272
ни назорат қилишнинг тури ва усуллари
ни амалиётда тўғри қўл-
лаш орқали таъминланади.
Йўл-патруль хизматини ўташнинг асосий турлари қуйидагилар-
дан иборат: автомобиль, мотоцикл ва вертолётларда патруллик қилиш;
пиёда патруллик қилиш; хизматни постларда (шу жумладан, мунтазам
Йўл-патруль хизмати масканларида) ўташ; транспорт воситаларининг
кузатуви ва эскортини амалга ошириш.
Йўл ҳаракати устидан назорат транспорт
воситаларидан фойда-
ланган ҳолда очиқ ва ошкора, махсус ранг-бўёққа эга бўлган авто-
мобиль ва мотоциклларда амалга оширилади.
Махсус ранг-бўёққа эга бўлган патруль автомобиль ва мото-
цикллардан фойдаланиб хизмат ўталаётганда қуйидаги асосий усул-
лар қўлланилади:
транспорт воситаларининг оқимида ҳаракатланиш, тунги вақт-
ларда эса чироқ-маёқчаларини ёққан ҳолда (йўл ҳаракати ва жамоат
тартибини сақлаш мақсадида ҳайдовчи ва йўл ҳаракати қатнашчи-
ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига
риоя этишини
назорат қилиш учун);
транспорт оқимининг олдида чекланган тезликдан оширилма-
ган тезликда ҳаракатланиш, тунги вақтларда эса чироқ-маёқчаларини
ёққан ҳолда (тезлик оширилишининг олдини олиш учун);
йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан хавфли ҳисобланган
жойларда тўхташ (хавфни бартараф этиш, ҳайдовчи ва пиёдалар
томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузишга барҳам бериш);
йўл ҳаракати иштирокчиларига яхши кўринадиган жойларда
патруль автомобиль ва мотоциклини тўхтатиш, айни вақтда
ходим-
нинг ҳаракатланишни жадаллиги жиҳатидан жуда кескин бўлган йўл
қисмларига пиёда юриб ўтиши.
Қўйилган вазифалар ва патруллик қилиш йўналишларида вужуд-
га келган вазиятларга қараб усуллар қўлланилиб, уларнинг алмашуви-
ни амалга ошириш мумкин.
Вертолётда патруллик қилиш, асосан, халқаро ва давлат
аҳамиятига, юқори ҳаракатланиш жадаллигига эга бўлган автомобиль
йўллари устида амалга оширилади. Вертолётлар ёрдамида йўл-транс-
порт ҳодисаси оқибатида жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам
кўрсатиш, уларни тиббий муассасаларга элтиш, йўл ҳаракатини назорат
қилиш, автомобиллар ташкилий жамланмаси кузатувини, кўп сонли
транспорт воситалари ва одамлар иштирокидаги
оммавий тадбирлар
ўтказилишини таъминлаш, олиб қочилган, ўғирланган ва ҳайдовчиси
273
йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган транспорт воситаларини
қидириш амалга оширилади.
Бўлинма командири Марказий ахборот диспетчерлик хизмати -
ахборот диспетчерлик хизматига ҳар бир кунга (суткага) вертолёт-
нинг иш тартибини, патруллик қилиш жойи ва вақтини хабар қилади.
Бевосита учиш олдидан вертолёт ёрдамида патруллик қилишга жалб
қилинаётган Йўл-патруль хизмати ходимларига йўриқнома ўтказади.
Вертолётда патруллик қилиш наряд таркибига Йўл-патруль хизмати
катта инспектори ва инспектори, имконияти борича фельдшер, ҳар
бир патруль автомобиль наряди таркибига
эса камида икки нафар
Йўл-патруль хизмати ходими киради.
Пиёда патруллик қилиш масофаси унча узун бўлмаган, ҳаракат-
ланиш жадаллиги кескин ва йўлларнинг авария муносабати билан
хавфли қисмларида қўлланилади.
Пиёда патруллик қилинганида йўл ҳаракати устидан назорат
қилиш тротуар (йўл чеккаси) четида, йўлнинг захирадаги қисмида
жойини ўзгартириб туриш йўли билан очиқ усулда амалга ошири-
лади. Хизмат ўташ жойи шундай танланадики, Йўл-патруль хизмати
ходими ҳаракат қатнашчиларининг аксарият кўпчилиги учун очиқ-
равшан кўриниши ва ўз вақтида қоидабузарликка барҳам
бериш
имконига эга бўлиши керак.
Постларда хизмат ўталаётганда алоҳида эътибор ҳайдовчилари
йўл-транспорт ҳодисаси жойларидан яширинган транспорт восита-
ларини қидиришга, олиб қочилган ва ўғирланган, фойдаланиш тақиқ-
ловчи носозликларга эга, жиноий мақсадларда фойдаланилган транс-
порт воситаларини фош қилишга (аниқлашга), республикадан ташқари-
га узоқ муддатга чиқиб кетиб, «сертификат» билан қайтиб келаётган,
давлат рақам белгиларини ноқонуний эгаллаган шахсларни аниқлаш-
га, қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган модда ва воситалар,
буюмлар ва материалларни аниқлашга қаратилади.
Тезкор қизиқиш уйғотган, шубҳали кўринган ҳаракат қатнаш-
чилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказининг «АБД-
Ўзбекистон» тезкор излов тизимидан текширилиши лозим.
Мунтазам Йўл-патруль хизмати масканларида хизмат ўтайдиган
нарядлар таркибига, айниқса, тунги вақтларда
ИИВ-ИИББ-ИИБ
раҳбариятининг буйруғи (кўрсатмаси) билан ички ишлар органлари-
нинг бошқа бўлинмалари ходимлари жалб этилиши мумкин.
Мунтазам Йўл-патруль хизмати масканларини қуриш, кўчириш,
реконструкция қилиш масаласи ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбарияти-
274
нинг асосланган таклифлар асосида ИИВ раҳбарияти розилиги билан
ҳал этилади.
Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятини самарали ташкил
этиш
Do'stlaringiz bilan baham: