1-Мавзу: Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни. Режа



Download 0,6 Mb.
bet7/20
Sana06.05.2023
Hajmi0,6 Mb.
#935892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
кадоклаш маъруза

Данакли меваларни сақлаш. Данакли меваларнинг сақлашга чидамлилиги паст бўлиб, улар ўзидан сувни тез йўқотиб, сўлийди, шу билан бирга касалликларга тез чалинади.
Ўрик сақлаш учун сал ғўрароқ, эти тиғиз, мазаси навига хос бўлиб етилган пайтида узилади. Ўрикни иложи борича банди билан бирга узиш керак.
Йирик ва ўртача катталикдаги ўриклар тўғри қаторларга терилиб, майдалари эса тўкма қилиб яшикларга жойланади. Яшик тагига қиринди солинади ва устига қоғоз тўшалади унинг устига ҳам қиринди сепилади.
Ўрик 0С ҳароратда ва нисбий намлиги 85-95% бўлган. шароитда сақланади. Бундай шароитда ўрикни 1-1,5 ой сақлаш мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-25С бўлган омборларда ўрикни 8-10 кун сақлаш мумкин.
Бошқариладиган газ муҳитида ўрикни 1,5-2 он сақлаш мумкин. Бунда карбонат ангидриднинг миқдори 3-5%, кислороднинг миқдори 2-3% ва азотнинг миқдори 92-95% бўлиши лозим.
Олхўрини сақлаш учун яшикларга тўғри қатор қилиб жойлаштирилади. Майда олхўри яшикка тўкма қилиб солинади. Олхўри ҳарорати 0-1С, нисбий намлиги 90-95% бўлган омборларда сақланади. 1С ҳароратда сақланганда маълум вақтдан кейин унинг эти қораяди.
Полиэтилен халтачаларда -1С ҳароратда 2-3 ой сақлаш мумкин.
Бошқариладиган газ муҳитида сақлашда унинг таркиби қуйидагича бўлиши тавсия қилинади: карбонат ангидрид-3-4%, кислород 3%, азот 93-94%.
Саноатда №1 номи билан аталувчи яшикнинг сиғими 8 кг. Яшиклар тахланадиган яшикнинг узунлиги 1,2 м, эни 0,8 м. Яшикларни тахлаш баландлиги 3-4 м, яъни битта таглика 16-20 дона яшик тахланади. Омборнинг фойдаланиш коэффициенти 85%.
Сабзавот ва мевалар доимий омборларда хирмонларда тўкма ҳолда, контейнерларда, ёғоч яшикларда ёки қопларда сақланади (1-расм).



1 2 3


1-расм. Сабзавот ва мевалар сақланадиган идишлар:
1-қоп; 2-яшик; 3-контейнер.

Ҳосилни жойлаш. Саралаш ва жойлаш. Бу ишлар меваларни товар ҳолатга келти-ришдаги асосий ишлар ҳисобланади. Улар далада – очиқ ерда, бос-тирма остида ёки омборхона ҳовлиси ва махсус ажратилган хона-ларда амалга оширилади. Саралаш ва жойлаш масъулиятли ишлар-дан бири бўлиб, меваларнинг узоқ ва сифатли сақланиши бевосита мана шу тадбирга боғлиқдир.


Мевалар ўз идишига тўғри қаторлаб, тўрт-бурчак усулида, диагонал шаклида ва тўкма ҳолда жойланади (2-расм).



2-расм. Меваларни идишларга жойлаш усуллари
Олча ва гилос ҳаво ҳарорати 0-1С ва нисбий намлиги 85-90% атрофида бўлган омборларда сақланади. Гилосни одатда 30 кун, олчани 10-15 кун сақлаш мумкин. Лекин полиэтилен халтачаларга 1 кг дан жойлаштирилган олчани бир ойгача, бошқариладиган газ муҳитида (СО2-10% О2-11 %г Н2-79%) 1,5 ойгача сақлаш имкони бор.
Қулупнайни холодилникда 0С ҳароратда ва нисбий намлик 90-95% бўлганда 3-5 кун, бошқариладиган газ муҳитида 10-15 кун сақлаш мумкин. Газ муҳитининг таркиби СО2-5-8%, 02-3%, Н2- 89-92% бўлиши талаб қилинади.
Цитрус мевалар 20 килограммли яшикларга шахмат ёки диагонал усулда терилади. Ҳар бир мева юпқа қоғозга ўралади. Ўров қоғозига 1 мг дифенил эритмаси шимдирилса, мева яхши сақланади.
Цитрус мевалар 0С атрофидаги ҳароратда сақланади. Лимон 2-3С ҳароратда, 85-90% нисбий намликда, мандарин ва апельсин эса 1-2С ҳароратда 4-6 ой сақланиши мумкин.
Лимонларни бошқарилиб туриладиган газ муҳитида 10С ҳароратда 6 ойгача сақлаш мумкин. Газ муҳитининг таркиби 02-10% Н2-90% бўлиши лозим.
Цитрус меваларнинг пишиб етилишини тезлаштириш учун этилендан фойдаланилади. Бунда 1 л ҳавога 10 мг этилен гази аралаштирилади.
Узум узилгандан сўнг уни омборга жойлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Сақлашга қўйиладиган узумни узилгандан cўнг тезда совуқ жойга жойлаштириш лозим. Бундай шароитда 24 соатгача қуёш тушмайдиган салқин жойда туриши керак.
Ғ. Исроилов маълумотига кўра, агар узум 20-25С иссиқ жойда бир кун турса сақланиш муддати 15-20 кунга қисқаради. Узумнинг ҳарорати 9-10С га пасайтирилса нафас олиш интенсивлиги икки марта пасаяди. Шу сабабли, узумнинг сифатли сақланишини таъминлаш учун, иложи борича тезроқ омборга жойлаштириш лозим.
Дастлабки совитиш бўлмаси бўлмаган омборларда аввал бўлманинг 30-40% узум жойлаштирилади, 3-4 кундан кейин яна маълум қисми узум билан тўлдирилади.
Ҳавонинг ҳарорати -2С паст бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда мевалар музлаб қолиши ва моддалар алмашинуви жараёни бузилиши мумкин. Узум музлаганда ўз хоссасини қайта тикламайди.
Совутиш батареяларига яқин жойдаги узум музлаб қолмаслиги учун батареялар полиэтилен плёнка ёки қоп мато билан тўсиб қўйилади. Сақланувчанлиги юқори бўлган узумларни совутгичларнинг ичкари қисмига жойлаштириш лозим.
Сақланадиган узумнинг ҳолатини мунтазам текшириб бориш учун уларнинг эни тўрт қатор яшик энидан ошмаслиги лозим. Ҳар қатор орасида йўлакча қўйилиши лозим. Яшикларнинг қавати 10-12 қилиб, совутиш ва ёритиш асбобларидан 50-60 см, девордан эса 30-40 см нарига тахланади.
Узумни сақлашда турли хил антисептик воситалардан фойдаланилади. Бунда олтингугурт ва калий метабисульфит каби моддалардан фойдаланилади.
Фумигация йўли билан қисқа муддатли ишлов беришда омборнинг 1 м3 га 3-5 г ҳисобидан олтингугурт ёндирилади. Сульфит ангидридни узум жойлашган бўлмага баллонда ҳам юбориш мумкин.
Сульфит ангидрид гази омбор ҳавоси билан аралашиб кетиши учун газ бериш вақтида вентиляторни ишга тушириш лозим. Ишловдан кейин бўлма шамоллатилади.
Калий метабисульфит эса таблетка ҳолида бевосита узум жойланган яшикларга солиб қўйилади. У аста-секин парчаланиб сульфит ангидрид ажратиб чиқаради. Ана шундай усулда узумнн сақлашда газли муҳит ҳосил бўлади.
Узумни полиэтилен пленка материалларидан тайёрланган қопларда сақлаш ҳам яхши натижа беради. Оз миқдордаги узумни сунъий совутиш қўлланилмайдиган ертўлаларда сақласа бўлади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish