1 Мавзу. Халқаро менежмент фанининг назарий асослари


Меҳнат бозоридаги фарқлар



Download 336,5 Kb.
bet26/28
Sana23.02.2022
Hajmi336,5 Kb.
#168926
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Маърузалар матни

9.4. Меҳнат бозоридаги фарқлар
Компанияга қандай ва қанча мутахассислар кераклиги олдинги тажрибалардан аниқланади.
Оптимал технологиялар. Чет элдаги филиалларда, айниқса ривожланаётган давлатларда ташкилий тузилишдан нусха кўчириш борасидаги уринишлар ҳавф-хатарлар келтириб чиқаради. Ишлаб чиқаришнинг меҳнатталаб усули юқори ишсизлик муаммосини ва оддий халқ норозилигини юмшатишга хизмат қилади.
Ишчи кучининг халқаро ҳаракатчанлиги даражаси. Кўпгина саноати ривожланган давлатларда ишчи кучи етишмовчилиги муаммоси мавжуд бўлиб, у четдан иммигрантлар оқими ҳисобига ҳал этилади.
Бандликдаги ўзгаришлар. Кўпмиллатли компаниянинг капитал, технология ва бошқарувчи ходимларни сафарбар этиш қобилияти дунёнинг турли чеккаларида ишчи-мигрантларга талабни қондириш имкониятини беради.
Меҳнатга ҳақ тўлаш. Меҳнатга ҳақ тўлаш сиёсати ва амалиёти компаниянинг бевосита рақобатбардошлигини белгилаб беради, ходимларни жалб қилиш, асраш ва рағбатлантиришга олиб келади.
Қўшимча имтиёзлар. Бир мамлакатдаги қўшимча имтиёзлар бошқа мамлакатдагидан анча фарқ қилади. Турли давлатларда муайян меҳнат учун тўланадиган хақ фақат иш хақи миқдори билан белгиланмайди. Ҳар доим бериладиган ёки сўраб олинадиган қўшимча имтиёзларнинг тури кўп.
Кафолатланган иш ўрни. Кўпгина мамлакатларда ходимларни бўшатиш қийин ёки компанияга кутилмаган катта зарарларни келтиради.
Келтирилган зарар учун жавобгарлик. Компанияни, ходимни ёки учинчи томонни ёмон ишлаши компанияга ёки ходимларга зарар келтириши мумкин.


10 - Мавзу. Халқаро бизнес этикаси ва халқаро алоқалар менежерига қўйиладиган талаблар


10.1. Глобал менежер учун этиканинг аҳамияти
Глобал менежер учун турли мамлакатлар ва қитъалар шароитида меҳнат қилиш билан билан боғлиқ бўлган аҳлоқ, маънавий талаблар ва меъёрларнинг умуминсоний характерини тушуниш ички миллий ва халқаро низоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бундай зиддиятлар эҳтимоли халқаро менежер учун юқорироқ ҳисобланади.
Халқаро менежернинг ўз кундалик фаолиятида дуч келадиган давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий тафовутлар кўпинча сайёрамизда яшовчи этник гуруҳларнинг ижтимоий-маданий ривожланишидаги фарқларнинг натижаси эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бу тафовутлар менежмент услубига, ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишга, маҳаллий мутахассислар билан ишлаб чиқариш муносабатларига ва пировардида қабул қилувчи мамлакатда меҳнат унумдорлиги ва халқаро компания хорижий филиали ҳақидаги оммавий фикрга бевосита таъсир этади.
Зиддиятлар халқаро менежернинг бир томондан қабул қилувчи мамлакат ижтимоий фикрини инкор этиб, фақат иқтисодий ютуқка эришишга қаратилган фаолият юритганда, бошқа томондан эса, кўп сонли шахслар гуруҳларини ўз фаолиятининг тўғрилиги, фойдалилиги ёки ҳеч бўлмаганда зарарсиз эканлигига ишонтира олмаганда вужудга келади.
Халқаро менежернинг аҳлоқий жиҳатдан қўпол хатоларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- қабул қилувчи мамлакатларда ишбилармонлик муҳити ва маданий ҳаёт хусусиятларини ўрганишни инкор этиш;
- хорижий фаолият натижаларини ошириб кутиш;
- чет эллик шериклар билан ўзаро тушунишга эришишга интилмаслик;
- чет эллик шериклар билан мунтазам мулоқот қилмаслик, шу жумладан, улар билан илиқ шахсий муносабатлар аҳамиятини етарли баҳоламаслик;
-вужудга келган муаммолар ва келишмовчиликларнинг сабабларини яхши ўрганмасдан туриб, чет эллик шериклар билан муносабатни узиш.
Жаҳон иқтисодиётининг замонавий босқичида глобал менежер малакаси иқтисодий ва техник билимлардан ташқари ижтимоий соҳадаги билимлар ва мулоқотга киришувчанлигини ҳам ўз ичига олиши керак. Ҳозирги вақтда халқаро менежер дуч келадиган муаммоларнинг ҳал қилиниши бундан манфаатдор бўлган барча шахслар ва ҳуқуқ субъектлари ўртасида келишувга, яъни консенсусга эришиш билан боғлиқ.



Download 336,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish