304
хавфсизлиги бош бошқармаси. Ўзбекистонда
ички ишлар органлари
тизимида ёнғин хавфсизлиги фаолиятини бошқариш, яъни ташкилий-
ҳуқуқий, методик, моддий-техник ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда
бу борада бошқа субъектлар билар ҳамкорликни мувофиқлаштириш
бевосита ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси зиммасига юкла-
тилган. У марказий тармоқ аппарати, яъни ушбу хизмат бошқаруви-
нинг субъекти бўлиб, ўз ваколати доирасида аҳоли яшаш пунктлари,
маданий-маиший, ишлаб чиқариш ва стратегик аҳамиятга эга бўлган
объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳудудий ёнғин
хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқ-
лаштиради, ўз функцияларини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ,
Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБнинг тегишли аппаратлари
орқали амалга оширади.
Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси
Президенти Девони
билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазири томонидан тайинлана-
диган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бош бошқарма бошлиғининг
биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳам шу тартибда лавозимга
тайинланади.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш мақсади-
да ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма таркибида бошқарма-
си, бўлим ва тузилмалар ташкил этилган.
Жанговар тайёргарлик ва ёнғинни ўчиришни ташкил этиш ҳамда
мувофиқлаштириш бошқармаси таркибида ёнғин хавфсизлиги бўлин-
малари жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш,
ёнғин ўчиришни ташкил этиш ҳамда ёнғин техникаси воситаларидан
фойдаланиш устидан назорат этиш бўлимлари фаолият олиб боради.
Ёнғинни олдини олиш ва ёнғин назоратини ташкил этиш бошқарма-
си таркибида ёнғинни олдини олиш ва ёнғин назоратини ташкил
этиш, меъёрий-техник
экспертиза, ёнғин хавфсизлиги тарғиботи,
жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш гуруҳлари фаолияти йўлга
қўйилган.
Алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизли-
гини таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқарма-
сида, ёқилғи-энергетика комплекси объектларида ёнғин хавфсизли-
гини ташкил этиш, саноат ишлаб чиқариш, транспорт, алоқа ва муҳим
транспорт коммуникациялари объектларида ёнғин хавфсизлигини
ташкил этиш бўлими фаолият олиб боради.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари ёнғин
хизматлари
фаолиятини самарали бошқаришни ташкил этиш учун бош бошқарма
305
таркибида ахборот таҳлил ва услубий таъминот, кадрларни танлашни,
касбий тайёргарлигини ташкил этиш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя-
лаш, ҳарбий сафарбарлик ва фуқаролар муҳофазаси бўлинмалари,
шунингдек юридик гуруҳ, молия-иқтисод ва моддий-техника таъ-
миноти бўлинмалари фаолият олиб боради.
Шу билан бирга, барча Ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини
самарали бошқариш мақсадида ҳар бир бўлим ва гуруҳлар таркибида
навбатчилик қисми ҳамда канцелярия хизматлари фаолият юритади.
Шунингдек, бош бошқарма таркибига ёнғин техник лаборатория-
си, алоҳида мураккаб ва узоқ давом этувчи ёнғинларни ўчириш бўйича
республика ихтисослаштирилган отряди ҳамда Навоий тоғ металлургия
комбинатининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам киради.
Кўриниб турганидек, ёнғин хавфсизлиги
хизмати томонидан
бажариладиган вазифа ва функцияларнинг хусусияти ушбу хизмат-
ларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: