5-§. Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолиятида Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизматининг ички ишлар органлари соҳавий
хизматлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш
Давлат йўл ҳаракати хизмати саф бўлинмаларининг ҳамкорлиги
жамоат тартибини сақлаш, кўча ва жамоат жойларида, жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъмин-
лаш, жиноят содир этган ва қидирувда бўлган шахсларни, улар ҳаракат-
ланаётган транспорт воситаларини аниқлаш, ушлаш ҳамда террорчи-
286
лик-қўпорувчилик ҳаракатларига қарши кураш борасида зиммасига
юклатилган вазифаларни бажаришда (мақсади, вақти ва жойига кўра)
бир-бирига бевосита амалий ёрдам кўрсатиш орқали таъминланади.
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваф-
фақиятли бажарилиши ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва
саф бўлинмалари командирларидан қуйидагиларни талаб қилади:
–
тезкор вазиятни биргаликда ўрганиш, баҳолаш ва ўзаро доимий
ахборот алмашувини йўлга қўйиш;
–
жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш тадбирларини ҳамкорликда ишлаб чиқиб режалаштириш
ва ўтказиш;
–
нарядларнинг патруллик хизматини ҳамкорликда ўташларини
амалга ошириш;
–
шахсий таркиб билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган
ўқув машғулотларини ва амалий машқларни ўтказиб бориш;
–
саф бўлинмалари командирлари билан ҳамкорликда ўз вақтида
нарядларни хизмат олди қўшма йўриқномасига тайёрлаш, унда шахсан
иштирок этиб, кундалик қарорга мувофиқ нарядларни узлуксиз
бошқариш;
–
«Ягона жойлашув» режаси асосида куч ва воситаларни мақсад-
ли тақсимлаш ва йўналтириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракат-
ларини тўғри ташкил этиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш;
–
тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда биргаликда бўйсунуви-
даги куч ва воситаларни постлар ва патруллик йўналишлари бўйича
жойлашувини (дислокациясини) ишлаб чиқиш;
–
ҳамкорликдаги хизмат ўташ тартиби ва услубларини белгилаб
олиш;
–
пост-патруль ва йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат
давомида ўз постлари ва патруллик йўналишларида жамоат тартиби-
ни сақлаш, жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаракат
хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этишларини таъминлаш;
–
пост-патруль ва йўл-патруль саф бўлинмалари командирлари
томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни ва иш натижа-
ларини, тезкор вазиятни таҳлил этиб, кўриб чиқиш, барча нарядлар ва
ходимлар ҳаракатини мувофиқлаштириш тартибини келишиб олиш;
–
алоқа воситаларини доимий ишлаши устидан назорат ўрнатиш-
ни ва пост-патруль ҳамда йўл-патруль бўлинмалари ўртасида алоқа
тартибини белгилаш;
–
хизмат ўташ, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва
бартараф этишда, жиноят содир этган шахсларни ва улар ҳаракатла-
287
наётган транспорт воситаларини ушлаш ва зарарсизлантиришда, омма-
вий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида жамоат
тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бораси-
даги иш тажрибалари билан ўзаро алмашиш.
Патруль-пост хизмати ва йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари-
нинг ҳамкорлик тартибини қуйидагилар белгилаб беради:
террористик-қўпорувчилик фаолияти, гиёҳвандлик воситалари,
ўқотар қурол ва диний экстремистик мазмундаги адабиётлар ҳамда
варақаларни ташиш ёки бошқа хавфли жиноий хатти-ҳаракатлар
тўғрисидаги ҳолатнинг аниқланиши;
маълумотни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати - ахборот диспетчерлик хизмати,
шунингдек унинг шохобчаларига етказилиши;
олинган маълумотни қайд этиш, масъул раҳбар ходимлар ва
юқори орган (ИИВ-ИИББ-ИИБ) навбатчилик қисмининг хабардор
этилиши, вужудга келган вазиятга баҳо берилиши, ундан келиб чиқ-
қан ҳолда эълон қилинадиган тадбирларнинг белгиланиши, махсус
режаларнинг эълон қилиниши;
эълон қилинган тадбир бўйича хизмат ўташ тартибининг
белгиланиши;
ҳолатга кўра (вазиятни эътиборга олган ҳолда) куч ва
воситаларни тақсимланиши;
ички ишлар органларининг бошқа хизматлари ва бўлинмалари
билан ҳамкорлик қилиш тартибининг белгиланиши.
Олинган тезкор маълумотларни қайд этиш, уларни масъул раҳбар
ходимларга ва юқори идора (ИИВ-ИИББ-ИИБ) навбатчилик қисмига
етказиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг
куч ва воситаларини бошқариш, ички ишлар органларининг бошқа
хизматлари билан ҳамкорликни олиб бориш Марказий ахборот
диспетчерлик хизмати томонидан амалга оширилади.
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини замона-
вий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда
амалга оширади, Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари куч-
воситаларини мувофиқлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини
бошқариш ва жамоат тартибини муҳофаза қилишнинг компьютер-
лаштирилган бошқарув тизимининг самарали фаолият кўрсатишини
таъминлайди, транспорт оқими йўналишини кузатишни амалга
оширади ва уларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишининг таъминланиши-
ни ташкил этади.
288
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва
вилоятлар ИИБ навбатчилик қисмлари, Йўл-патруль хизмати сафдаги
бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командирлари, Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати - ахборот диспетчерлик хизмати,
шунингдек унинг шохобчалари, мобил гуруҳлар ва Йўл-патруль
хизмати экипажлари, вертолётда патруллик қилиш гуруҳи, шаҳар-
туман ИИБлари навбатчилик қисмлари, пост-патруль хизмати бўлин-
малари ва таянч пунктлари билан тўғридан-тўғри, зарурат туғилганда
махсус тадбирлар режаларига мувофиқ Давлат хавфсизлик хизмати,
Фавқулодда вазият вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Чегара
қўшинлари ҳамда қўшни давлатлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан
тезкор алоқани норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган схемага
мувофиқ ушлаб туради.
Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари ўз жавобгарлик йўна-
лиши ва ҳудудидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини,
автомобиль йўллари, уларга туташган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар-
га қарши курашни таъминлайди.
Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль хизмати мобил гуруҳлари
экипажларидан иборат бўлиб, улар хизмат ўташ ҳудудларида йўл
ҳаракати қоидаларини бузган, транспорт билан боғлиқ жиноятлар,
ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчиларни ҳамда содир этилаётган
бошқа жиноятларни пост-патруль хизмати, профилактика инспектор-
лари, жиноят қидирув ходимлари билан биргаликда фош этиш чора-
ларини кўради.
Йўл-патруль хизмати экипажи ўз жавобгарлик йўналиши ва
ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини
сақлаш ишларини ташкил қилишда Марказий ахборот диспетчерлик
хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, шунингдек унинг шохобча-
лари, мобил гуруҳ, бевосита командирлари, қўшни экипажлар,
вертолётда патруллик қилиш гуруҳи, зарурат туғилганда шаҳар-туман
ИИБлари навбатчилик қисмлари, таянч пунктлари, Пост-патруль
хизмати экипажлари билан ахборот алмашиш йўли билан ҳамкорлик
қилади, доимий равишда тезкор алоқани ушлаб туради, тезкор қиди-
рув тадбирларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган биргаликдаги
режага мувофиқ топшириқ бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатда бел-
гиланган схемага асосан ҳаракатларни амалга оширади.
Вертолётда патруллик қилиш гуруҳларининг хизмат олиб бориш
жойлари ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбарияти томонидан белгиланади. Олиб
қочилган, ўғирланган, воқеа жойидан яширинган транспорт восита-
ларини ушлаш ва аниқлашда, девирсион-террористик, диний экстре-
289
мистик, конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган гуруҳларни
бартараф этишда, Марказий ахборот диспетчерлик хизмати-ахборот
диспетчерлик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари, зарурат туғил-
ганда шаҳар-туман ИИБлари навбатчилик қисмлари, таянч пункт-
лари, Пост-патруль хизмати экипажлари билан ҳамкорлик қилади,
вазият тўғрисида уларга доимо ахборот бериб, норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатда белгиланган схемага мувофиқ тезкор алоқани ушлаб туради.
Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари-
нинг командирлари шахсий таркибни хизматга тайёрлаш ва бирга-
ликдаги йўриқномаларни ўтказиш юзасидан қуйидагиларни амалга
оширади:
–
бир кун олдин пост ва йўналишга жалб этиладиган наряд-
ларнинг рўйхатини кунлик қарорга киритилиши учун раҳбариятга
тақдим этади;
–
хизматга тайинланган ходимларни ички ишлар бўлимига ёки
махсус белгиланган жойга йўриқнома бошланишидан камида 15
дақиқа олдин етиб келишини таъминлайди. Зарур қурол-яроғларни,
аслаҳаларни, алоқа воситаларини, алоҳида ҳимоя ва махсус восита-
ларни, хизмат ҳужжатларини олишларини ва бу ҳақда постлар ҳамда
патруллик йўналишларига тақсимлаш китобига қайд этиб, имзо
қўйишларини назоратга олади;
–
нарядни йўриқнома учун сафлаб, пост ва хизматни ўташ
вақтини эълон қилади, содир этилган жиноятлар, қидирилаётган
шахслар, олиб қочилган ва ўғирланган транспорт воситалари тўғриси-
даги маълумотлар билан таништиради, уларнинг хизмат китобча-
ларида қайд этилишини назорат қилади;
–
хизматга бораётган ҳар бир ходимни кийиниши, ташқи кўри-
ниши ва махсус хизмат воситалари билан тўлиқ таъминланганлигини
текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўради;
–
шахсий таркиб хизматни ўташга тайёрлиги ҳақида йўриқ-
номани ўтказувчи раҳбар ходимга ахборот беради;
–
ходимнинг хизматга келмаслик ҳолати учраганида унинг ишга
чиқмаслик сабабини аниқлайди ва йўриқномани ўтказувчи раҳбар
ходимга очиқ қоладиган пост ёки йўналиш ҳақида ахборот беради;
–
йўриқномани ўтказувчи раҳбар ходим кўрсатмасига асосан
постлар ва патруллик йўналишларига тақсимлаш китобига тегишли
ўзгартиришларни киритади ҳамда навбатчилик қисми (Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати,
шунингдек унинг шохобчалари)га маълум қилади;
290
–
йўриқномадан сўнг Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль
хизмати бўлинмаларининг хизматга жалб этиладиган автотранспорт
воситаларининг техник ҳолатини кўриб чиқади;
–
қабул қилинган қарорга мувофиқ нарядлар хизматининг ташкил
этилиши ва ўталиши, постлар ва йўналишларини қайд этиш китобида
кўзда тутилганидек шахсий таркибдан, патруль автомототранспорти-
дан фойдаланган ҳолда нарядларни хизматга қўйиш ишларининг
бажарилишини назоратга олади.
Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни-
да Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари
ушбу тадбир бўйича ишлаб чиқилган режалар, куч-воситалар тақсимоти
асосида жалб этилиб, шахсий таркибнинг иш фаолияти ички ишлар
органлари қошида тузилган тезкор штаб раҳбари томонидан
бошқарилади.
Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари
командирларига эса тадбирга жалб этилган шахсий таркибнинг
хизматини белгиланган йўналишларида ташкиллаштириш ва назорат
қилиш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифа-
си қўйилади.
Жойлашувларда кўзда тутилган пост ва патруллик қилиш йўна-
лишларида ҳамкорликда хизмат ўташ жараёнида Пост-патруль
хизмати ва Йўл-патруль хизмати ходимларига хизмат йўналишларига
қараб зиммасига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилади:
тадбир давомида ўз олдига қўйилган вазифани сифатли бажа-
риши, юзага келаётган вазият тўғрисида мунтазам равишда масъул
раҳбар ходимга ахборот бериб бориши;
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атрофида, тадбир
қатнашчилари ва томошабинлар йиғиладиган ҳудудларда, транспорт
воситалари тўхташ бекатларида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши;
тадбир қатнашчилари, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва
томошабинларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш-
ларини таъминлаши;
бириктирилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш чораларини кўриши, фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари-
ни кузатиб бориши;
ўраб олинган ҳудудга ўзини бошқара олмайдиган даражада маст-
лик ҳолатидаги ёки ёнида спиртли ичимликлар бўлган фуқароларни,
291
қурол-яроғ, катта ҳажмдаги қўл юки бўлган фуқароларни, шунингдек,
таклифномаси ёки махсус рухсатномаси бўлмаган шахслар ва транс-
порт воситаларини ўтказмаслиги;
оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва унинг атроф ҳудуд-
ларида фуқароларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилишларига
йўл қўймаслиги;
ички ишлар органлари ходимлари, ёнғин хавфсизлиги, ҳарбий
нарядларни ташиётган ҳамда авария-қутқарув хизматларининг транс-
порт воситаларини тўсиқсиз ҳаракатланиши (ўтиб кетиши)га кўмак-
лашиши;
зарурат туғилганида, ИИББ тезкор штаби топшириғи асосида
транспорт воситалари ва йўловчиларнинг ҳаракатини белгиланган
тартибда чеклаши;
тадбирлар давомида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, террорчи-
лик-қўпорувчилик ҳаракатлари ҳамда жамоат тартиби бузилиши
ҳоллари содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриши;
қўшни пост ва йўналишларга жамоат тартибини сақлаш, йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқ-
бузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўмаклашиши;
тадбир қатнашчилари ва томошабинларнинг тадбир ўтказилган
жойдан тартиб билан чиқишларини таъминлаш, уларни транспорт
воситаларининг тўхташ бекатларигача кузатиш ва ўтқазиб юбориш
ҳамда асосий ҳаракатланиш йўлларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриши.
Халқаро, республика миқёсидаги муҳим оммавий тадбирларга
тайёргарлик кўриш борасида Пост-патруль хизмати ва Йўл-патруль
хизмати ҳамда бошқа соҳавий хизматлар билан рекогносцировка
ўтказилади.
Рекогносцировка ўтказиш пайтида қуйидагилар аниқланади:
тадбир ташкилотчилари ва мутасадди идоралар билан ҳамкорлик-
да объектнинг жамоат тартибини сақлаш ва ҳамкорликни таъминлаш
юзасидан тайёргарлик ҳолати;
куч ва воситаларни тақсимлаш режаси, нарядларнинг турлари ва
таркиби, патруллик йўналишлари, ҳудудни айланиш ва тўхташ жой-
лари, ҳар бир тўхташ жойида хизматни ўташ вақти, постлар ва
патруллик йўналишларининг жойлашуви, уларнинг марказлари ва
чегаралари, хизматни ўташ тартиби, захира кучларининг жойлашуви,
юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига жавоб бериши;
292
қўшимча равишда, шунингдек кучайтирилиши лозим бўлган пост
ва нарядларнинг ҳамда тезкор штабнинг бошқарув учун қулай жой-
лашуви;
оммавий тадбир иштирокчилари ва шахсий таркибнинг ҳаракат-
ланиши учун қулай бўлган йўналишлар ҳамда махсус транспорт
воситаларининг тураргоҳлари;
пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш зарурияти
ва аниқ вақтлари;
айрим ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашга
ажратилган куч ва воситаларнинг етарлилиги, зарур ҳолларда бундай
жойларни захира кучлари билан беркитишни таъминлаш.
Фавқулодда ҳолатларда Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинма-
лари ички ишлар органлари бошқа хизматлари билан ҳамкорликда
ишлаб чиқилган махсус тадбирлар режаларига асосан куч ва восита-
ларини жалб қиладилар.
Экстремал вазиятларда куч ва воситаларни бошқаришда Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати етакчи ўрин тутади, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талабларига асосан кечиктириб бўлмас тезкор-қидирув
тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди. Марказий ахборот
диспетчерлик хизмати кўрсатилган тадбирнинг бориши бўйича тўхтов-
сиз тезкор кузатувни амалга оширади, зарур ҳолларда Йўл-патруль
хизмати мобил гуруҳлари, пост-патруль хизмати бўлинмаларига куч
ва воситаларни бошқаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Оператив ҳолат эълон қилинганда Йўл-патруль хизмати бўлинма-
ларининг куч ва воситалари ИИВ, ИИББ, ИИБ оператив штабининг
итоатига ўтади.
Экстремал вазиятлар келиб чиққан шароитларда йўл ҳаракати
назорати бўйича қўшимча вазифаларни бажариш назорат-ўтказиш
пунктлари нарядига юклатилади.
Оммавий тадбирларни ўтказиш даврида ҳамда фавқулодда ҳолат-
лар вужудга келганда хавфсизликни таъминлаш ИИВ-ИИББ-ИИБ-
нинг махсус режаларига асосан амалга оширилади. Режалаштирилган
тадбирларни ўтказишда Йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини жой-
лаштириш сафдаги бўлинмалар раҳбарлари томонидан йўлга қўйилади.
Рухсат этилмаган оммавий тадбирларга, шунингдек оммавий
тартибсизликлар бўлаётган ҳудудга олиб борувчи йўлларни ва бошқа
объектларни тўсишга ажратиладиган Йўл-патруль хизмати нарядлари
миқдори ички ишлар органининг бошлиғи (оператив штаб раҳбари)
томонидан белгиланади.
293
Ушбу шароитларда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қарати-
лади:
назорат-ўтказиш пунктларини тезкор ташкиллаштириш, жиҳоз-
лаш, уларга ходимларни қўйиш ППХ наряди билан ҳамкорликни
ташкиллаштириш;
ушланган транспорт воситалари учун вақтинча автотураргоҳ-
ларни ташкиллаштириш ва уларни сақлаш тартибини белгилаш;
транспорт воситалари ҳаракатини ташкиллаштирилишининг янги
схемасини ишлаб чиқиш.
Дислокацияда кўзда тутилган пост ва патруллик қилиш йўна-
лишларида Йўл-патруль хизмати ходими:
табиий офат, эпизоотия, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда
оператив, ёнғин хавфсизлиги ва тез тиббий ёрдам хизматлари, ички
ишлар органлари куч ва воситаларини экстремал шароит юзага кел-
ган минтақада тўсиқсиз ҳаракатланишига ёрдамлашади, жамоат
тартибини тиклаш ва ушлаб туриш, одамларни ва мол-мулкни қутқа-
риш, жабрланганларга керакли ёрдам кўрсатиш, қаровсиз қолган мол-
мулкни қўриқлаш бўйича тадбирларни амалга оширади;
жамоат тартибини сақлаш, жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик-
ларни олдини олиш ва барҳам бериш чораларини кўради, хизмат ўта-
ётган ҳудуди атрофида фуқароларнинг юриш-туришини кузатишни
амалга оширади;
тезкор вазиятнинг ўзгариши ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар
ҳақида наряд раҳбари (Марказий ахборот диспетчерлик хизмати –
ахборот диспетчерлик хизмати ёки унинг шохобчалари)ни хабардор
этиб туради;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига яқиндан ёрдам
беради;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан бирга
рухсатсиз ўтказилган тадбирлар билан боғлиқ оқибатларни бартараф
этиш ишларини амалга оширади, биринчи навбатда, транспорт восита-
ларининг узлуксиз ҳаракатини тиклайди;
табиий офат натижасида йўл ҳаракатида қийинчиликлар юзага
келганда, ЙПХ ходими бу ҳақида навбатчига маълум қилади, ҳайдов-
чиларни хавф-хатар бўйича хабардор этиш чораларини кўради.
Зарурати бўлганда ҳаракатни вақтинча чеклайди ёки тақиқлайди,
транспорт воситаларини хавфли ҳудудни айланиб ўтишга йўналтира-
ди, жабрланганларга ёрдам беришни ташкиллаштиради.
Оммавий тадбирлар ўтказилаётган ва одамлар гавжум бўладиган
бошқа жойларда вазиятни ўрганиб чиқиши, жамоат тартибини
294
гуруҳий бузилишига олиб келувчи ҳолатлар юзасидан Пост-патруль
хизмати навбатчилик қисмлари, Марказий ахборот диспетчерлик
хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати ёки унинг шохобчалари,
наряд бошлиғига ва ИИБ навбатчисига зудлик билан хабар беради.
Жамоат тартибини гуруҳий бузилишини бартараф этишда Пост-
патруль хизмати ва Йўл-патруль хизмати нарядларининг бўйсунуви,
хатти-ҳаракатлари ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ИИВнинг
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда амалдаги махсус режалар билан
белгиланади.
Йўл-патруль хизмати нарядлари
Do'stlaringiz bilan baham: |