1-мавзу: Халкаро савдонинг назарий ва услубий асослари



Download 272,92 Kb.
bet41/52
Sana07.04.2022
Hajmi272,92 Kb.
#535599
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52
Bog'liq
Жахон иктисодиети ва халкаро МАРУЗА

Алмашув курсларининг сузувчи режими. Мамлакатнинг валюта-молия сиисати эркин сузувчи режим шароитида маълум даражада мустақил шаклланади. Ушбу курс рақобатбардошликни қўллаб-қувватлашга ва ташқи инпульс ва шокларга тезда мослашишга имкон беради ва энг муҳими, мамлакат ҳукумати мос курсни аниқлаш функциясидан озод бўлади. Бу режим ушбу афзалликларга эга бўлишига қарамай, айрим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:

- агар валюта бозори (хажм жихатидан) кичикроқ бўлса, у ҳолда бу режимда бир неча катта битимлар мавжуд ҳолатни издан чиқариши мумкин;

- бу режим давлат томонидан тартибга солинганда, шунингдек, валюта, молия, фискал чоралари қабул қилинганда валюта сиисатининг самарадорлигини таъминлаб бериши мумкин;

- чет эллик инвестор ва савдо ҳамкорлари учун бу режим шароитида ноаниқлик шартларининг мавжуд бўлишини таъкидлаш лозим;

- валюта курсининг ҳукумат томонидан бошқарилуви таҳдиди (“ифлос сузиш”) мавжуд бўлиб, бу бозор субъектлари ишончини сўндиради;

- агар мамлакатда йирик спекулятив капитал оқими мавжуд бўлса, алмашув курслари сезиларли даражада валюта-молия мустақиллигини чеклайди.

Ушбу режимдан фойдаланиш халқаро тижорат алоқаларининг ривожланмаганлиги шароитида энг самарали ҳисобланади, яъни ишлаб чиқариш ҳолати ташқи савдога жуда ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда.

Сузувчи валюта курсларини жорий қилишнинг асосий шартлари бўлиб ривожланган молиявий бозорнинг мавжудлиги, дуни тизими билан интеграциялашганлик даражаси, миллий ва чет эл пул активларининг ўзаро ўрнини босиши, шунингдек, молиявий воситачиликнинг ривожланганлик даражаси ҳисобланади. Юқоридаги омилларнинг мавжуд бўлмаслигига қарамай, кўпгина давлатлар сузувчи курслар режимига ўтганлар. Бунинг сабаблари сифатида тўлов балансининг бир маромда турмаслигини, қатъий курсларни ушлаб туриш учун валюта резервлари ҳажмининг камлигини, валюталарнинг “қора” бозорини тўсиб қўйиш ҳоҳиши каби омилларни киритиш мумкин. Бу режимга биринчи бўлиб, аксарият ҳолларда саноати ривожланган давлатлар ўтишди ва ундан кейин ривожланаитган давлатлар ўта бошладилар. Бироқ миллий валюталарнинг сузувчи курсини киритиш ХВФ нинг барқарорлаштириш дастурлари доирасида ва техник ирдам мавжуд шароитда содир бўлди. Бу эса ўз навбатида иқтисодиитни тузилмавий қайта қуриш, валюта ва божхона режимларини эркинлаштириш, талабни чеклаш ва ҳоказолар каби иқтисодий чоралар мажмуасини ўтказиш заруриятини тақозо этди. Ушбу асослар йўқ бўлган шароитларда эса, кўпчилик давлатлар қатъий ва сузувчи курсларни биргаликда қўллаш режимидан фойдаландилар. Унинг модефикациялашган шакли бўлиб “судралувчи” валюта курси ҳисобланади. “Судралувчи” валюта курсининг моҳияти шундан иборатки, бунда валютанинг алмашув қиймати майдалаб ва қисман корректировка қилинади ва бу бир ойда 1-2 марта такрорланади.

Судралувчи” валюта курсининг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- экспорт қилувчилар ва потенциал инвесторлар ишончини оширувчи “судралиш” темпларини олдиндан эълон қилиниши;

- қатъий валюта курсини бир маромда ушлаб туриш имкониятларининг мавжудлиги. Масалан, ички инфляция йилига 10% бўлганда ва савдо ҳамкори ҳисобланган мамлакатда инфляция суръати йилига 5% бўлганда “судралиш” темпи йилига 5% қадрсизланиш орқали белгиланади.

Судралувчи” валюта курсининг камчиликлари:

- оптимал алмашув курси вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин ва бу ўзгариш иқтисодиитдаги номуносабатликнинг олдини олиш учун “судралиш” темпини доимо корректировка қилишни талаб этади;

- бу режим қатъий алмашув курсига нисбатан юқорироқ инфляцияга сабаб бўлиши мумкин.

Тарих шуни кўрсатадики, алмашув курслари режими фақат бир маротабагина алмашган эмас. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг тартибга солиб турилувчи ва ХВФ томонидан назорат қилинувчи қатъий алмашув курси тизимидан фойдаланилган эди. Бунда давлат алмашув курсини келишилган чегараларда сақлаб туриш мажбуриятини олган ва ўз валютасини ташқаридан бўладиган таъсирлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрган.

1973 йилдан бошлаб Бреттон Вудс тизимининг инқирози туфайли кўпгина мамлакатлар валютанинг кенг сузишини қўллаш имкониятига эга бўлдилар ва йирик давлатлардаги алмашув курсларининг тушиб кетиши ҳамда ривожланаитган мамлакатларда тўхтовсиз юқори инфляциянинг мавжуд бўлганлиги сабабли ўзгарувчанроқ тизимларга ўтдилар.


Бу мамлакатларда тўлов баланси камомади иқтисодий тараққиитга тўсиқ бўлди ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ниятида бу мамлакатларнинг кўпчилиги “судралувчи боғлам” режимини афзал кўрдилар.

Кўпгина мамлакатлар марказий банклари ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида бир нечта валюта курслари мавжуд бўладиган режимдан фойдаланадилар. Бунинг зарурияти шундан иборатки, миқдорий чекланишлар ва маъмурий тўсиқларсиз тўлов балансини тартибга солиш имконияти мавжуд бўлади. Шу билан бирга импорт қилинувчи товарлар нархининг ўсишини олдини олиш учун валютанинг юқори расмий курси ушлаб турилади, капитал ва операциялар ҳаракати эса сузувчи курс орқали амалга оширилади. Валюта курсларининг бу режими одатда экспортнинг ноанъанавий турлари учун қўлланилади. Юқорида айтилганларни умумлаштириб шуни таъкидлаш лозимки, бу режимдан ўтиш даври иқтисодиити мамлакатларида фойдалаш тўғрироқ бўлар эди, лекин ундан фойдаланиш муддатини чегаралш зарур, чунки бу тизимдан узоқ муддат фойдаланиш ресурслар тақсимотида чалкашликлар содир бўлишига олиб келади ва нисбий баҳолар тузилишини ўзгартиради. Шунингдек субъектларнинг фойдани ишлаб чиқариш фаолиятидан эмас, балки валюта курслари орасидаги фарқдан ола бошлаши муаммоси юзага келади.

Валюта интервенцияси. Валюта курсини тартибга солишнинг усулларидан бири бўлиб, марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида унинг амал қилишига аралашиши ҳисобланади. Бунда валюта бозорларида хориж валютаси таклифи ортиқча бўлса, марказий банк уни сотиб олади; ва аксинчахориж валютаси таклифи камайганда эса уни сотади. Шунингдек, марказий банк хориж валютаси таклифини ва унга бўлган талабни мувозанатлаштиради ва унинг курсининг тебраниш миқисини чеклайди.

Шуни тан олиш керакки, валюта интервенциясини қўллаш маълум бир камчиликларга эга. Бу камчиликлар расмий валюта резервлари миқдори билан боғлиқ. Шунга кўра, валюта резервлари миқдори етарли бўлмаган ҳолларда кўпгина давлатлар валюта чекланишларидан фойдаланишга ошиқадилар.

Валюта чекланишлари. Валюта чекланишлари давлат томонидан қонун билан ики маъмурий тартибда ўрнатилган чоралар ва қоидалар қисобланади. Уни қўллаш шарти бўлиб ташқи тўловлар ва тушумларнинг мувозанатини таъминлаш юзасидан мавжуд тўлов балансининг сурункали ики йирик камомади ҳисобланади. Валюта чекинишларининг турли хил кўринишлари мавжуд. Улар маълум бир чегаралардан бошлаб то экспортдан тушган тушумларнинг 100 фоизигача марказий банкка расмий курс бўйича мажбурий сотиш талабигача бўлиши мумкин. Шунингдек чекланиш сифатида импорт қилувчиларга хориж валютасини сотишни лицензиялаш амалиитидан ҳамда махсус рухсатномасиз валюта бойликларини олиб чиқиш ики олиб киришни таъқиқлаш шаклларидан фойдаланиш мумкин.

Валюта девальвацияси ва ревальвацияси. Кўпгина мамлакатлар ташқи дуни билан халқаро иқтисодий муносабатларини ривожлантира бориб, турли мамлакатларда инфляциянинг турли даражаларига дуч келадилар. Бунда агар қатъий валюта курслари режими қўлланилаитган бўлса, марказий банклар ўз миллий валюталарининг расмий курсини қайта кўриб чиқишга эхтииж сезадилар, чунки валюталарнинг харид қилиш қобилияти билан белгиланган реал курслар расмий курслардан сезиларли фарқ қила бошлайди.

+оида бўйича, қадрсизланиш даражаси унчалик юқори бўлмаган валюталар курси доимо ошиб боради; қадрсизланиши юқори суръатларда бўлган валюталар курси эса расмий валюта курсига нисбатан кескин тушиб кетади. Бундай ҳолатда валюта курсини корректировка қилиш операцияларига эҳтииж сезилади, яъни девальвация ики ревальвация қилишга.





Download 272,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish