1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқарма



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқарма 
(бўлим, бўлинма)ларининг асосий функциялари. 
Ички ишлар 
вазирлигининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан, 
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари 
(бўлимлари, бўлинмалари) унинг зиммасига юклатилган вазифаларга 
мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради: 
а) Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш йўналишида:

жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва шахсий ёки жамоат 
хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар тўғрисидаги мурожаатлар, хабар 
ҳамда бошқа маълумотларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, улар 
бўйича қонунчиликда
 
назарда тутилган чораларни ўз вақтида кўриш; 

қонунчиликка мувофиқ суриштирув, дастлабки тергов ва 
тезкор-қидирув фаолиятни амалга ошириш; 


376 

жиноий ишлар бўйича, зарур ҳолатларда эса жиноий иш 
қўзғатишдан олдин материаллар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
бўйича, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти материаллари бўйича 
экспертизалар тайинлаш ва ўтказиш; 

темир йўл ва ҳаво транспорти ходимлари ўртасида жиноят ва 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик фаолияти-
ни кучайтириш бўйича тармоқ бўлимларининг ишини ташкиллаштириш;
 

мавжуд бўлган барча куч ва воситалардан фойдаланган ҳолда, 
йўловчилар орасидаги ҳамда темир йўл ва ҳаво транспорти ташкилот-
лари ходимлари ўртасида ноқонуний фаолиятга дахлдор
 
шахсларни, 
диний
-
экстремистик йўналишдаги ташкилот ва гуруҳларни аниқлаш-
га, уларга нисбатан маъмурий ва жиноий таъсир кўрсатувчи комплекс 
чоралар кўришга қаратилган тезкор-қидирув ва профилактик тадбир-
лар ўтказишни ташкил этиш бўйича тармоқ бўлимларининг ишини 
таъминлаш; 

темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида террорчилик ҳамда 
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсор-
лари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва фош этиш 
мақсадида кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирларини амалга оши-
риш бўйича ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ушбу мақсадда 
ўтказиладиган қўшма чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга 
ошириш, мазкур турдаги жиноятларни содир этаётган ёки содир 
этишни режалаштираётган шахсларни тезкор қамров остига олиш; 

жиноят содир этишда гумондор шахсларни қонунга мувофиқ 
қўлга олиш ва ушлаб туриш; 

транспорт объектларидаги тезкор ва криминоген вазиятни 
таҳлилий баҳолаш, улар асосида Ички ишлар вазирлигига ва давлат 
бошқарув органларига қонунчиликни мустаҳкамлаш, жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши 
курашишни кучайтириш юзасидан таклифларни киритиш. 
б) Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш 
йўналишида: 

жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалар-
дан жабрланган, шунингдек заиф ёки соғлиги ва ҳаёти учун хавфли 
бўлган ўзга ҳолатдаги шахсларга ёрдам кўрсатиш; 

жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тapтибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек темир йўл ва ҳаво транспорти 


377 
объектларидаги йўловчиларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш 
борасидаги тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш; 

ушланган ва қамоққа олинган шахсларни сақлаш, қўриқлаш ва 
конвой қилиш; 

темир йўл вокзаллари ва бекатлари, аэропортлар ҳамда аҳоли 
гавжум бўладиган бошқа жавобгарлик ҳудудларида патруль-пост 
хизматини ташкил этиш; 

авария, ҳалокат, ёнғин, табиий офат ва бошқа фавқулодда 
ҳодисаларда одамларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам 
кўрсатиш, шунингдек қаровсиз қолган мулкни қўриқлаш бўйича 
кечиктириб бўлмайдиган чора- тадбирларни кўриш; 

ўрнатилган тартибда ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг 
қўриқланишини таъминлаш; 

маъмурий тартибда ушланган ҳамда
 
маъмурий жавобгарлик тўғри-
сидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа чораларни қўллаш; 

тузилган шартномаларга мувофиқ, йўловчи ва юк ташиш поезд-
ларини қўриқлаш ва кузатиб бориш бўйича фаолиятни ташкил этиш; 

ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлаш бўйича саф 
бўлинмалари фаолиятини бошқариш, уларга юклатилган вазифаларни 
ўз вақтида ва аниқ бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш; 

хизмат кўрсатиш ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп 
моддалар ва прекурсорларни сақлаш, жўнатиш ва ташиш қоидаларига 
амал қилишини текшириб бориш ҳамда аниқланган камчиликларни 
бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш; 

корхоналар, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул 
қилиш ишчи ва давлат комиссияларида иштирок этиш; 

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тарғибот-
ташвиқот ишларини амалга ошириш; 

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish