6-§. Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлинмаларининг нарядлари, турлари,
уларнинг ишини ташкил этиш тартиби
Транспорт ички ишлар органларининг олдига қўйилган вазифа-
ларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги нарядлар
ташкил этилади:
– навбатчи қисм нарядлари;
– патруль гуруҳи,
– жамоат тартибини сақлаш постлари;
– йўловчи поездларни кузатиб борувчи наряд;
– тўсиқ;
– оператив-қидирув гуруҳи;
– юк поездларини кузатиб борувчи гуруҳ;
– ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи;
– назорат пунктлари;
– юк поездларини кўздан кечириш пунктлари;
– ўтқазиш гуруҳлари ва бошқ.
Кузатув нарядлари
шаҳар атрофига қатнайдиган, маҳаллий ва
узоққа қатновчи поездларда тайинланади. Уларнинг сони ва таркиби-
ни ҳар бир ҳолатда ички ишлар органининг раҳбари мавжуд куч ва
воситалар, қатнаётган поездларнинг сонидан келиб чиқиб белгилайди.
Маҳаллий ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездларни кузатиб
борувчи нарядлар, кўпинча, навбатчилик қисмлари билан телефон
орқали алоқада бўлиб, зарур бўлганида ички ишлар органининг
навбатчиси улар билан боғланиши мумкин.
Наряд ишга киришгач, йўловчиларнинг жойлашишини кузатади,
маҳаллий ёки шаҳар атрофига қатнайдиган поезд жўнаганидан сўнг
унинг бригадаси орқали радиостанция бўйича йўловчиларга поездда
ички ишлар органлари наряди борлиги ҳақида хабар беради. Поезд
ҳаракатланаётган вақтда наряд вақти-вақти билан состав бўйлаб
ҳаракатланиб, хизмат ўтайди. Бироқ тиғиз пайтда наряд, одатда,
вагонлардан бирининг тамбурида бўлади. Жамоат тартибини бузган
шахсни аниқлаган наряд ушбу ҳуқуқбузарликка чек қўяди, зарур
ҳолларда эса ҳуқуқбузарни ички ишлар органига олиб боради. Шу
ўринда таъкидлаш жоизки, ушлаш, кўпинча, одамлар билан тўлиб-
386
тошган вагонларда юз беради ва шу боис муайян тактик усуллар
қўллашни талаб қилади. Ҳуқуқбузарни ушлаш пайтида йўловчилар ва
ҳуқуқбузарга ушлаш сабабини тушунтириш, шунингдек ҳуқуқбузар
қаерга олиб борилишини айтиш зарур.
Майда безорилик содир этган шахсни ушлашда ҳуқуқбузарлик
гувоҳларини аниқлаш керак. Лекин ҳуқуқбузарни ушлагандан кейин
наряд уни навбатчилик қисмига олиб бориши шарт. Бу эса бундан
кейин поездни кузатиб бориш имкониятини (заруратини) йўқ қилади.
Амалиётнинг кўрсатишича, тактик жиҳатдан қараганда, ҳуқуқбузарни
ички ишлар органи бўлган яқин атрофдаги станциялардан бирида
поезддан тушириб юборишни ташкил қилиш тўғрироқ бўлади.
Ушбу ҳолда наряд поездни кузатиб бориш хизматини давом
эттириши мумкин бўлади. Поездлар охирги станцияга етиб келгач,
кузатиб келаётган наряд транспорт ходимлари билан биргаликда
йўловчиларнинг тушишини кузатади, поезд вагонларини кўздан кечи-
ради ва улардан бегона шахслар тушириб юборилиши учун чоралар
кўради.
Узоқ масофага қатновчи поездни кузатиб борадиган наряд унинг
йўлида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш
учун тайинланади. Кузатиб бориш нарядининг сон таркибини транс-
портдаги ички ишлар бошқармасининг бошлиғи ёки йўналиш ички
ишлар органининг бошлиғи белгилайди. Махсус вазифали поезд,
сайёҳлар поезди, ҳарбий хизматга чақирилган ёки Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, озодликдан маҳрум қилиш
жойларидан бўшатилганлар ҳамда уюшган тартибда кетаётган бошқа
шахслар бўлган поездларни кузатиб бориш учун оператив бошлиқлар
таркибидан тайинланган раҳбар бошчилигидаги кучайтирилган кузатиш
наряди ажратилади. Бундай поезд орган бошлиғининг кўрсатмасига
кўра, ички ишлар органлари бўлинмаси хизмат кўрсатадиган темир
йўл доирасида охирги пунктгача кузатиб борилади.
Оператив чора кўриш пунктлари ва поездларни кузатиб борувчи
нарядлар ишининг самарадорлиги поездларга ўтқазиш гуруҳларининг
фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Бундай гуруҳлар темир йўл
транспорти объектларига ҳуқуқбузарлар киришининг олдини олиш;
перронлар, платформаларда, йўловчиларнинг поездларга чиқиш ва
улардан тушиш пайтларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъмин-
лаш; транспорт объектларида маст ҳолатда бўлган шахслар, безори-
лар, дайдилар, тиламчиларни аниқлаш ва тушириб юбориш мақсад-
ларида ташкил қилинади. Поездларга ўтқазиш гуруҳлари катта стан-
387
цияларда ТЖХТБ, темир йўл транспорти ходимлари ҳамда жамоатчи-
лик орасидан ташкил қилинади. Поездларга ўтқазиш гуруҳларининг
таркиби йўловчилар оқими, поездларга ўтқазиш платформаларининг
тоифаси ва ўлчами, йўловчилар станцияларининг тузилиши, шунинг-
дек ушбу ҳудуддан ўтувчи поездлар қатновининг жадаллигидан
келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳларга раҳбар қилиб, одатда, ТЖХТБ
ходимлари тайинланади.
Ҳар бир поездларга ўтқазиш гуруҳи учун йўловчиларнинг поезд-
ларга чиқишлари ва улардан тушишларини кузатиш қулай бўлган
жой белгиланади.
Махсус операциялар ва рейдлар жамоат тартибини сақлаш шакл-
ларидан бири бўлиб, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг
қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган, ўзаро мувофиқлашган
ва боғлиқ бўлган ҳаракатлари мажмуидир. Уларнинг ўтказилиши
ҳуқуқбузарликларга қарши кураш самарадорлигини оширишга,
умуман, оператив вазиятни яхшилашга имкон беради.
Рейдлар махсус ишлаб чиқилган режа бўйича темир йўл
транспортининг маъмурияти, жамоатчилик ва ҳудудий шаҳар, туман,
ички ишлар органлари иштирокида ўтказилади. Уни ўтказиш
давомида жамоат тартибини сақлашнинг турли усул ва йўллари, куч
ва воситалари қўлланилади.
Темир йўл транспортида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ташкилий-тактик шакли бу
тўсиқ қўйишдир. Тўсиқ ички ишлар органининг темир йўл йўналиш-
ларини тўсиш вазифаларини бажарувчи наряди бўлиб, у ижтимоий-
сиёсий ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилаётган шаҳарларга ғайри-
ижтимоий унсурлар киришининг олдини олиш мақсадида фаолият
кўрсатади. Тўсиқлар юклар ўғирланишининг олдини олиш ва ҳуқуқ-
бузарларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
Тўсиқ ишини бевосита таъминлаш билан, одатда оператив ходим-
лар (йўналиш пунктларининг бошлиқлари) орасидан тайинланадиган
бошлиқ шуғулланади. Тўсиқ таркибига вояга етмаганлар орасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича оператив хизматлар
ходимлари кириши мумкин. Амалиётнинг кўрсатишича, кўп жойлар-
да тўсиқларда ишловчилар сони 10 кишидан ортмайди.
388
Do'stlaringiz bilan baham: |