1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Патруль гуруҳлари
– оммавий тадбирлар ўтказилаётган ҳудуд-
нинг белгиланган жойларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-


409 
ликни таъминлаш учун ягона раҳбарлик остида хизматни ўташ 
мақсадида бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ ички ишлар орган-
лари ходимларидан иборат бўлган наряд. Уларнинг вазифалари қуйи-
дагича: белгиланган ҳудудда патруллик қилиш йўли билан жамоат 
тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш. 
Кузатув пости 
– фото-видео аппаратлар билан таъминланган 
тезкор хизматлар ходимларидан (ЭКБ, ЖҚБ, Т ва ЭҚКБ, ТБ) ташкил 
этилган наряд.
Бу турдаги нарядлар оммавий тадбирлар ўтказилишида (айниқса, 
спорт тадбирларида) бевосита объектга кириш-чиқиш жойлари, сектор-
лар, минбарлар, асосий тадбирлар ўтказилаётган бошқа жойларда 
ҳамда заруриятга қараб чипта сотиш нуқталари атрофида (кассалар) 
оператив вазият оғирлашган ҳолларда фуқароларнинг хатти-ҳаракат-
ларини ҳужжатлаштириш мақсадида қўйилади. 
Назорат-текширув пункти
– оммавий тадбирларни ўтказишда 
аниқ бир ҳудудда (жойда) режим тартибини таъминлаш ёки транспорт 
ва пиёдалар қатновини чеклаш учун қўйиладиган наряд. 
Назорат-текширув пунктлари, асосан, ўраб олинган ҳудуддаги 
ҳалқаларда, тадбир ўтказилаётган бино ёки ўйингоҳларнинг кириш 
эшикларида ташкил этилади. Уларнинг вазифаси тадбир ўтказилаёт-
ган ҳудудга кириш ҳуқуқини берувчи таклифномаси, чиптаси ёки 
махсус рухсатномаси бўлган фуқароларни текшириб ўтказишдан 
иборат. 
Ҳалқа 
- оммавий тадбир ўтказиладиган ҳудудда транспорт 
воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатларини чеклаш ёки тақиқлаш 
мақсадида ўраб олинган ҳудуд. 
Ҳалқага жалб этилган нарядлар ўраб олинган ҳудудга транспорт 
воситалари ва йўловчиларнинг фақат назорат-текширув пунктлари 
орқали ўтишларини таъминлайди. 
Ҳалқанинг узунлиги, унга ажратиладиган шахсий таркиб сони 
ўраб олинадиган ҳудуднинг ҳажми, алоҳида хусусиятлари ва тезкор 
вазиятга қараб белгиланади. 
Занжир
– оммавий тадбирлар ўтказилишида ҳалқага жалб этила-
диган нарядларнинг бошқарилишини таъминлаш учун ҳалқанинг 
кичик ҳудудларга бўлиниши. 
Занжирларга ажратилган шахсий таркиб сони ажратилган ҳудуд-
нинг узунлиги, фуқаролар оқимининг тахминий сони, ҳудуднинг 
темир панжаралар, деворлар билан ўралганлиги, ҳудуддаги уйлар 


410 
сони ва улар оралиғидаги очиқ жойлар ва йўлларнинг кенглигига 
қараб белгиланади. 
Масалан, 100 метр масофа баландлиги 1 метр бўлган темир 
панжара билан ўралган бўлса ёки очиқ жойи бўлиб, тадбир давомида 
фойдаланиладиган махсус темир панжаралар ва арқонлар ёрдамида 
тўсилса, унда вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар уч метр масофага ёки 
ҳар бир темир панжара рўпарасига биттадан, жами 33 нафар ходим, 
уларга бир нафар масъул, бир нафар ёрдамчи ходим, жами 35 нафар 
ходим бириктирилиши ёки оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда 
ходимлар зичлиги янада оширилиши мумкин. 
Зона 
– оммавий тадбирга жалб этилган нарядларнинг бошқарили-
шини таъминлаш мақсадида объектнинг ҳудудларга бўлиниши. 
Зоналарнинг кенглиги ва уларга ажратиладиган шахсий таркиб-
нинг сони тадбир ўтказилаётган ҳудуд ёки бинонинг ҳажми, уларда 
жойлашган саҳналар, спорт майдончалари, ташкил этилган ярмарка-
лар, кўргазмалар сони, тезкор вазият ҳамда фуқароларнинг тахминий 
сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Участка
– зоналарда хизматга жалб этилган нарядларнинг бошқа-
рилишини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилаётган жойдаги 
оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда уларнинг кичик ҳудудларга 
бўлиниши. 
Участкаларнинг кенглиги ва уларга ажратиладиган шахсий таркиб-
нинг сони тадбир ўтказилаётган ҳудуд ёки бинонинг ҳажми, уларда 
жойлашган саҳналар, спорт майдончалари, ташкил этилган ярмарка-
лар, кўргазмалар сони, тезкор вазият ҳамда фуқароларнинг тахминий 
сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish