Савол ва топшириқлар
1.
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг бошқарув тизимини
тушунтириб беринг.
2.
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг вазифаларига нималар
киради?
3.
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмаларининг фаолиятини бошқа-
ришни ташкил этиш жараёнини ёритиб беринг.
4.
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари фаолиятини бошқаришда
ҳисоб-таҳлил ишларини ташкил этишнинг аҳамияти нимада?
5.
Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари фаолияти мавжуд куч ва
воситаларини тақсимлаш ва жойлаштириш тартибини тушунтириб беринг.
6.
Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини тезкор бошқариш
жараёнининг мазмунини очиб беринг.
7.
Нарядларни тайёрлаш ва уларга йўриқномалар ўтказиш тартибини
тушунтириб беринг.
8. Йўл-патруль хизмати фаолиятини ўташ тартибларига риоя этили-
шини ташкил этиш жараёнини ёритиб беринг.
9. Йўл-патруль хизмати фаолиятини назорат қилиш ва баҳолашни
ташкил этиш тартибини тушунтириб беринг.
10. Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолиятида Давлат йўл ҳаракати хавф-
сизлиги хизматининг ички ишлар органлари соҳавий хизматлари билан
ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини тушунтириб беринг.
298
VIII боб. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ ЖАМОАТ
ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
1-§. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқий мақоми,
тизими, тузилиши ҳамда асосий вазифалари
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида юз бераёт-
ган барча ўзгариш ва янгиликларда ички ишлар органлари ходим-
ларининг ҳам ҳиссаси катта бўлиб, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари
билан ҳамкорликда эл-юрт осойишталиги ва тинчлиги, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини
янада ошириш ҳамда ички ишлар органларини тубдан ислоҳ қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил
27 мартдаги ПФ-2822м сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги
Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармон талаблари асосида бир қатор хизмат йўналишлари
бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 июндаги 267-
44 сонли «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини
такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва маҳкама-
лар зиммасига аҳоли яшаш жойлари ижтимоий – маданий, саноат
объектлари ва коммуникациялари, шунингдек иқтисодиёт тармоқ-
лари, ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш давлат аҳамиятига эга бўлган долзарб масала деб ҳамда
уларни бажаришга барча тегишли давлат маҳкамалари, аввало,
республика Ички ишлар вазирлигининг идоралари ва уларнинг жой-
лардаги бўлинмалари жавобгардир, деб белгиланди. Ёнғин хавфсиз-
лигини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга оширмаслик
давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига, стратегик манфаатларига таҳдид,
деб қаралиши белгилаб қўйилди.
Юқорида келтирилган фармон ва қарор талабларини изчиллик
билан бажариш йўлида мамлакатимизда олиб борилаётган туб
299
ислоҳотлар даврида, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини,
хусусан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида республика ички
ишлар органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2009 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунда
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими, давлат органлари ва бошқа
органларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари, фуқаролар
ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъмин-
лашдаги иштироки, ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин
хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёнғин хавфсиз-
лигини таъминлаш, ёнғиндан сақлаш хизмати, ёнғин назорати каби
масалаларига оид нормалар ўз ифодасини топди. Мазкур Қонунда
қуйидаги асосий тушунчалар берилган:
ёнғин – одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳит-
га зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
ёнғин назорати – ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қили-
нишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар
кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият;
ёнғинлар профилактикаси – ёнғинлар келиб чиқиши -
эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга
қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
ёнғиндан сақлаш хизмати – одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини,
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий
муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли
пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб
даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил
этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;
ёнғин хавфсизлиги – одамларнинг, юридик ва жисмоний шахс-
лар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан
ҳимояланганлиги ҳолати;
ёнғин хавфсизлиги талаблари – ёнғин хавфсизлигини -
таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва
(ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар;
ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши – ёнғин хавфсиз-
лиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик;
ёнғин-техник маҳсулоти – ёнғин хавфсизлигини таъминлашга
мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулот-
300
лар, шу жумладан, ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари,
ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя
қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш
воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун
дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғин-
ларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари;
ёнғинга қарши режим – ёнғин хавфсизлиги талаблари бузи-
лишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш
юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни
ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;
ёнғинга қарши алоҳида режим – ёнғин хавфи юқори бўлган
даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавф-
сизлигининг қўшимча талабларини белгилаш.
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчи-
ришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва
илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуи-
дан иборатдир.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти орган-
лари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролардир
1
.
Мазкур қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамасининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги
ваколатлари қуйидагилардан иборат:
– ёнғин хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилиши-
ни таъминлайди;
– давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширили-
шини назорат қилади;
– давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини
мувофиқлаштиради;
–
ёнғин хавфсизлиги соҳасида молиявий, моддий-техника -
таъминотини ва ресурслар билан таъминлашни амалга оширади;
1
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин хавф-
сизлиги тўғрисида»ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг Ахборотномаси, 2009, 9–сон, 340–м.
301
–
давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенкла-
турасини, уни етказиб бериш ҳажмларини тасдиқлаш ва ҳоказолар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги тизимида
бошқа хизматлар қатори Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳам
мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида «Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги
махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир-
лигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидир» деб белгиланган.
Мазкур қонундан ташқари ушбу хизмат фаолиятини тартибга
солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
– Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги «Ёнғин
хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
3 февралдаги «Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш,
шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш
тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 13-сон қарори;
–Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
28 мартдаги «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» ги 89-сон қарори;
–
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май-
даги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ички ишлар органлари-
нинг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомил-
лаштириш тўғрисида»ги ПҚ–2992-сонли қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда
қабул қилинган «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадор-
лигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни
таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда барча даражадаги бўғин-
ларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаш-
тириш мақсадида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини
оширишдаги қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб олинди:
Do'stlaringiz bilan baham: |