1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга 
чек қўйишнинг тактик усуллари қуйидагилардан иборат: 
– постларнинг маршрутлари бўйлаб доимий патруллик қилиш; 
– пост соқчисининг кузатиш учун қулай жойларда бўлиши; 
– йўловчиларга транспорт объектларида ўзларини қандай тутиш-
ларини ва ушбу объектларнинг ҳаракатдаги воситаларидан фойдала-
ниш йўлларини тушунтириш; 
– йўловчилар ўртасида низоли вазиятларнинг олдини олиш; 
– ҳуқуқбузарликни тўхтатишни талаб қилиш; 
– маъмурий мажбурлов чорасини қўллаш. 


383 
Аниқ вазиятдан келиб чиқиб, тактик ҳаракатлар тартиби бошқача 
бўлиши мумкин, аммо барча ҳолларда улар ҳуқуқбузарларни ушлаш-
га, жабрланувчиларга ёрдам беришга, ҳуқуқбузарлик шоҳидларини аниқ-
лашга, воқеа жойининг қўриқланишини ташкил қилишга қаратилмоғи 
лозим. 
5-§. Ҳаво транспорти объектларида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш 
Ҳаво транспорти ривожланиши билан жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини ишончли сақлаш махсус ички ишлар органлари бўлинма-
ларини ташкил этишни талаб қилди. Чунки бу ерда ушбу вазифалар 
тактик ечимининг ўзига хослигини белгиловчи омиллар амал қилади. 
Бундай омилларга хизмат кўрсатиш ҳудудининг нисбатан чекланган-
лиги, кичик майдонларда (масалан, аэропортларда) одамларнинг ниҳоят-
да кўплиги ва жадал кўчиши, катта моддий бойликларнинг жам-
ланиши, жиноятчиларнинг бошқа жойларга бориш учун самолётлар-
дан фойдаланиши кабилар киради. 
Ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш хусусияти қўл юки, 
багажларни кўздан кечириш ҳамда фуқароларни шахсий кўрикдан 
ўтказиш хизмати ташкил этилишига олиб келди. Бу ишни бажариш 
учун ҳаво транспортида ички ишлар органларининг бўлинмалари 
фаолияти йўлга қўйилган. 
Кўздан кечиришнинг асосий вазифаси ҳаво кемалари бортига 
шахсларнинг самолётни эгаллаб олиш (олиб қочиш) мақсадида кема 
экипажи ва йўловчиларига ҳужум қилиш қуроли сифатида фойдала-
нилиши ёки фавқулодда ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган нарса 
ва моддалар билан киришининг олдини олиш ҳамда бунга ўз вақтида 
чек қўйишдир. Шу боис у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпа-
нияси ва авиакомпаниянинг самолётлари бажарадиган ҳаво йўналиш-
лари – халқаро, республика ва маҳаллий миқёсдаги барча рейсларда 
ўтказилади. 
Қўл юки ва багажни кўздан кечириш аэропортлар (шаҳар вокзал-
лари)нинг махсус ташишлар хизматига махсус ажратилган ходимлар 
(навбатчилар), ички ишлар органларининг оддий ва бошлиқлар 
таркибига кирувчи шахслари томонидан, чегара ва божхона назорати 
ўтказиладиган аэропортлар ҳудудларида эса чегара қўшинларининг 
назорат-ўтказиш пунктлари текширувчилари ва божхона инспектор-
лари (божхона постлари) томонидан амалга оширилади. 


384 
Ички ишлар органларининг кўздан кечириш бўлинмалари бўлма-
ган маҳаллий ҳаво йўналишларидаги аэропортлар ва аэродромларда 
қўл юки ва багажни кўздан кечириш билан ҳаво транспортининг ходим-
лари шуғулланадилар. Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипажига 
ҳужум қилиш қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган 
бошқа воситалар мавжудлиги ҳақида маълумотлар олинганида нарса-
ларни кўздан кечиришга мажбурий тартибда ҳудудий ички ишлар 
органларининг ходимлари жалб этиладилар. Маҳаллий ҳаво йўналиш-
ларининг чегара аэропортларида кўздан кечиришни амалга ошириш 
учун ҳаво кемалари экипажларининг аъзолари ҳам жалб этилади. 
Кўздан кечириш аэропортларнинг махсус жиҳозланган текшириш 
заллари (кўздан кечириш пунктлари)да амалга оширилади. 
Ўтмиш хатоларидан чиқарилган хулоса ва сабоқларни инобатга 
олган ҳолда хавфсизлик дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидаги-
лардан иборат чора-тадбирлар мажмуи билан таъминланади: 
– аэродромларни умумий фойдаланишдаги ҳудуд ва хоналардан 
тўлиқ ажратиш мақсадида уларнинг ҳудуди ва хизмат биноларини 
тўсиш; 
– қатъий ўтказиш тартиби ҳамда объект ичидаги тартибни 
белгилаш ва сақлаб туриш; 
– ҳаво кемаларини қўриқлаш, бунда техник воситалардан фойда-
ланиш; 
– кўздан кечириш жойлари рўйхатига мувофиқ, ҳаво кемасини 
учишидан олдин кўздан кечириш; 
– ҳаво кемаларида йўловчиларнинг қўл юки, багажини кўздан 
кечириш ва ўзларини шахсий кўрикдан ўтказиш, багаж ва юкларни 
текшириш; 
– шахсий таркибда юқори даражадаги ҳушёрликни тарбиялаш 
борасида мунтазам ишлаш. 
Ҳавода зўравонлик ҳаракатларига самарали қаршилик кўрсатили-
шини таъминлаш мақсадида авиатранспорт корхоналарида бир қатор 
техникавий ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади: 
– учувчилар кабинасини йўловчилар салонларидан ишончли 
тамбаланувчи эшиклар ва ўқ ўтмайдиган тўсиқлар билан ажратиш; 
– ҳаво кемалари бортида махсус сигнализация ва сўзлашув 
қурилмалари ўрнатиш; 
– экипаж аъзоларини учиш пайтида шахсий қурол ва жиноят-
чиларни зарарсизлантиришга имкон берувчи махсус воситалар билан 
қуроллантириш; 


385 
– учувчиларга учиш пайтида жиноий ҳаракатларнинг олдини 
олиш (уларга чек қўйиш) ва ҳаво кемасини хорижга олиб қочишнинг 
олдини олиш борасидаги ҳаракатларни ўргатиш. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish