1-мавзу: Халкаро савдонинг назарий ва услубий асослари


Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш



Download 272,92 Kb.
bet38/52
Sana07.04.2022
Hajmi272,92 Kb.
#535599
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52
Bog'liq
Жахон иктисодиети ва халкаро МАРУЗА

6.4. Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш


Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталашнинг моҳияти ва турлари. Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш - давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фукароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (суғурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобига мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро иқтисодий муносабатлардир.

Суғурта мукофоти (ики бадал) – суғурта учун ҳак бўлиб, уни суғурталанувчи суғурталовчига суғурта шаҳодатномасига (полисига) му вофиқ киритишга мажбур.



Суғурта шаҳодатномаси (полиси) (франц. police, итал. Polozza - тилхат, тўлов қоғози) – суғурталовчи томонидан суғурта қилиш тўғрисида гувоҳнрма сифатида бериладиган суғурталаш (ики қайта суғурталаш) тўғрисида изма шартнома.

Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш жараинида иккита субъект иштирок этади: шаҳодатнома (полис) соҳиби ва суғурталовчи.



Шаҳодатнома (полис) соҳиби (суғурталанувчи) – суғурта қизиқишини ифодаловчи, суғурта мукофотини тўлайдиган ва қонун кучи ики икки томонлама битим (суғурта шартномаси)га кўра суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабатига кирадиган хўжалик юритувчи субъект ики фуқародир.

Шаҳодатнома (полис) соҳиби бўлиб суғурталовчи билан суғурталаш шартномалари тузган ики қонун кучига кўра суғурталанувчи бўлган шахс тан олинади.

Суғурта шартномасини тузганда шаҳодатнома (полис) соҳиби суғурталовчига ташқи иқтисодий хатарни баҳолаш учун аҳамиятга эга бўлган, унга маълум бўлган барча вазиятларни ҳамда суғурта қилишнинг мазкур объектига нисбатан тузилган ики тузилаитган барча шартномалар тўғрисида хабар бериши керак. Суғурта вазияти содир бўлганда полис соҳиби суғурта қилинган мол-мулкка зарар етишини олдини олиши ики камайиши учун барча зарур чораларни кўришга мажбур.



Суғурталовчи суғурта фаолиятини амалга ошириш учун яратилган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланиб, суғуртани ўтказувчи ва суғурта фондининг яратилиши ва сарфланишини юритувчи бўлади.

Мамлакатнинг тўлов балансида суғурта операциялари шаҳодатнома (полис) соҳиби (яъни суғурталовчи) ики суғурталовчи норезидент бўлганда акс эттирилади.

Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш ташқи иқтисодий хатарларни суғурталашни англатади ва у ики бу шаклдаги халқаро ҳамкорликнинг маҳаллий ва хорижий иштирокчилари манфаатларини таъминловчи суғурта турларининг мажмуидан иборатдир.

Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурта қилиш умуман суғурта каби мол-мулкнинг шахсий суғуртаси, жавобгарликни суғурта қилишни ўз ичига олади.

Шахсий суғурта фуқароларнинг суғурта ҳимоясини амалга оширишни англатади. Мулкий суғурта қилишда суғурта муносабатларининг объекти объекти бўлиб турли турдаги мол-мулк ва мулкий манфаатларчикади. Мулкий суғуртанинг иқтисодий аҳамияти суғурта вазияти оқибатида вужудга келган зарарни қоплаш ҳисобланади.

Жавобгарликни суғурта қилишда суғурта муносабатларининг объекти шаҳодатнома (полис) соҳибининг (яъни суғурталанувчининг) бирор-бир ҳаракати ики ҳаракатсизлиги оқибатида жисмоний ики юридик учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик ҳисобланади. Полис соҳибига (суғурталанувчига) фуқароларнинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг шахсий мол-мулки ва уларнинг мулкий манфаатлари тааллуқли бўлган мулкий суғурта қилишдан фаркли равишда ва суғурта суғурта қилинганлар ҳаити ва соғлиги билан боғлиқ бўлган муайян ҳодисалар содир бўлиши ҳолатига ўтказиладиган шахсий суғурта қилишдан фаркли ўлароқ, жавобгарликнинг суғурталашнинг мақсади ҳар бир суғурта ҳодисасида ўзининг аниқ пул ифодасини топадиган эҳтимол бўлган зарар келтирувчилар манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилиш ҳисобланади. Жавобгарликни суғурталаш суғурта суммаси ва суғурталанганни, яъни зарарнинг ўрни тўланиши керак бўлган фуқаро ики хўжалик субъектини белгилашни назарда тутмайди.

Суғурта қилинган ва суғурта суммасининг қиймати суғурта ҳодисаси содир бўлганда, яъни учинчи шахсларга зарар етганда аниқланади.

Ташқи иқтисодий алоқаларнинг энг кўп тарқалган турига туристларни суғурта қилиш, ташқи савдо юкларини (юк ва ики транспортни) ташиш, валюта хатарларидан суғурта қилиш, хорижий инвестицияларни суғурта қилиш, тўланмаган кредит учун қарздор жавобгарлигини суғурта қилиш, тўланмаган кредит учун қарздор жавобгарлигини суғурта қилиш ҳисобланади.

Суғурталашнинг кўпгина турлари учун уларнинг юридик жиҳатдан тузилиши иихтиирий ҳисобланади. Бироқ товар етказиб бериш тўғрисида, туристик хизматлар тўғрисида, қурилиш ва ташишга пудрат тўғрисида, у ики бу мол-мулкнинг ижараси ва бошқалар тўғрисида битимлар тавсифи, қоидага кўра, суғурталашни шартнома амал қилишининг зарурий шарт-шароити сифатида ҳисобга олади. Тегишли контрактларнинг мазмунига боғлиқ ҳолда суғурталаш харажатларини тарафларининг исталгани олиши мумкин, у ўз манфаатларига ва маҳаллий суғурта ташкилотларига мўлжал қилиб суғурта компанияси ва суғурталаш шартларини танлайди.



Download 272,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish