транспорт воситаларининг
қидирувини ташкил этишни
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бел-
гиланган тартибларга асосан амалга ошириши талаб қилинади.
Йўл-патруль хизмати ходими олиб қочилган, ўғирланган, ҳайдов-
чилари ЙТҲ содир бўлган жойдан яширинган транспорт воситалари-
нинг қидируви, транспорт воситалари билан боғлиқ бошқа жиноят-
ларни «иссиқ изи»да очиш бўйича ишларни амалга оширади.
Йўл-патруль хизмати ходимларидан
Йўл-патруль хизмати экипаж-
ларида хизмат фаолиятини ўташ тартиблари
га риоя этиш талаб
қилинади.
Ҳар бир Йўл-патруль хизмати экипажи иккитадан ходимдан (имкони
борича биттаси Йўл-патруль хизмати катта инспектори) иборат бўлиб,
улар ҳаракатчанликни ва жанговарликни таъминловчи транспорт
воситаси, махсус техника воситалари, қурол ҳамда алоқа воситалари
билан таъминланади ва бошқа Йўл-патруль хизмати экипажлари,
Пост-патруль нарядлари, профилактика инспекторлари, Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати,
шунингдек унинг шохобчалари билан узвий ҳамкорликда бўлади.
Йўл-патруль хизмати экипажи хизмат кўрсатиш ҳудудида
патруллик қилиш вақтида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ҳаракат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш;
транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш
(зарурат бўлса);
йўл ҳаракати қоидалари, жамоат тартибини бузган шахсларни
аниқлаш, маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликларни содир этилиши-
нинг олдини олиш;
йўл ва кўчалар, йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник восита-
лар ҳолати устидан назоратни амалга ошириш, аниқланган камчилик-
лар тўғрисида зудлик билан Марказий ахборот диспетчерлик хизмати
– ахборот диспетчерлик хизмати, шунингдек унинг шохобчаларига
хабар бериш ва бевосита раҳбарларига ахборот бериш;
280
транспорт воситаларининг техник ҳолатини, экология ва
санитария меъёрларига мос келишини текшириш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида йўл
ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан таъсир чораларини
қўллаш;
ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда Давлат хавф-
сизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати
ходимлари билан ҳамкорлик қилиш;
йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича
ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб бориш;
алоҳида кўрсатма бўлганда, шунингдек тасдиқланган режаларга
мувофиқ қўриқланадиган шахслар, чет давлатлар делегациялари
ҳаракатланадиган автомобилларни, махсус автомобилларни, қиммат-
баҳо, катта ҳажмли, ўта оғир ва хавфли юкларни тўсиқсиз ҳаракатла-
нишини таъминлаш ва уларнинг кузатувида иштирок этиш;
йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганларга
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг жойини белгилаш, шикаст-
ланган транспорт воситаларидан йўлни тозалаш бўйича кечиктириб
бўлмас чораларни кўриш, зарур маълумотлар тўғрисида Марказий
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, шу-
нингдек унинг шохобчаларига ва сафдаги бўлинма (бригада,батальон,
алоҳида отряд) раҳбариятига ахборот бериш;
хорижий давлатларга тегишли транспорт воситалари ҳаракатини
назорат қилиш;
гиёҳванд воситалар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, муомаласи
тақиқланган бошқа нарсаларни транспорт воситаларида ноқонуний
ташиш ва олиб юриш ҳолатларини аниқлаш;
қимматбаҳо, хавфли, ўта оғир ва катта ҳажмли юкларни олиб
кетаётган транспорт воситаларини белгиланган ҳаракат йўналишига
риоя қилишининг назоратини амалга ошириш;
ўз жавобгарлик минтақасидаги ҳудудда ижтимоий-сиёсий ва
маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда ҳаракат хавфсизлигини
таъминлаш;
ҳайдовчилар, пиёдалар ва аҳоли ўртасида профилактика ишлари-
ни ўтказиш;
жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда
иштирок этиш.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини
сақлаш, жиноятчиликка қарши курашда Йўл-патруль хизмати ходими
281
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
Do'stlaringiz bilan baham: |