1-мавзу. Хужалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чикаришни ташкил килиш технологияси ва бухгалтерия хисобини юритишнинг ташкилий тизими


"Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ автомашиналари



Download 0,98 Mb.
bet18/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#186087
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5456586289769874292

"Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ автомашиналари


«Ўздонмахсулот» акциядорлик компанияси топширигига асосан, барча ишлаб чикариладиган ва кабул килинадиган махсулотларни улчаш учун жамият бош корхонасида, Хатирчи, Навбахор, Конимех туманларидаги дон кабул килиш шахобчаларида ва 2-чи уругчилик цехида замонавий электрон тарозилар урнатилди. Бунинг натижасида улчаш жараёнидаги тафовутлар ва низолар чикишига чек куйилди.


Навоий вилоят хокимлиги билан келишилган холда, туманларда жойлашган дон кабул килиш шахобчаларидан мавсумда бугдойни бош корхонага ташиб олиш буйича дислокациялар узгартирилди. Дон қабул қилиш ва тайёрлов бўлинмаларининг жойлашиши схемасини қайта кўриб чиқиш, транспортда ташиш тизимини мақбуллаштириш ва ташиш масофасидан келиб чиқиб хўжаликларни дон қабул қилиш пунктларига бириктириш ҳисобига бошоқли дон экинларини транспортда ташиш харажатларини қисқартиришга эришилди. Бунинг натижасида Хатирчи тумани буйича 177 миллион сум, Нурота тумани буича 24 миллион сум,
Навбахор тумани буйича 148 миллион сум жами 349 миллион сум ортикча транспорт харажатлари килинишига йул куйилмади. Бундан ташкари табиий йукотиш хисобидан 370 тонна микдорида ёки 185 миллон сум маблагдаги дон махсулотлари тежаб колинди.
Хозирги кунда давлат эхтиёжлари учун сотиб олинган бугдойни очик майдонлардан ёгин-сочинга колдирмай киска муддатларда ёпик сигимларга киритиш максадида жамият худудида 1 та 10 минг тонналик, 2 та 5 минг тонналик ва 1 та 3 минг тонналик ёпик сигимлар мавжуд.
Элеваторларнинг ён томонидаги ва жамиятда буш турган ер майдонларидан самарли фойдаланиш максадида 2016 йилда лойиха киймати 2 миллиард 799 миллион сум булган ёпик сигимлар курилишида, жамиятда мавжуд булган курилиш материаллари ва металлардан унумли ишлатилиб, четдан пудратчилар жалб килинмай уз ички имкониятлардан фойдаланиб ёпик сигимлар 736 миллион сум маблаг хисобига куриб битказилди. Бунинг натижасида 2 милиард 63 миллон сум маблаг иктисод килинди.
Жамиятда ишлаб чикарилаётган ва кабул килинадиган махсулотларни мунтазам тахлил килиб бориш учун марказий тахлилхона кайта курилиб янги замонавий тахлил асбоб-ускуналари билан жихозланди.


Жамият худуди харбийлаштирилган сокчилар булинмаси томонидан курикланади. Сокчилар курол билан, узаро алока килишлари учун рация билан таъминланган булиб ва кушимча куриклаш воситаси сифатида жамият периметри буйича кузатув камералари билан жихозланиб ягона серверга уланган. Марказий кириш дарвозасига махсус химоя воситаси ТАРАН урнатилган.
Жамиятни иктисодий курсаткичларини янада яхшилаш хамда олинадиган соф фойда микдорини ошириш максадида Бизнес режага асосан, йиллик куввати 12 млн. дона янги полипропилен коплари ишлаб чикариш линияси сотиб олиб урнатиш режалаштирилган. Ушбу лойихани амалга ошириш максадида жамият худудида жойлашган махсус бино тулик хажмда таъмирланиб янги полипропилен коплари ишлаб чикарадиган линия урнатиш учун тайёрлаб куйилди. Бизнинг янги инвестиция киритиш лойихамиз амалга ошса 10 млрд. сум микдорида янги турдаги махсулот ишлаб чикариш имконияти тугилади, бунинг натижасида жамият томонидан 900 млн.сум атрофида соф фойда олиш имкониятига эришилади. Шу билан бир каторда 50 та янги иш уринлари яратилади.
2017 йилда жамиятимиз имкониятларидан келиб чикиб уз маблагларимиз хисобидан 1,3 гектар ер майдонига эга булган иссикхона барпо этиш ишлари олиб борилмокда. Лойихани амалга оширишдан максад жамиятимиз фаолиятини янада яхшилаш, кишлок хужалик махсулотларини экспорт килиш оркали даромад олиш хамда бу ишлар натижасида 30 та янги иш уринлари яратиш режалаштирилган.

Калькуляция - таннархни аниқлаш демакдир. Ушбу усулдан корхона мулкларидан баъзилари ҳисобини юритишда фойдаланилади. Масалан: ишлаб чиқарилган маҳсулот, материал таннархини аниқлаш. Шунингдек, савдо корхоналаридаги муомала харажатлари, моддалари, суммаларини товарлар бўйича тегишли равишда тақсимлашда ҳам калькуляциядан фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган (2003 йилдаги ўзгаришлар билан) «Махсулотларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»да, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида вужудга келадиган харажатлар таркиби ёритиб берилган.
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу усули бошқа усуллар билан узвий боғлиқликдадир. Умуман, эътибор берилса, бухгалтерия ҳисобининг ҳамма усули ҳам ўзаро узвий боғлиқликдадир.
Калькуляция усулини счетлар тизими билан боғлиқлиги шундаки, калькуляция қилиниши талаб этилаётган маблағ билан боғлиқ харажатлар тегишли счетларда акс эттирилганлигидир.
Бахолаш билан калькуляциянинг боғлиқлиги шундаки, калькуляция орқали аниқланган таннархлар баҳолаш кўринишида ҳисобга олинади.
Турли маблағлар таннархи калькуляция ёрдамида аниқланади, масалан: меҳнат буюмлари, тайёрланган маҳсулот, сотилган товарлар (иш, хизмат) таннархи ҳам калькуляция ёрдамида аниқланади.
Ушбу барча маблағлар таннархи ҳисобланаётганда корхонани хўжалик барча жараёнларидаги – таъминот, ишлаб чиқариш, сотишдаги харажатлари ҳисобга олинади.
Ушбу Низомда барча харажатлар қўйидагиларга гуруҳланган:
1. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар.
А) бевосита ва билвосита моддий харажатлар.
Б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари.
В) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлган устама харажатлар.
2. Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, аммо асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган давр харажатларига киритиладиган харажатлар.
А) сотиш харажатлари:
Б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар):
В) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар.
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг умум хўжалик фаолиятидан олинган фойда ва зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари:
А) фоизлар бўйича харажатлар:
Б) хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари:
В) кимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш:
Г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар:
Юқорида маҳсулот таннархига киритиладиган ва киритилмайдиган харажатлар келтириб ўтилди.
Маҳсулот таннархига киритиладиган бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар моддалари мавжуд бўлиб, улар Низомда кенг ёритилган. Объект таннархи калькуляция қилинаётганда унинг қай даражада аниқ бўлиши ҳисобни тугри юритилишига, харажатларни тегишли счетларда акс эттирилишига боғлиқдир. Бунга эришиш учун харажатлар аналитик ҳисобини тўғри йулга қўйиш, харажатлар билан боғлиқ, хўжаликни яхши йулга қўйиш, шунингдек харажатлар моддаларини гуруҳланишини яхши ўзлаштириб олиш керак бўлади.
Махсулот таннархининг тўғри аниқлаш учун харажатларни даврлар бўйича тўғри тақсимлаш керак бўлади. Бундай ҳолат газета ва ойномалар учун корхоналар обунаси даврида, шунингдек, янги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар сарфланган даврда юзага келади.
Маълумки корхоналар обунани йилни охирги ойларида амалга оширадилар, обуна тўловлари ҳам шу ойларда тўланади. Вахоланки, обуна келгуси йилнинг 12 ойи учун мўлжаллангандир. Шунинг учун ҳам обуна тўловларини келгуси йил 12 ойи учун тақсимлаб чиқиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига тегишли харажатларни қўшиш мақсадлидир. Агар тўланган обуна хақлари шу тўланган ойда ишлаб чиқилган маҳсулотлар таннархига бирданига қўшилса, шу ойдаги маҳсулотлар таннархини сунъий равишда ошиб кетишига олиб келиши табиийдир.
Аҳамият бериб қаралса, обуна харажатлари келгуси даврга тегишлигига ишонч хосил қилинади. Шунга ухшаш харажатлар ҳисоби учун «Келгуси давр харажатлари» 3100 – счет мўлжалланган. Харажатлар амалга оширилганда, ҳисоби «Келгуси давр харажатлари» 3100 – счетда юритилади. Харажат маҳсулот таннархига қўшилиши керак бўлган даврда, келгуси давр харажатлари счетидан жорий давр харажатлари счетига ўтказиб борилади.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish