Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
3-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларнинг хисоб сиёсатининг ўзига хос хусусияти. Ҳисоб юритиш сиёсати - бу хўжалик субъектларининг фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда рухсат этилган бухгалтерия ҳисобининг альтернатив усуллари ва шаклларидан корхона танлаб олган ва эълон қилган бухгалтерия ҳисобининг усуллари ва шаклларининг йиғиндисидир. Иқтисодиётни эркинлаштириш корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва уни юритишга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Аста-секин корхоналарда ҳисоб жараёнини ташкил қилиш амалдаги молиявий қонунлар ва бошқа норматив хужжатларга асосланган ҳолда мустақил амалга оширилмоқда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишдаги янгича ёндашишнинг мазмуни шундан иборатки, бухгалтерия ҳисобининг давлат томонидан белгиланган умумий қоидалардан келиб чиққан ҳолда корхонада бухгалтерия ҳисобини юритишдан кўзланган асосий вазифаларни бажариш учун мустақил равишда ҳисоб юритиш сиёсатини ишлаб чиқилади.
«Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли Ўзбекистон Республикаси 1-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига мувофиқ ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш ҳамда тузиш учун фойдаланиладиган махсус тамойиллар, қоидалар ва амалий ёндашувлар тўпламини ифодалайди. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати корхона раҳбари томонидан 1-сонли БҲМС асосида тузилиб, хўжалик юритувчи субъектнинг турли йиллар учун тақдим қилинган молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичлар таққосланиш ҳамда бошқа алоқадор БҲМС лар асосида шакллантирилган бўлиши лозим. Хўжалик юритувчи субъект ҳар бир календарь йили учун ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши керак. 8 Ҳисоб сиёсатида моддий қийматликларни тайёрлаш, сотиб олиш ва баҳолаш қоидалари ва тартиби, буюмларни асосий воситалар ва арзон ва тез эскирувчи буюмларга киритиш мезони, уларнинг эскириши, тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва сотиш тартиби, бухгалтерия ҳисобини ишчи счётлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар белгиланади. Навбатдаги ҳисобот йили учун ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсати корхона раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг юридик ҳужжат статусига эга бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда субъект томонидан қабул қилинган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиққан йилдан кейинги йилнинг 1-январидан қўлланилади. Бунда хўжалик субъекти бўлинмаларининг жойлашган жойларидан қатъий назар, барча структуравий бўлинмалари томонидан қўлланилади. Янги ташкил этилган хўжалик субъектлари қабул қилган ҳисоб сиёсатини, молиявий ҳисоботини матбуотда биринчи нашр этилишигача, лекин давлат рўйхатидан ўтган санадан 90 кундан кечикмасдан расмийлаштирилиши керак. Календар йили ичида ҳисоб сиёсати ўзгармайди. Фақат қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати ўзгариши мумкин:
Субъект қайтадан ташкил этилса;
Мулкдорларнинг алмашиши натижасида;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарса ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив тизимида ўзгариш бўлса;
Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилса.
Ҳисоб сиёсати олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: - тўлиқлилик (барча фактларни ҳисобда тўлиқ акс эттиршини таъминлаш); - эҳтиёткорлик - нобудгарчиликларни акс эттиришга тайёр бўлиш; - мазмуннинг шаклдан устунлиги; - қарама - қаршилик; - Оқилоналик. Ривожланган мамлакатлар ҳисоб сиёсати қуйидаги икки хил усулда ташкил этилади:
Умуммиллий ҳисоб юритиш сиёсати - мамлакат молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва унда амалдаги қонунлар асосида халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги корхоналар учун умумий бўлган услубий асослар ишлаб чиқилади. Корхоналарнинг ҳисоб юритиш сиёсати - уни ишлаб чиқишда умуммиллий ҳисоб юритиш сиёсатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини самарали ташкил қилиш учун зарур бўлганларини танлаб оладилар ва уни тегишли хужжатлар орқали расмийлаштириб юридик куч берадилар. Ҳисоб сиёсатининг мазмунини ифодалайдиган маълумотлар қуйидагилардан иборат: - корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқ (фармойиш); - бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси; - тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар шакллари ва ички бухгалтерия ҳисоботлари учун ҳужжатлар шаклларининг рўйхати; - ҳужжатлар айланиш режа-графиги ва ҳисоб ахборотларига ишлов бериш технологиялари; - айрим кўрсаткичларни ҳисобга олиш бўйича тасдиқланган услубиёт ва текшириладиган корхона ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруққа бошқа иловалар; - қуйидаги масалаларни баён қиладиган (очиб берадиган) тушунтириш хати. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига тааллуқли маълумотлар: - ҳисоб сиёсатини шакллантиришда танлаб олинадиган, ўтган йилгидан фарқ қиладиган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари; - ҳисобот йилида ёки ҳисобот йилидан кейинги даврларда бухгалтерия ҳисоботларидан фойдаланувчиларнинг баҳолаш ва қарор қабул қилишига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар; - ҳисобот санасидан кейин содир бўлган ҳодисалар ва хўжалик фаолиятининг шартли фактлари, муомалаларни тўхтатиш, битта акцияга тўғри келадиган фойда.
Ҳисоб юритиш сиёсатини танлашдаги асосий хужжатлар рўйхати Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун. Харажатларнинг таркиби тўғрисидаги низом Давлат бюджети билан корхона ўртасида солиқлар бўйича амалга ошириладиган муносабатларни тартибга солувчи қонунлар ва бошқа молиявий қонунлар Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом Асосий фондларга амортизация ҳисоблаш тўғрисидаги низом Акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар ва облигациялар бўйича тўланадиган процентлар тўғрисидаги низом Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси Жадаллаштирилган амортизация ажратмалари тўғрисидаги кўрсатма Асосий воситалар, товар-моддий қийматлар, пул маблағлари ва ҳисобкитобларни инвентаризация қилиш тартиби тўғрисида молия вазирлигининг махсус хати Йиллик ва чораклик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш тўғрисидаги низом Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тўғрисидаги кўрсатма Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиш тўғрисидаги низом
Корхоналарда ҳисоб юритиш сиёсатини шакллантиришга жуда кўп омиллар таъсир қилади. Улардан асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: Мулк шакллари ва уларнинг ташкилий ҳуқуқий асослари (акционерлик жамияти, жамоа корхоналари ва ҳоказолар) Баҳо сиёсатини юритишдаги мустақиллик Корхонанинг иқтисодий ва ҳуқуқий информациялар билан таъминлаш даражаси Халқ хўжалигининг қайси тармоққа мансублиги (қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо ва ҳоказо) Корхонанинг бошқарув фаолиятида компьютерлардан фойдаланиш даражаси Хўжалик, солиқ, бухгалтерия тўғрисидаги қонунларнинг аҳволи ва информация даражаси Солиққа тортиш системаси билан ўзаро боғлиқлиги Молия хўжалик фаолиятини ривожлантириш стратегияси Бухгалтериянинг малакаси, корхона раҳбарларининг иқтисодий тежамкорлиги, ташаббускорлиги, моддий рағбатлантириш системалари Ҳисоб юритиш сиёсати олдига қатор талаблар ҳам қуйиладики, улардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Корхонада ҳисоб сиёсати ягона бўлиши зарур Хўжалик фаолиятига тегишли фактлар ўша ҳисоб даврида акс эттирилиши зарур Корхона ҳар бир конкрет масалага нисбатан бухгалтерия ҳисобида битта усул қўлланилиши зарур Ҳисоб юритиш сиёсати белгиланган тартибда расмийлаштирилиши зарур(буйруқ, фармойиш ва ҳоказо)
Ҳисоб сиёсатида қуйидаги масалалар ўз аксини топади:
Ташкилий - техник масалалар. - ҳужжатлар айланиш қоидалари ва режа - графиги; - ички ҳисобот (таркиби, шакллари, даврийлиги, тузиш ва тақдим қилиш муддатлари, фойдаланувчилар); - ички назорат тизими (ички аудит хизмати, мутахассис, шахсан раҳбарнинг ўзи, тафтиш комиссияси); - бухгалтерия (ёки молия-ҳисоб маркази) тўғрисидаги Низом ва бухгалтерия ёки молия ҳисоб маркази(МҲМ) ходимларининг хизмат вазифалари тақсимоти; - инвентаризация ўтказиш тартиби.
Услубий масалалар. - материаллар ҳақиқий сарфининг нормадан четга чиқишини назорат қилиш усуллари; - умум ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа билвосита харажатларни тақсимлаш тартиби; - давр сарфларини ҳисобдан ўчириш тартиби; - тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш.
Солиққа оид масалалар. - алоҳида ҳисоб юритишни ташкил этиш тартиби (фаолият турлари бўйича, сотилган товарлар бўйича, ҳар хил ставкаларда ҚҚС солинадиган, ҚҚС солинмайдиган ва ҳоказо); - ижтимоий соҳа объектларини алоҳида ҳисобга олишни ташкил этиш (мулклар имтиёз берилган ва имтиёз берилмаган ишлаб чиқаришларда бирга қўшиб ишлатилган ҳолларда мулк солиғи бўйича имтиёзга ҳуқуқ олиш учун).