1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

ташкилий тузилишини
 
белгилаб беради. Ушбу тузилиш 
ўзаро қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга бўйсунишига асосланган, 
муайян алоқада бўлган ёнғин хавфсизлиги хизмати аппарат ва 
бўлинмаларининг тизими, шунингдек алоҳида олинган аппаратлар ва 
бўлинманинг ички тузилиши, жумладан, унинг ходимлари лавозим-
ларининг рўйхатидир. Ташкилий тузилишга вазифа ва функциялар-
дан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг миллий давлатчилик 
маъмурий-ҳудудий бўлиниши, муайян ҳудудда яшовчи аҳолининг 
сони ва ижтимоий-демографик таркиби, иқтисодиётнинг ривожланиши, 
ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғинларни бартараф этиш даражаси 
каби жамоат хавфсизлигини таъминлашининг ҳолатини белгилаб 
берувчи омиллар таъсир этади.
Тизимнинг 
иккинчи бўғинини
 
Қорақалпоғистон Республикаси 
ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва Транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, 
ёнғин хавфсизлиги отрядлари ташкил этади. Ушбу бўғиннинг аппарат-
лари ўзларига берилган ваколат доирасида ихтиёрларидаги хизматга 
умумий раҳбарликни амалга оширадилар, ўз даражаларида ёнғинни 
олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ тадбирларни уюштира-
дилар ва ўтказадилар. Улар ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда ёнғин 
хавфсизлиги йўналишидаги бўлим (бўлинма)лардан ташкил топади.
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, 
Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБлари ва Транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан тайин-


306 
ланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғининг ўрин-
босарлари ҳам шу тартибда лавозимга тайинланади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, 
вилоятлар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бўлимлари), ўт 
ўчириш ва техника йўналишидаги таълим муассасалари тўғрисидаги 
низомлар (уставлар) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсиз-
лиги бош бошқармаси билан келишилган намунавий ҳужжатлар 
асосида ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. 
Республика ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва улар-
нинг бошқарув органлари бевосита республика бошқарув органига 
бўйсунади ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёпиқ маъмурий-
ҳудудий тузилмаларда, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республика-
сининг ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳукумат комиссияси берган таклиф 
асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланадиган ўта муҳим ва махсус тартибли корхоналарда уларни 
ўчиришни ташкил қилиш учун мўлжалланган. 
Ёнғин хавфсизлигининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари 
мустақил оператив таркибий тузилмалар ҳисобланади ҳамда тегишли 
ҳудудларда жойлашган ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига раҳбарлик 
қилади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқар-
масига бевосита бўйсунадиган бўлинмаларгина бундан мустасно. 
Биринчи ва иккинчи бўғиндаги ёнғин хавфсизлиги аппаратлари 
асосий эътиборни жойлардаги бўйсунувчи хизматларнинг аппарат-
лари ва бўлинмаларига кундалик ташкилий-методик раҳбарликни 
таъминлашга қаратиб, асосан, ташкилотчилик фаолиятини амалга 
оширадилар. Улар ёнғинларни олдини олиш ва бартараф этиш 
тартибини бевосита ва амалда сақлаш функцияларини фақат оператив 
вазият мураккаблашган (фавқулодда ҳолатлар, табиий офатлар ва 
бошқа) ҳолларда бажарадилар. Бу аппаратлар ўзларининг оператив 
бўйсунишида бўлган туман ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинма, 
гуруҳ) ва ёнғин хавфсизлиги отрядлари (ҳарбийлаштирилган ёнғин 
хавфсизлиги қисми) ҳамда бошқа хизмат ва бўлинмаларга раҳбарлик 
қилиб, асосан, бошқарув функцияларини бажарадилар. 
Тизимнинг 
учинчи бўғини
 
шаҳар, туман ички ишлар органлари-
нинг ёнғинларни олдини олиш бўлим, бўлинма ва гуруҳларини ўз 
ичига олади, улар ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари зиммасига юкла-
тилган вазифаларни амалга оширишнинг бевосита ташкилотчи ва 
ижрочилари ҳисобланадилар. Ёнғин хавфсизлиги хизмати функция-
ларини ушбу бўғин аппаратларининг инспекторлар таркиби ўртасида 
тақсимлаш ҳудудийлик принципи бўйича амалга оширилади. 


307 
Ёнғин хавфсизлиги бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари фаолиятининг 
асосий мазмунини жамоат жойларида, халқ хўжалиги объектлари, 
маҳалла ва туманларда ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, 
айбдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш 
ташкил қилади. Бунда асосий эътибор ёнғинларни олдини олишга – 
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва тартибини бузиш ҳолатларининг 
сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда 
уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш, аҳоли орасида 
тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳуқуқий тарғибот-
ташвиқот кабиларга қаратилади. 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тузилиши, вазифалари, 
функциялари, ташкил этилиши ва фаолият юритиш тартиби қонун 
ҳужжатларида белгиланади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
шахсий таркиби тегишли штат лавозимларида турган сафдорлар, 
сержантлар ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларни (ходимлар-
ни) ҳамда махсус унвонга эга бўлмаган шахсларни (хизматчиларни) 
ўз ичига олади. 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимларига нисбатан 
ички ишлар органларида хизматни ўташни тартибга солувчи низом-
лар амал қилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хизматчи-
ларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилан-
ган қоидалар амал қилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
шахсий таркиби белгиланган намунадаги хизмат кийимига ва 
фарқлаш белгиларига эга бўлади. 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг ҳаёти ва 
соғлиғи давлат ҳимоясидадир ҳамда белгиланган тартибда давлат 
томонидан мажбурий суғурта қилиниши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги хизматларининг маъмурий-юрискдикциявий, 
профилактик, ёнғинни ўчириш, терговга қадар текширув фаолияти 
йўналишлари бўйича ҳам бошқариш бевосита юқорида кўрсатилган 
барча бўғиндаги таркибий тузилмалар томонидан қонун ҳужжатлари-
да белгиланган ваколат доирасида ҳамда тартибида амалга оширилади. 
Маъмурий амалиёт йўналишидаги фаолиятни амалга ошириш 
давомида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жисмоний шахслар, 
корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари билан 
маъмурий-ҳуқуқий муносабатда бўладилар. 
Профилактик фаолият йўналишидаги фаолият эса ёнғинларнинг 
олдини олиш, ёнғинларнинг келиб чиқишига йўл қўймасликдан иборат. 


308 
Ёнғинни ўчириш йўналишидаги фаолиятни амалга ошириш 
давомида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари шахслар, корхона, 
муассаса ва ташкилотларда ёнғинлар содир бўлганида зудлик билан 
ёнғинни бартараф этиш, қуршаб олиш, бошқа жойларга ўтиб кети-
шига йўл қўймаслик билан шуғулланади. 
Терговга қадар текширув ишлари йўналишидаги фаолиятда ёнғин 
хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан шахслар, корхона, муассаса 
ва ташкилотларда ёнғинларнинг келиб чиқиши сабаб ва шароитлари, 
ёнғинлар табиий ҳолатда юз берганми ёки содир бўлган ёнғинларда 
жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги аниқланади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish