1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғинларни ўчириш бўйича 
фаолиятини бошқариш – Ё
нғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш ёнғин 
жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги хизматининг катта тезкор 
мансабдор шахси томонидан амалга оширилади, у ёнғинни ўчириш 
ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш 
хизматининг шахсий таркибини, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб 
этилган кучлар ва воситаларни яккабошчилик принципи асосида -
бошқаради.
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг раҳбари вазифаларнинг бажари-
лиши, ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган 
ёнғиндан сақлаш хизмати шахсий таркибининг ҳамда ёнғинни ўчи-
ришга жалб этилган кучлар ва воситаларнинг хавфсизлиги учун 
жавоб беради. 
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракат-
лари амалга оширилаётган ҳудуд чегараларини, мазкур ҳаракатларни 
бажаришнинг тартибини ва ўзига хос жиҳатларини белгилайди
шунингдек ёнғин чоғида одамларни, юридик ва жисмоний шахс-
ларнинг мол-мулкини қутқариш бўйича қарорлар қабул қилади. Зарур 
ҳолларда, ёнғин хавфсизлиги хизматининг раҳбари бошқа қарорлар, 


320 
шу жумладан, ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган 
ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чеклай-
диган қарорлар қабул қилишга ҳақли.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбарининг кўрсатмаларини ижро 
этиш ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги 
барча ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурийдир, унинг ҳаракат-
ларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч 
ким ҳақли эмас
1

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахслар-
нинг мурожаатлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь) қонуни 
талабларига мувофиқ,
 
ёнғин хавфсизлиги хизматлари жисмоний ва 
юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади. Унга кўра, 
биринчидан,
ёнғин хавфсизлиги хизматларига келиб тушган мурожаат-
лар шу орган томонидан ёки зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш 
бўйича мажбуриятлар юклатилган мансабдор шахс томонидан кўриб 
чиқилиши; 
иккинчидан,
ёнғин хавфсизлиги хизматларига қўйилган 
масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган 
давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан 
кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат 
этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда юборилиши; 
учинчидан, 
ёнғин 
хавфсизлиги хизматларига жўнатилган мурожаатларда уларни тегишли 
органларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу 
мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай 
асослантирилган тушунтириш билан қайтарилиши; 
тўртинчидан, 
ёнғин хавфсизлиги хизматларига мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз 
вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар 
ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни 
кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси мурожаат этган 
жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доираси-
да бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши; 
бешинчидан,
ёнғин хавфсизлиги хизматларига мурожаатга жавобни 
давлат органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси 
имзолаши; 
олтинчидан, 
ёнғин хавфсизлиги хизматларига жисмоний 
ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунига 
қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул 
1
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин хавфсиз-
лиги тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси // Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009, 9-сон, 340-м. 


321 
қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали 
қайтариб олиш ҳуқуқига эга эканликлари кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, мазкур қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, ёнғин 
хавфсизлиги хизматлари томонидан жисмоний ва юридик шахс-
ларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари назарда тутилган 
бўлиб, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган 
давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, 
қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб 
олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқи-
лади. Агарда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш 
ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбир-
лар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари 
тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи 
билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига 
хабар қилинади. Таклиф давлат органига келиб тушган кундан 
эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча 
ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда 
таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик 
муддатда ёзма шаклда хабар қилиниши мумкин. 
 
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги «Давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғриси-
да»ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ, 
Ёнғин хавфсизлиги органлари 
фаолияти очиқлигининг асосий принциплари 
қуйидагича белгиланади: 
– тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкин-
лиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги; 
– фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги;
– мазкур органларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш
олиш ва тарқатиш эркинлиги; 
– ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-
қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя 
қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек 
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя 
қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш.
Бундан ташқари, қонунга мувофиқ давлат ёнғин хавфсизлиги 
хизмати фаолияти тўғрисидаги

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish