2-§. Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш
вақтида ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш
Оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида ички ишлар органлари
томонидан хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги иш-
лар 3 босқичга бўлинади: тайёргарлик кўриш, тадбирни ўтказиш ва
якуний босқич.
Оммавий тадбирларни ўтказишга
тайёргарлик кўриш
босқичи-
да ички ишлар органлари томонидан
ташкилий, тезкор-қидирув,
профилактик, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
бўйича тадбирлар ўтказилади.
Оммавий тадбирларни ўтказиш босқичида ички ишлар орган-
лари томонидан қуйидаги
ташкилий
тадбирлар амалга оширилади:
401
оммавий тадбир бошланишидан камида 4 соат олдин хизматга
жалб этилган куч ва воситалар тақсимоти асосида зоналар, участка-
лар, секторлар, минбарлар, постлар, ҳалқалар, занжирлар, назорат
ўтказиш жойлари ва бошқа постларга бўлинган ҳолда, бириктирилган
раҳбар ходимлар бошчилигида сафланиб, улар билан қўшимча
равишда йўл-йўриқнома ўтказилади;
хизматга жалб этилган шахсий таркиб белгиланган хизмат
жойларини эгаллаганларидан сўнг тезкор штаб раҳбари ва аъзолари
томонидан ходимларнинг хизмати қандай ташкил этилганлиги, ажра-
тилган куч ва воситаларнинг етарли эканлиги, ходимларнинг экипи-
ровкаси, ажратилган алоқа, транспорт ва бошқа техник воситаларнинг
созлиги, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини қай даражада билиш-
лари ўрганиб чиқилади;
ҳар бир гуруҳ раҳбарининг алоқа воситалари билан, кузатув
постлари ва ҳужжатлаштириш гуруҳларининг эса фото-видео аппарат-
лар билан таъминланганлиги, уларга алоқа чақирув номлари белги-
ланганлиги текширилади;
ажратилган захира кучлари бириктирилган масъул раҳбар
ходим бошчилигида тадбир ўтказилаётган объектга яқин масофада
жойлашган объектларда, ажратилган махсус транспорт воситаларида
жойлаштирилади;
бошқарув пункти ички ишлар органларининг махсус алоқа
воситалари билан жиҳозланган автобуси ёки бошқа турдаги транспорт
воситаларида, шунингдек бевосита тадбир ўтказилаётган, кўзга таш-
ланмайдиган жойда алоҳида ажратилган хонада жойлаштирилади;
хизматга жалб этилган барча ички ишлар органлари наряд-
ларининг хизматини бошқариш, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини
таъминлаш мақсадида бошқарув пунктида ППХ, ЙПХ, ЁХХ ва бошқа
хизматларнинг алоқа йўналишларида ишловчи алоқа воситалари
ўрнатилади;
тадбир давомида ички ишлар органлари нарядларига алоқа
воситаларидан фақат кўрсатма ёки топшириқларни қабул қилиш,
зарур ҳолларда эса вазият тўғрисида тезкор штабга ахборот бериш,
шунингдек қўшимча нарядлар ажратилишини сўраш учун фойдала-
нишлари тўғрисида кўрсатма берилади;
тезкор штаб бошлиғи томонидан участкалар, ҳудудлар, сектор-
лар, минбарлар, постлар, ҳалқалар, назорат-текширув пунктлари ва
бошқа постларда хизматга жалб этилган ички ишлар органлари
нарядларининг раҳбарлари орқали тезкор вазият ўрганилиб, ИИВ-
ИИББ-ИИБ навбатчилик қисмига ахборот бериб борилади;
402
тадбир якунланиши олдидан тадбир иштирокчилари ва
томошабинларининг ҳаракатланиш йўналишлари қўшимча ходимлар
ёрдамида тўлиқ назоратга олиниб, ушбу йўналишлардаги ҳудудларда
фуқаролар оқими камайиб, тўлиқ тарқаб кетгунига қадар хизмат олиб
борилиши таъминланади.
Тезкор-қидирув тадбирларида террорчилик-қўпорувчилик, фуқаро-
ларни гаровга олиш билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракатлар ва
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида объектнинг яқин
ва узоқ атроф-ҳудудларида, иншоотга кириш-чиқиш жойларида ва
унинг ички қисмида фуқаролар кузатилади, шубҳали туюлган фуқаро-
ларнинг ҳужжатлари текширилиб, шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |