1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг навбатчилик 
қисми билан ҳамкорлиги:
– кеча-кундуз давомида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жалб 
қилинган куч ва воситаларнинг ҳисоби ҳамда рўйхатини навбатчилик 
қисмига беради; 
– ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари хизматни ўташ бўйича 
йўриқномада қатнашади, хизмат эпикировкаси бўйича воситалар 
билан таъминланади; 
– кеча-кундуз давомида навбатчилик қисмининг оператив 
бошқарувида бўлади; 
– хизмат кўрсатиш ҳудудида ўтказилаётган профилактик ёки 
тезкор тадбирларда фаол қатнашади; 
– ёнғин хавфсизлигига оид ҳуқуқий тартибнинг аҳволи бўйича 
ахборотларни узлуксиз тўплайди; 
– ёнғин хавфсизлигига оид хабарларнинг тафсилотини ойдинлаш-
тиради, суриштирув-текширувларни ўтказади ва натижаларини қайд 
қилади ҳамда навбатчилик қисмига узатади; 
– жиноятга алоқадор, йирик ёнғинларда тезкор-тергов гуруҳи ва 
профилактика (катта) инспекторларини сафарбар қилиш чораларини 
кўради ва бошқа
3

1
Ўша манба – Б. 48. 
2
Ўша манба. – Б. 48. 
3
Ўша манба. – Б. 44-45. 


328 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва жазони ижро этиш 
хизмати ходимларининг ҳамкорлиги: 
– 
жазони ижро этиш муассасалари яшаш саҳни ҳамда ишлаб 
чиқариш корхоналари объектларининг техник мустаҳкамлиги ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди, назорат 
қилади, текширади ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини 
кўради; 
– ушбу объектларда ёнғинлар юзага келганда тезда ёнғинни 
ўчириш чораларини кўради ва ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлимига 
ахборот беради
1
.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати ходимларининг ҳамкорлиги: 
– ёнғинларни ўчиришда, авариялар, табиий офатлар ва бошқа 
фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларга тўлиқсиз ўтишига 
кўмаклашади, шу жойларда транспорт воситалари ҳаракат хавфсизли-
гини таъминлайди ва жамоат тартибини сақлашда қатнашади. 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва патруль-пост хизмати 
ходимларининг ҳамкорлиги: 
– ҳалокатлар, авариялар, табиий офатлар ва ёнғинлар вақтида 
одамларни қутқариш, жабрланганларга ёрдам бериш, воқеа жойини, 
мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўради, содир 
бўлган воқеа ҳақида дарҳол энг яқин ички ишлар органларига хабар 
беради, шунингдек ёнғинларни ўчириш бўйича ёнғин хавфсизлиги 
хизматларига ёрдам кўрсатиш чораларини кўради; 
– фуқароларнинг оммавий дам олиш жойлари ва дам олиш 
масканларида уларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли ёнғин 
келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олади; 
– патруль-пост хизмати ходимлари патруллик йўналишидаги 
корхоналар, уйлар, маданий муассасаларнинг ёнғин хавфи даражаси-
ни, ёнғинга қарши сув манбаларининг жойлашувини билиши лозим
2

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва қўриқлаш хизмати ходим-
ларининг ҳамкорлиги: 
– қўриқланаётган объектда ёнғин юзага келганда барча хавфсиз-
лик чораларини кўрган ҳолда ёнғинни мавжуд куч ва воситалар билан 
бартараф этиш чораларини амалга оширади ва ўчиради; 
1
Ўша манба – Б. 49. 
2
Қаранг: 
М.З. Зиёдуллаев, А.Б. Досмухамедов. 
Ёнғин хавфсизлиги хизматлари 
фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва ички ишлар органларининг бошқа 
соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиги: Ўқув қўлланма / – Т., 2013. – Б. 44-45. 


329 
– ёнғинни бартараф этишда ёнғин ўчириш иштирокчилари вазият-
нинг ўзгариши, қурилиш конструкцияларининг, технологик ускуналар-
нинг ҳолатини кузатиб туради ва хавф пайдо бўлган тақдирда ёнғин 
ўчириш участкасидаги барча ишлаётганларни, ёнғин ўчириш раҳбари-
ни ва бошқа мансабдор шахсларни бу ҳақда дарҳол огоҳлантиради 
ҳамда шахсий таркибнинг хавфсиз жойга ўтишини таъминлайди; 
– ёнғин (табиий офат) содир бўлган ҳолатда, қўриқлаш наряди ва 
банк ходимлари томонидан бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар 
органининг тезкор навбатчисига ва ёнғин хавфсизлиги хизматига, 
лозим бўлса банкнинг раҳбари ёки унинг ўринбосарларига маълум 
қилади, шунингдек пул маблағлари ва моддий бойликларни қутқариш 
юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish