1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Оммавий тадбир деб,
100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида 
ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқа-
лар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, 
адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбир-
лари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-
танловлар ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрам-
ларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида 
ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишларига 
айтилади
1

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний 
шахслар оммавий тадбирларни ўтказиш ташкилотчилари бўлишлари 
мумкин. Қуйидагилар:
 
ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва 
дастурда назарда тутилган томошали чиқишларни (ҳаракатларни) 
бевосита амалга оширувчи бошқа шахслар ҳамда томошабинлар 
оммавий тадбирлар қатнашчилари ҳисобланади. 
Оммавий тадбирларнинг икки тури мавжуд. 
Рухсат этилган оммавий тадбирлар 
– кўнгилочар, театр-томоша, 
концерт, спорт, реклама дастурлари ва бошқа дам олиш дастурлари, 
умумхалқ, диний, профессионал байрамлар ҳамда митинг, йиғилиш, 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 
«Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 205-сонли қарори. 


392 
намойишларни ўтказиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар 
томонидан очиқ ва ёпиқ иншоотларда, майдонларда, биноларда ва 
бошқа жойларда тегишли орган ва идоралардан рухсат олган ҳолда 
ташкил этиладиган тадбирлар; 
Рухсат этилмаган оммавий тадбирлар
– тегишли давлат орган-
лари ва органларидан рухсат олмасдан ташкил қилинадиган митинг, 
йиғилиш, намойиш ва кўча юришлари. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда оммавий тадбирларни ўтказиш 
фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ифода этгани боис, 
тегишли давлат ҳокимияти органлари томонидан рухсат этилган 
тақдирдагина амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Рухсат этилмаган оммавий тадбирларни ўтказиш ёки режалашти-
риш қонунчиликда назарда тутилган муайян жавобгарликни юзага 
келтиради. Оммавий тадбирларнинг энг муҳим ҳуқуқий шарти улар-
нинг ўтказилишига давлат ҳокимият органларидан тегишли тартибда 
рухсатноманинг олинишидир. Шу боис юридик адабиётларда 
рухсат 
этилган ва рухсат этилмаган
оммавий тадбирлар турлари тасниф-
ланган. 
Биринчи тоифадаги оммавий тадбир
– 200 ва ундан кўп кишилар 
иштирокидаги Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари 
ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбирлар. 
Иккинчи тоифадаги оммавий тадбир
– биринчи тоифага кирмай-
диган оммавий тадбирлар. 
Оммавий тадбирни ўтказиш объекти
– оммавий тадбирларни 
ўтказиш учун махсус мўлжалланган ёки мослаштирилган, ёнғинга 
қарши хавфсизлик, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, 
коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя воситалари ва оммавий 
тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа 
воситалари ва тизимлари билан жиҳозланган, биринчи ва иккинчи 
тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига 
киритилган очиқ жой участкалари, бинолар, иншоотлар ва бошқа 
жойлар (маданият маърифат муассасалари, спорт мажмуалари ва 
бошқалар)да ўтказилади. 
Оммавий тадбир ташкилотчиси
оммавий тадбирни ташкил 
қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, 
юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс ҳисобланади. 
Ҳудудий белгиларига қараб оммавий тадбирлар: 
– туман-шаҳар; 
– вилоят; 


393 
– республика; 
– халқаро миқёсдаги турларга бўлинади. 
Оммавий тадбирларнинг асосий турлари қуйидагилардан иборат: 
митинг – 
фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги воқеа-ҳодиса-
ларга, шахслар ёки ташкилотларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га 
нисбатан ўз муносабатларини ифода этиш ва оммавий равишда 
муҳокама қилиш мақсадидаги оммавий йиғини; 
кўча ҳаракатлари
– кўчанинг қатнов ёки пиёдалар йўлакларида, 
чорраҳаларида қандайдир масалаларга диққатни жалб қилиш мақсадида 
одамлар томонидан ташкил этиладиган оммавий ҳаракат; 
намойиш
– ҳаракат жараёнида плакатлар, эълонлар ва бошқа 
кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда жамият сиёсий кайфияти-
нинг одамлар гуруҳи томонидан оммавий намойиш этилиши; 
йиғилиш
 –
фуқаролар гуруҳи томонидан ўзларининг кайфиятлари, 
муносабатлари ва қарашларини маълум жой, ҳудуд, биноларда 
бошловчи, бошқарувчи томонидан уларга қарши томонга маълум 
қилиниши.
 
Юқорида қайд этилган тадбирлар ўтказилаётганда жамоат тартиби-
ни сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг 
тинчлиги, осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш асосан 
ички ишлар органларининг зиммасидаги вазифалар саналади. Ички 
ишлар органларининг ушбу вазифаларни самарали бажаришида ҳуқуқ-
ни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги ўрни алоҳида аҳамиятга 
эга бўлиб, улар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва 
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш 
борасида катта ҳажмдаги ва кўп қиррали фаолиятни амалга оширувчи 
тизим ҳисобланади. 
Оммавий тадбирларни мазмуни ва йўналишига қараб қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: 
– ижтимоий-сиёсий; 
– маданий-маънавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари; 
– спорт-томоша; 
– диний маросимлар; 
– касб байрамлари. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish