Корхоналар ташқи иқтисодий фаолияти тури
|
Афзалликлар
|
Камчиликлар
|
Ташқи савдо
|
Сотиш бозорини кенгайтириш, миллий ишлаб чиқаришни
рағбатлантириш
|
Божхона тўсиқлари сабабли сотиш ҳаражатларини ошириш, валюта паритетларига боғлиқлик
|
Лицензиялар айирбошлаш,
франчайзинг, етказиб беришлар
|
Кам сармоялар сабабли қалтисликларнинг қисқариши, муайян турдаги фаолиятга тор ихтисослашув
|
Лицензиялар ва субетказиб берувчилар фаолияти устидан назорат учун кам имкониятлар
|
Чет эл корхоналарининг қурилиши, фирмаларнинг қўшилиши
|
Сармоядор томонидан тўла назорат, корхона жойлашув ўрнида аниқлик
|
Катта капитал қўйилмалар эвазига қалтислик ва қабул қилувчи мамлакатда нотижорат қалтисликлари
|
Стратегик альянслар
|
ИТТКИда кооперация технологиялар айирбошлашни кенгайтиришда ва қўшма корхоналар ташкил қилишда кенг имкониятлар
|
Қўшма дастурларни ўтказишни назорат қилиш қийинчиликлари, қарорлар қабул қилиш муддатларини узайтириш, уникал маҳсулотга монополияни йўқотиш ҳавфи
|
Бевосита хорижий инвестициялар
|
Сотиш бозорларини кенгайтириш ва ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш
|
Хорижий активларни йўқотиш ҳавфи
|
4.2. Қабул қилувчи мамлакатни танлаш
Бош компания хорижий тадбиркорлик учун мамлакат танлашга энг катта эътибор беради. Бирор мамлакатда хорижий филиални ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал потенциал қабул қилувчи мамлакатларнинг шароитларини тўртта асосий аспектда: бозор, иқтисодий, маҳаллий шароитларнинг хусусиятлари ва рақобатбардошлик аспектларида ўрганиб чиқилади.
Бозор аспектида қулай омилларга бозор ҳажми, ишлаб чиқаришга мўлжалланаётган маҳсулотларга ёки маҳаллий бозорда тақдим қилинишга мўлжалланаётган хизматларга талаб ўсишининг юқори суръатлари, йирик истеъмолчиларнинг мавжудлиги, хорижий сармоядорни қизиқтираётган товарлар ва хизматлар ҳаётий циклининг узунлиги, унинг рекламасини маҳаллий истеъмолчилар томонидан яхши қабул қилиниши, сотиш тармоғини байналмилаллаштириш имконияти каби омиллар киради.
Иқтисодий жихатдан у ёки бу мамлакатни қабул қилувчи сифатида танлашда халқаро кўламда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш натижасида ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларини қисқартириш, манбаларнинг кенг доирасидан илмий-техник ва тижорат ахборотларини олиш имконияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ИТТКИ сарфларини қисқартириш каби омиллар ижобий таъсир кўрсатади.
Тадбиркорлик фаолиятининг маҳаллий шароитларига қабул қилувчи мамлакатнинг анъаналари: божхона тарифини, импорт ва экспорт квоталарини, товарлар ва хизматларнинг импорти билан боғлиқ маҳаллий меъёрлар ва стандартлар, тадбирлар, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини патентлаш шароитларини ўз ичига олган қонунчилик киради.
Қабул қилувчи мамлакатда рақобатбардошлик омилини ўрганишда халқаро компания раҳбарияти керакли рақобатбардошлик даражасига қабул қилувчи мамлакат бозорида ўхшаши бўлмаган антиқа товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ҳисобига эришиш мумкинлигини тушунади.
Халқаро компаниялар учун қабул қилувчи мамлакат жозибадорлигининг асосий омилларига бу давлат ҳукуматининг чет эл инвестицияларига нисбатан аниқ шакллантирилган муносабатини киритиш керак. Бунда хорижий инвестицияларга нисбатан сиёсати чет эллик инвесторлар учун керакли макроиқтисодий иқлим яратилиб, улар учун муайян фойда олиш имконияти ва фойданинг бир қисмини репатриация қилиш ҳуқуқи берилган тақдирдагина жозибали бўлади.
Қабул қилувчи мамлакатнинг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигининг асосий омилларидан бири бўлиб, қарзни тўлаш, фойдани чет элга ўтказиш ва капитални репатриация қилиш учун уларнинг эркин алмашинадиган валютага эга бўлиш ҳисобланади. Бунда солиқ имтиёзлари шубҳасиз хорижий инвесторларни жалб қилади, бироқ хорижий инвестициялар ортидан қувишда солиқ имтиёзларига берилувчанлик қабул қилувчи давлат иқтисодиётида номутаносибликларга олиб келиши мумкин.
Оҳирги вақтда ривожланган давлатларда инвесторларни ТМК билан қўшма ИТТКИ ўтказишга илмий потенциалга эга давлатлар жалб қилади. Бундай ҳолларда қабул қилувчи давлат ҳукуматлари зарурий ресурслар ва технологияларга эга миллий тадқиқот марказларининг ТМК хорижий филиаллари билан қўшма илмий-техник ҳамкорлиги учун қулай шароитлар яратиб берувчи сиёсат ўтказадилар.
Қатор потенциал қабул қилувчи мамлакатлар имкониятларини батафсил таҳлил қилиш натижасида халқаро компанияларнинг иқтисодчилари бу мамлакатлар бўйича маълумотларни ҳар бир мамлакатнинг афзалликларини балларда баҳолаб жадвалларга киритадилар. Энг кўп баллга эга бўлган давлат танланади
Do'stlaringiz bilan baham: |