мақсадида «Марказий диспетчер-
лик хизмати»дан ёнғин тўғрисида хабар олган авария-диспетчерлик 
хизмати диспетчери чақирилган манзилга авария гуруҳини юборади. 
Манзилга етиб борган авария гуруҳи бошлиғи ёнғин ўчириш штабига 
ва унинг топшириғи бўйича газнинг портлаш, тарқаб кетиш хавфи 
олдини олиш учун газ қувурлари жўмракларини беркитиш ишларини 
бажаради. Ёнғин ва авария оқибатлари тугатилгандан сўнг газ билан 


339 
таъминлашга навбатчи катта муҳандис томонидан газ қувурлари 
текширилгач рухсат берилади. Корхоналарда газ қувурларидан чиқаёт-
ган газларни таъмирлаш ишларини олиб бораётган авария гуруҳи 
портлаш ёки ёнғин чиқиш хавфини сезса, тезда авария-диспетчерлик 
хизмати диспетчерига хабар беради. Авария-диспетчерлик хизмати 
диспетчери тўғридан-тўғри телефон орқали «Марказий диспетчерлик 
хизмати»га вазиятни хабар қилади
1

Ўз навбатида, маҳаллаларда ёнғин ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳам иштирок 
этадилар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари: 
- кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилишига ва 
фаолиятига кўмаклашади; 
- ёнғин назоратининг амалга оширилишига кўмаклашади; 
- ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан жамоат 
назоратини амалга оширади. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжат-
ларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин 
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида фуқароларнинг ёнғин хавфсиз-
лиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари сифатида қуйидагилар 
белгиланган: 
Фуқаролар: 
- ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг 
ҳимоя қилиниши;
- ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган 
тартибда қопланиши; 
- ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг 
келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш; 
- ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда 
ахборот олиш; 
- ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-
мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;
- ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш; 
- ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан, кўнгилли 
ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга. 
1
М.З. Зиёдуллаев, А.Б. Досмухамедов.
Ёнғин хавфсизлиги хизматлари 
фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва ички ишлар органларининг 
бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиги: Ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – Б. 47. 


340 
Фуқаролар: 
- ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
- ёнғинни сезиб қолганда бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига 
дарҳол хабар қилиши; 
- ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний 
талабларини бажариши; 
- ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржой-
ларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда 
ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириши ва 
текшириши учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахс-
ларига имконият бериши шарт
1

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 15 сентябрдаги «Ижтимоий 
шерикчилик тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, Ёнғин хавф-
сизлиги хизматлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик 
жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, 
ҳудудий дастурларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқаро-
ларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа 
қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкор-
ликни амалга оширади. 
 
Шунингдек, мазкур қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, «Ижтимоий 
шериклик субъектлари томонидан битимлар ва шартномалар тузиш, 
биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга 
ошириш» тартиблари кўрсатиб ўтилган. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish