Моддий жавобгарлик тўғрисида
______- сонли ШАРТНОМА
Тошкент шаҳри “___”________ 2021 й.
“Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” МЧЖга тегишли бўлган моддий қимматликларнинг сақланганлигини таъминлаш мақсадида, унинг номидан Устав асосида фаолият юритувчи директор Ф.Ибрагимов (кейинги ўринларда – “Иш берувчи”), бир томондан ҳамда _________________________________________ (кейинги ўринларда – “Ходим”) иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
Шартнома предмети
________________________________________ (бўлим ва лавозимнинг тўлиқ номи, малакаси, разряди) лавозимини эгаллаб турган Ходим, унга фойдаланиш (сақлаб бериш, меҳнат вазифаси бажариш пайтида ишлатиш ва бошқа ҳолат) учун ишониб топширилган пул ёки моддий товар қийматликларининг бутунлигини таъминлаши учун жавобгардир.
Томонларнинг мажбуриятлари
Ходимнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Иш берувчи томонидан унга сақлаб бериш ёки бошқа мақсадларда топширилган мулки (товар моддий бойликлари)ни асраб авайлаш уларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
Топширилган моддий қимматликларга зарар етказилишини олдини олиш чораларини кўриш;
унга ишониб топширилган моддий қимматликлар бутунлигининг таъминланишига хавф солувчи барча ҳолатлар ҳақида иш берувчига ёки унинг бевосита раҳбарига хабар бериш;
унга топширилган моддий қимматликларни сақлаш учун шарт-шароитларни ўзгартириш лозимлиги тўғрисида Иш берувчини хабардор қилиш;
унга ишониб топширилган моддий қимматликларни ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракатланиши ҳамда қолдиқлари ҳисобини юритиш ва бошқалар юзасидан ҳисоботлар тузиш;
унга ишониб топширилган моддий қимматликларнинг сақланиш ва ҳолатлари юзасидан инвентаризацияда, тафтишларда иштирок этиш;
Иш берувчининг ёзма кўрсатмасига мувофиқ, ишониб топширилган мулк (товар моддий бойлик ва қимматликлари)ни белгиланган тартибда қайтариб топшириш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Иш берувчининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Ходимни етказилган зарар учун моддий жавобгарлик ҳақидаги амалдаги қонунчилик билан, шунингдек унга ишониб топширилган қимматликларни сақлаш, сотиш, ташиш, қайта ишлаш ёки ишлаб чиқариш жараёнида улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, нормативлар ва қоидалар билан таништириш;
белгиланган тартибда моддий қимматликларни сақланиш ҳолатини аниқлаш мақсадида инвентаризация ва тафтиш ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |