1-мавзу. Хужалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чикаришни ташкил килиш технологияси ва бухгалтерия хисобини юритишнинг ташкилий тизими


-мавзу. Инвентаризация утказиш ва уни натижаларини



Download 0,98 Mb.
bet13/19
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#186087
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2 5456586289769874292

5-мавзу. Инвентаризация утказиш ва уни натижаларини
расмийлаштириш тартиби.

Инвентаризация қилиш бухгалтерия ҳисоби усулининг бир элементи булиб, унинг ёрдамида хужалик маблагларининг, хужалик юритувчи субектининг бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб муносабатларининг ҳақиқий мавжуд миқдори ва суммаси ҳисоб маълумотларига солиштирилади ва улар уртасидаги фарқ топилади. Инвентаризация қилиш ёрдами билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг реаллиги таъминланади.


Шундай қилиб, инвентаризация қилишнинг асосий вазифаси ҳақиқатда бор булган асосий воситалар, мол-моддий қийматликлар ва пул маблаглари ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини натурада аниқлаш; ҳақиқатда бор булган моддий қийматликлар ва пул маблаглари ҳақидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш ва шу йул билан уларнинг бутлиги устидан назорат олиб бориш; узининг бошлангич сифатини қисман ёқотган, эскирган фасон ва моделли мол-моддий қийматликларни аниқлаш; сотиш мақсадида мёрдан ортиқча ва ишлатилмаётган мол-моддий қийматликларни аниқлаш; мол-моддий қийматликлар ва пул маблагларини сақлаш қоида ва шартлари ҳамда машина, асбоб-ускуна ва бошқа асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бажарилишини текшириш; балансда курсатилган мол-моддий қийматлик, касса, банк муассасаларидаги талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобвараги ва бошқа ҳисобварақлардаги пул маблагларининг суммаси, йулдаги пул маблаглари, дебитор ва кредитор қарзлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари, келгусида қилинадиган харажат ва туловлар захираси ҳамда бухгалтерия балансининг бошқа моддалари суммаларининг реаллигини текширишдир.
Инвентаризация қилиш хужалик маблагларининг қандай қисмини қамраб олиши ва утказилиш тартибига қараб бир неча турга булинади:

  1. хужалик юритувчи субектга тегишли мол-мулкнинг ҳаммасини инвентаризация қилиш;

  2. хужалик юритувчи субектга тегишли мол-мулкнинг маълум бир қисмини инвентаризация қилиш.

Хужалик юритувчи субектга тегишли мол-мулкнинг ҳаммаси ҳар йили камида бир марта тула инвентаризация қилинади. Бундай инвентаризация қилиш йиллик ҳисобот тузишдан аввал утказилади. Бу булса балансда курсатилган хужалик маблаглари тугрисидаги маълумотларнинг реаллигини таъминлайди. Тула инвентаризация қилишни январда утказиш йиллик ҳисобот тузишни бир қанча муддатга кечиктириб юборишга олиб келади.
Шунинг учун хужалик юритувчи субектига тегишли мол-мулкнинг айрим қисмларини инвентаризация қилиш 1 январгача тугатилади. Шуни айтиб утмоқ керакки, тула инвентаризация қилиш утказилган вақтда хужалик юритувчи субектнинг ҳамма моддий қийматликлари, пул маблаглари, бошқа ҳужалик юритувчи субектлар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати ва балансининг ҳамма моддалари инвентаризация қилинади.
Бухгалтерия баланси ва ҳисоботлари тугрисидаги меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ҳақиқатга тугри келишини таъминлаш учун баъзи бир хужалик маблаглари бир йилда бир неча мартда инвентаризация қилинади. Хужалик маблагларининг айрим турларини инвентаризация қилиш хужалик юритувчи субектга тегишли мол-мулкнинг қисмини руйхатга олиш деб аталади. Масалан, хужалик юритувчи субектнинг пул маблаглари ҳар ойда камида бир марта инвентаризация қилинади. Бирор омбор мудири ишдан бушаб, бошқа кишига топширадиган булганда ҳам унинг жавобгарлигида булган моддий қийматликлар инвентаризация қилинади.
Мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда ҳамда йиллик молиявий ҳисобот тузиш олдидан, шу йилнинг 1 октабрида инвентаризация қилинган мол-мулкдан ташқари, инвентаризация утказилиши шартдир. Моддий захиралар йилига энг камида бир марта инвентаризация қилинади. Асосий воситалар икки йилда энг камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда энг камида бир марта
инвентаризация қилинади.
Пул маблаглари, пул ҳужжатлари,қийматликлари ва қатъий ҳисоботдаги бланклар ойига бир марта, ёқилги-мойлаш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар тегишли тармоқ меъёрий ҳужжатларига кура инвентаризация килинади.
Шунингдек, асосий воситалар ва қийматликлар қайта баҳоланганда, моддий-жавобгар шахслар алмашганда, угирлаш ёки суистеъмол ҳамда қийматликларнинг бузилиши аниқланганда, табий офатлар, ёнгин, авария ёки экстремал шароитлар келтириб чиқарган бошқа фавқулодда ҳодисалар содир булганда, хужалик юритувчи субект тугатилганда (қайта ташкил қилинганда) тугатиш (булиш) балансини тузиш олдидан ва қонунда кузда тутилган бошқа ҳолатларда инвентаризация утказилади. Жамоавий моддий жавобгарликда хужалик юритувчи субект раҳбари алмашганда ҳам инвентаризация утказилади.
Инвентаризация қилишнинг утказилиш тартибига қараб режали ва тусатдан амалга оширилган инвентаризация қилишларга булинади.
Юқорида курсатилган инвентаризация қилиш муддатларига қараб хужалик юритувчи субектда бир йилда утказилган инвентаризация қилишлар режаси тузилади. Шу режага асосан хужалик юритувчи субектга тегишли барча қийматликлар инвентаризация қилинадива бу маълумотлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Ана шу ёъл билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг реаллиги таъминланиб брилади. Моддий жавобгар шахслар алмашган вақтда алмашиш куни инвентаризация утказилиши шарт. Режали инвентаризация қилишни утказиш учун бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилади.
Режали инвентаризация қилишдан ташқари, хужалик юритувчи субектларда тусатдан ҳам инвентаризация қилиш утказилади. Бундай инвентаризация қилишлар хужалик юритувчи субекти раҳбари га ёки юқори ташкилот ва идораларга тегишли обектдаги жавобгар шахснинг ножуя ҳаракатлари ҳақида бирор хабар келганда, хужалик юритувчи субект фаолияти тафтиш қилиниши даврида, ут олиш, сув тошиши ва бошқа баъзи сабабларга кура амалга оширилади.
Хар қандай инвентаризация қилиш хужалик юритувчи субект раҳбарининг буйруги билан амалга оширилади. Бу буйруқда инвентаризация қилиш характери, нималарни инвентаризация қилиш, инвентаризация қилишни утказиш муддати ва инвентаризация қилишни утказадиган комиссия аъзоларининг руйхати курсатилади.
Инвентаризация қилиш Узбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисобининг “Инвентаризацияни ташкил қилиш ва утказиш” деган 9-сон миллий стандартида курсатилган муддатларда; моддий жавобгар шахслар алмашганда; талон-тарожлик, угрилик ёки суистеъмоллик аниқланганда; ут олганда ёки табиий офатдан кейин; асосий восита ва товар-моддий қийматликлар қайта баҳоланганда ва бошқа ҳолатларда утказилади. Жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги шароитида агар унинг биргадири (раҳбари) алмашса, жамоа (бригада)дан унинг аъзоларининг 50 фоиздан купи кетиб қолса ҳамда жамоа аъзоларининг бири ёки бир нечтаси талаб қилса ҳам инвентаризация утказилади.
Кийматликларнинг бутлигини таъминлайдиган тадбирий чораларни амалга ошириш керак булиб қолса, инвентаризация утказишни ташкил қилиш, ишчи инвентаризация қилиш комиссияларининг аъзоларига ёъл-ёъриқ бериш, инвентаризация қилишнинг тугри утказилишини текшириш, инвентаризация қилиш натижаларининг тугри чиқарилишини текшириш, навлар алмашуви натижасида содир булган камомад ва ортиқчаликларни узаро беркитиш ҳақида қилинган таклифларнинг асослилигини текшириш керак булиб қолган ҳолларда хужалик юритувчи субект раҳбарининг топшириги билан қайта тула инвентаризация утказиш, камомад ёки қийматликлар бузилишига ёъл қуйган шахслардан олинган тушунтириш хатларини куриб чиқиш ва аниқланган камомад ва қийматлтиликларнинг бузилишидан курилган ёъқотишни тартибга солиш ҳақида таклифлар бериш учун хужалик юритувчи субектда доимий харакат қилувчи инвентаризация қилиш комиссияси тузилади. Бу комиссияни раиси шу хужалик юритувчи субектнинг раҳбари ёки унинг уринбосари булади. Комиссия таркибига хужалик юритувчи субект бош бухгалтери, булинмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислар ҳамда касаба уюшмасининг вакиллари киритилади.
Бир моддий жавобгар шахсни инвентаризация қилиш учун бир шахсни бирин-кетин икки марта ишчи инвентаризация қилиш косиссиясига раис қилиб тайинлаш мумкин эмас.
Йил давомида инвентаризация қилишлар уртасида хужалик юритувчи субектларда мунтазам равишда товар-моддий қийматликларни уларни сақланиш жойларида текшириш туриш ва саралаб инвентаризация қилиш керак. Бунинг учун хужалик бритувчи субектларда текшириш ва саралаб инвентаризация қилиш комиссияси тузилади. Бу комиссия инвентаризация қилиш даврлари уртасида қийматликларнинг бутлиги, уларни сақлаш қоидаларининг бажарилиши ва моддий жавобгар шахслар томонидан урнатилган бошлангич ҳисоб юритиш тартибининг бажарилиши устидан назорат олиб боради.
Доимий ҳаракат қилувчи инвентаризация қилиш комиссияси, ишчи инвентаризация қилиш комиссиялари, текшириш ва саралаб инвентаризация қилиш комиссияларининг таркиби хужалик юритувчи субект раҳбарининг буйруҳи билан тасдиқланади.
Инвентаризация қилиш бошланиши олдидан ишчи инвентаризация қилиш комиссиясининг аъзоларига инвентаризация қилишни утказиш ҳақида чиқарилган хужалик юритувчи субект раҳбарининг буйруги, комиссияларнинг раисларига эса назорат пломбаси ҳам берилади. Хужалик юритувчи субект раҳбарининг буйругида инвентаризация қилишни утказиш буйича ишларни бошлаш ва тамомлаш муддатлари курсатилади. Агар инвентаризация қилиш комиссияси аъзоларининг ҳаммаси булмаса қийматликларни инвентаризация қилиш мумкин эмас. Ишчи инвентаризация қилиш комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада инвентаризация қилиш натижалари, омбор хужалигининг ҳолати ва товар-моддий қийматликлар бутлигининг таъминланишини текшириш натижалари қайд қилинади.
Режали инвентаризация қилиш утказилганда моддий қийматликлар сақланадиган омборлар инвентаризация қилишга тайёрланади. Омбордаги ҳар бир моддий қийматлик алоҳида қилиб қуйилади ва уларнинг олдига ёрлиқлар осилади. Ёрлиқларда моддий қийматликларнинг номи, номенклатура рақами, бошқа реквизит ва курсаткичлар курсатилган булади.
Инвентаризация қилиш асосан ойнинг биринчи кунига тугриланади. Агарда бирор сабабларга кура инвентаризация қилиш ойнинг урталарида бошлаб юборилса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобининг шу ойнинг бошидаги маълумотлари олинади ва инвентаризация қилиш бошлангунга қадар амалга оширилган хужалик операциялари ҳисобда акс эттирилиб олинади.
Ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий қийматликлар, пул маблаглари ва бошқа мол-мулк кирим қилинади ва хужалик юритувчи субектнинг молиявий натижаларига (бюджет ташкилотларида эса молиялаштиришни купайтиришга) утказилади, кейин ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланади.
Белгиланган меъёрлар доирасида қийматликларнинг камайиши хужалик юритувчи субект раҳбарининг фармойиши буйича хужалик юритувчи субектнинг тегишли харажатларига қушилади (бюджет ташкилотларида эса молиялаштиришни купайтиришга). Камайиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган ҳолатлардагина қулланиши мумкин холос.
Белгиланган меъёр доирасида қийматликларнинг камайиши навларнинг аралашуви буйича камомадлар ортиқчалик билан қоплангандан кейингина аниқланади. Агар белгиланган тартибда навлар алмашуви буйича қоплаш утказилгандан сунг ҳам қийматликларнинг камомади қолса, у ҳолда табиий камайиш меъёрлари қийматликларнинг фақат камомад аниқланган номи буйичагина қулланилади.
Тасдиқланган меъёрлар булмаган тақдирда, камайиши меъёрдан ортиқ камомад деб қаралади, қийматликларнинг табий камайиши меъёридан ортиқ камомад ҳамда қийматликларнинг бузилишидан курилган нобудгарчиликлар айбдор шахслар ҳисобига утказилади.
Камомадлар ва нобудгарчиликлар суистеъмол қилиниши натижасида содир булгани аниқланганда, тегишли материаллар камомадлар ва нобудгарчиликлар аниқлангандан сунг 5 кун ичида тергов органларига берилади, аниқланган камомадлар ва нобудгарчиликлар суммасига фуқаролик даъвоси қилинади. Камомадлар ва нобудгарчиликларнинг аниқ айибдорлари аниқланилмаган ҳолларда қийматликлар табиий камайишининг меъёрдан ортиқча камомади ва қийматликларнинг бузилишидан курилган нобудгарчиликлар маҳсулот(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш буйича харажатлар таркиби тугрисидаги қоидага асосан хужалик юритувчи субектнинг тегишли харажатларига қушилади. Бундай қийматликлар табиий камайишининг меъёрдан ортиқча камомади ва қийматликларнинг бузилишидан курилган нобудгарчиликларни ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган хужжатларда шундай камомадлар ва нобудгарчиликларнинг олдини олиш буйича курилган чора-тадбирлар курсатилган булиши керак.
Моддий жавобгар шахсларнинг айбисиз пайдо булган камомадлар томонига навлар алмашувидаги қийматлар фарқига инвентаризация баённомасида бу фарқ айбдор шахслар ҳисобига утказилмаганлиги сабаблари ҳақида батафсил тушунтириш берилиши керак.
Инвентаризация натижалари инвентаризация тугалланган ойда ҳисобда ва ҳисоботда, йиллик инвентаризация буйича натижалар эса 2йиллик молиявий ҳисоботда қайд қилиниши керак.
Инвентаризация комиссияси йигилишининг баённомаси хужалик юритувчи субект раҳбари томонидан инвентаризация тамом булгандан сунг 10 кун утмасдан тасдиқланиши керак.
Йиллик ҳисоботнинг тушунтириш хатига илова қилиб асосий воситалар, товар-моддий қийматликлар ва пул маблагларини инвентаризация қилиш натижалари ведомости берилади. Бу ведомостда йил давомида утказилган ҳамма амалга оширилган инвентаризацияларнинг натижалари акс эттирилади.
Фараз қилайлик, амалга оширилган инвентаризациялар буйича хужалик юритувчи субектнинг омборидаги хом ашё ва материалларнинг миқдори ва суммалари бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш натижасида қуйидагилар аниқланади:
Ортиқ чиққан эҳтиёт қисмлар қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:
Д-т - 1040 “Хом ашё ва материаллар” счёти
К-т - 9590 “Молиявий фаолиятдан келган бошқа даромадлар ” счёти
Кам чиққан хом ашё ва материаллар “Камомад ва қийматликларнинг бузилишидан курилган ёъқотишлар” счётида бу камомаднинг сабаблари аниқлангунга қадар ҳисобга олиб турилади. Камомаднинг сабаблари аниқлангандан сунг тегишли сяётлар дебетланиб, “Камомад ва қийматликларнинг бузилишидан курилган ёъқотишлар” счёти кредитланади. Инвентаризация қилиш натижасида аниқланган камомад суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:
Д-т – 5910 “Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан ёъқотишлар”
К-т – 1010 “Хом ашё ва материаллар” счёти
Табиий камайиш натижасида содир булган суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкалари тузилади:
1)Д-т 4860 “Даволар буйича олинадиган счётлар” счёти
К-т 5910 “Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан ёъқотишлар”счёти
2) Д-т 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счёти
К-т 4860 “Даволар буйича олинадиган счётлар” счёти



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish