1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Касб байрамларига
республикамизда нишонланадиган ватан 
ҳимоячилари, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокорлар, ички ишлар 
органлари ходимлари сингари байрамларни киритиш мумкин.
Турли хил оммавий тадбирлар ўтказиш давомида уларнинг 
иштирокчилари, томошабинлар ва жамоат тартибини сақлаш субъект-
лари ўртасида ўзига хос ижтимоий муносабатлар шаклланади. Бу 
муносабатлар ҳуқуқий нормалар билан тартибга солиниб, оддий 
шароитларда ушбу тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат 
тартибининг мазмунини ташкил қилади. Оммавий тадбирни ўтказиш-
нинг нормал тартиби қандайдир фавқулодда ҳолат ёки ҳодиса юз 
бериши туфайли бузилган ҳолларда, жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини сақлаш, барқарорлаштириш ички ишлар органларининг бе-
восита асосий вазифасига айланади. 
Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсат бериш тартиби. 
Оммавий тадбир ташкилотчилари оммавий тадбирларни Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон-
ли қарори билан тасдиқланган «Оммавий тадбирларни ташкил этиш 
ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-
сида»ги қарорига қатъий амал қилган ҳолда Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар, шунингдек 
туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган оммавий 
тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари томонидан 
берилган рухсатномаларга асосан белгиланган объектларда ўтказади.
 
Ҳудудий ички ишлар органлари тадбир ташкилотчилари ва 
қатнашчиларидан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига муво-
фиқ фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган 
талабларни, мажбурият ва вазифаларни бажаришларини талаб қилади 
ҳамада назоратга олади. 
Оммавий тадбирни ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг 
олиниши ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизли-


397 
гини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари билан тузилган 
шартнома оммавий тадбирларни ўтказиш учун асос ҳисобланади. 
Республика ҳукумати томонидан ташкил этиладиган умумхалқ, 
профессионал, диний, сиёсий тадбирлар учун рухсатнома олиш зарур 
эмас, бундай тадбирларни ўтказишга республика ҳукумати томони-
дан чиқарилган қарор ёки фармойишлар асос бўлиб хизмат қилади. 
Оммавий тадбир ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва 
фуқаролар хавфсизлигига хавф туғдирувчи ҳолат аниқланганда, агар 
тадбир бошлангунга қадар уни бартараф этишнинг иложи бўлмаса, 
ишчи гуруҳлар комиссияга мазкур тадбирни кейинроқ ёки томоша-
бинларсиз ўтказишни ёхуд оммавий тадбирни ўтказишни бекор 
қилиш таклифларини киритади. Жойлардаги ҳокимликлар қошидаги 
оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар 
оммавий тадбирнинг ташкилотчилари ва объект маъмуриятининг 
вакиллари билан ҳамкорликда тегишли қарор қабул қилади. 
Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома: 1) Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида ўтказилиши 
режалаштирилаётган оммавий тадбирлар учун Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлик-
лари; 2) туман (шаҳар) аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни 
ўтказишга – туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан берилади. 
Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбир-
ларни ўтказишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси билан келишилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазир-
лар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 
берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 
мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказишга 
рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш масалалари-
ни кўриб чиқиш ва улар устидан назоратни амалга ошириш учун 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги 
оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар 
ташкил этилади. Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва 
туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. 
Комиссиялар таркибига Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик 
хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазир-


398 
лигининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор муассасалар, 
ташкилотларнинг вакиллари киради. 
Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республика-
си Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимлар томонидан тасдиқланади. 
Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва 
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томони-
дан бюджет маблағлари, шунингдек хайрия ва диний мақсадларда 
ўтказиладиган тадбирлар ҳисобига пулли шартнома асосида амалга 
оширилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан 
ташкил этилаётган оммавий тадбирлар бундан мустасно. 
Ташкилотчилар оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома 
олиш учун уни ўтказишнинг мўлжалланган санасидан камида 
бир ой 
олдин тегишли комиссияларга ариза билан мурожаат этадилар. 
Тадбир ўтказиш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар комиссия 
томонидан ўрганиб чиқилади. Комиссия ўрганиб чиқиш натижалари 
бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилишига рухсат бериш ёхуд сабаб-
ларини кўрсатган ҳолда ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул 
қилади. 
Оммавий тадбирни ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор 
чиқарилган тақдирда, ташкилотчилар рад этишга сабаб бўлган камчи-
ликларни бартараф этганларидан кейин, такроран рухсат бериш тўғри-
сидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар. Қайта берилган 
ариза ҳам рад этиладиган тақдирда, комиссиянинг ўтказишни рад 
этиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи органларга ёхуд 
ёзма равишда судга шикоят қилиниши мумкин. 
Оммавий тадбир ўтказишга рухсат олинганидан кейин, ташкилотчи 
бу ҳақида ҳудудий ички ишлар органларини олдиндан ёзма равишда 
хабардор қилиши, улар билан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар 
хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги шартнома тузиши шарт. 
Оммавий тадбирни ўтказишда ҳудудий ички ишлар органлари-
нинг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин-
лаш борасидаги хизмат ҳақи томонларнинг келишувига кўра белгила-
нади. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин-
ловчи шахсий таркиб ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўша 
хизмат учун зарур бўладиган замонавий техника ва технологиялар 
билан таъминланади. 
Оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисида берилган аризада тадбир-
нинг хусусияти, об-ҳавонинг ҳолати, қатнашчилар ва томошабинлар 
хавфсизлигини таъминлашга таъсир қилувчи бошқа омиллар, шунинг-


399 
дек тадбирнинг ўтказилиши билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзасидан 
тадбир бошланишидан олдин объектни текшириб чиқиш ҳам сўра-
лади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади, 
шундан сўнг мўлжалланган тадбирни ўтказиш мумкинлиги тўғрисида 
хулоса расмийлаштирилади. 
Мўлжалланаётган тадбирни ўтказиш кейинроқ муддатга қолди-
рилиши, уни томошабинларсиз ўтказиш ёхуд оммавий тадбир бекор 
қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия омма-
вий тадбир ташкилотчилари, ҳудудий ички ишлар органлари, томоша-
бинлар ва бошқа қатнашчиларнинг қабул қилинган қарордан, шунинг-
дек оммавий тадбир ўтказишнинг янги муддати ва бошқа шартлари-
дан хабардор бўлишини таъминлайди. 
Йирик оммавий тадбирларни (олимпиада, халқаро мусобақалар) 
тайёрлаш ва ўтказишда тегишли муассасалар ва хизматларнинг фаолияти-
ни мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар ташкил қилинади. 
Тадбирга келувчилар учун хавфсиз шароитлар, жамоат тартибини 
бузиш ҳолатлари профилактикаси, ёнғин хавфсизлиги ва тиббий 
таъминот, тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг тўлдирилиши ва 
томошабинларнинг кўчирилиш тартиби, фавқулодда ҳолатлар юз 
берган ҳолларда, хизматларнинг вазифалари назарда тутилган аниқ 
режалар ишлаб чиқилади. 
Оммавий тадбирлар ўтказилиши ташкилотчилар томонидан режа-
лаштирилаётганда, тадбир тамом бўлганидан кейин қатнашчиларнинг 
жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари ҳам, албатта, 
ҳисобга олинади. 
Оммавий тадбирлар махсус тузилган дастурларга мувофиқ ўтка-
зилади. Оммавий тадбирларни ўтказишда иншоотларда уларни ташкил 
этиш ва ўтказишда таъминловчи хизматларнинг функционал вазифа-
ларини тартибга солувчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжат-
лар ҳам бўлиши шарт: 

техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши тўғрисидаги 
(муҳандислик, қурилиш конструкциялари ва техник тизимларнинг 
ишончлилиги ва барқарорлиги) ҳужжатлар; 

томошабинларни кўчириш йўлларининг белгиланган меъёрий 
қоидалари; 

тадбирларни ўтказишнинг спорт-технологик шарт-шароитлари 
ҳақидаги маълумотлар; 

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидалари; 

ходимлар учун лавозим йўриқномалари; 


400 

техник хизматларнинг барча турлари учун техника хавфсиз-
лигига доир йўриқномалар; 

оммавий тадбирларни ўтказишда иншоотлардан умумий 
фойдаланишни тартибга солувчи ҳужжатлар; 

маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олиниб, 
тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланган оммавий тадбирларни 
ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар; 

томошабинларнинг иншоот ҳудуди бўйлаб ҳаракатларини 
ташкил этиш, минбарларни тўлдириш ва кўчириш йўллари, чипта-
хоналар, овқатланиш, кийим сақлаш, дам олиш, тиббий ёрдам кўрсатиш 
жойлари, ёнғинга қарши асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва улар-
нинг жойлашиши чизмалари; 

бинога келувчиларнинг ўзини тутиш қоидалари белгиланган 
ҳужжатлар; 

тадбир ўтказувчи ташкилот томонидан тасдиқланган тадбирни 
ўтказиш қоидалари акс этган ҳужжатлар; 

бино, ундаги барча хизматларнинг тадбирни ўтказишга тайёр-
лиги тўғрисида бино раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома; 

ишчи комиссия аъзолари (бино раҳбари, ҳудудий ички ишлар 
органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва ташкилотчининг вакил-
лари) томонидан имзоланадиган тадбир ўтказиладиган жойга олиб 
кирилиши тақиқланган буюмлар, ашёлар рўйхати; 

объектнинг давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор ташкилот-
ларнинг вакиллари иштирокида техник текшириб чиқилгани тўғриси-
даги баённома. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish