Тахта ва картон идишлар.
Консерва саноатида қуйидаги идишлар ишлатилади; бочкалар, барабанлар, контейнерлар ва яшиклар.
Бочкалардан ярим тайёр махсулотлар, шарбатлар, шарбат материаллар, сульфатланган хом-ашёлар сақлашда фойдаланилади. Бочкалар сувни яхши шимиб, бўкадиган каштан, дуб, бук, мепа дарахтларининг ёғочларидан тайёрланади. Бочкаларнинг хажми давлат стандарти талабларига мос равишда 15-250 литргача қилиб тайёрланади. Шулардан энг кўп ишлатиладигани эса 50 дан 100 литргача бўлган тахталарни бир-бирига мустахкам бир бутун қилиб ёпиштириб тайёрланадиган бочкалар хисобланади. Мурабболарни жойлаш учун хажми 50 литргача павидло ва жем учун 100 литргача бўктирилган, олма учун эса хар қандай хажмдаги бочкалардан фойдаланилади.
Қуритилган махсулотларни сақлаш учун барабанлар 3 қаватли фанерадан тайёрланади. Барабанлар бочкаларга нисбатан анча енгил ва арзондир.
Картон идишлар.
Бундай идишлар тахта идишлардан 5 марта енгил бўлиб, анча арзон ва йиғилиб, устма уст тахланган холда ташилади. Бу идишларни оқим тизимларида қирқилган картон шакллардан тезда ва осон тайёрланган бўлади. Картон идишлар банкали консерваларни жойлашдан сақлашда ва бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда янги ҳамда янги музлатилган мева сабзавотларни жойлаш, сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган идишлар учун қаватли кофланган картон қоғозлардан тайёрланади.
Металл идишлар. Тунука банкалар стерилланган консерва махсулотлари ишлаб чиқаришда ўзининг енгиллиги, мустахкамлиги ва юқори иссиқлик ўтказувчанлиги билан бошқа идишлардан ажралиб турадиган тунука идишлар хам кенг миқёсда ишлатилади. Лекин бу идишлар атроф-муҳит таъсирида оксидланиб, коррозияга учраши мумкин. Уларни занглашини олдини олиш учун лак, эмал ёки бошқа химоя қатламлари билан қопланади. Консерва банкалари юпқа пўлат варақ тарзидаги иккала томонидан хам 3-4 мкм қалинликда қалай билан қопланган оқ тунукадан тайёрланади.
Консерва идишлари тайёрлаш учун (АЖК – паст консервания маркали) тунука кўпроқ яроқли хисобланади. Сирти қалай билан бир текисда қопланади. Унинг хар иккала томонида хам қалай қопламининг қалинлиги 0,6-0,8 мкм бўлади.
Бироқ қалай қопламини коррозияга қаршилик хусусияти жуда паст. Уни хар иккала томонидан хам лак билан қоплангандан кейингина ишлатиш мумкин.
Қалайга ботириш учун таркибидаги бегона қўшимчаларнинг миқдори 0,14 % дан ошмайдиган, шу жумладан, қўрғошиннинг миқдори 0,04 % дан ошмайдиган қалайдан фойдаланилади.
Полимер идишлар.
Консерва саноатида турли хил полимер материаллардан тайёрланган идишлар қўлланилади. Бундай идишларнинг нархи арзон, енгил, гигиеник бўлиб, унумдорлиги юқори машиналарда қадоқланади. Буларга полиэтилен қоплар, кичик қутилар, пакетлар, стаканлар, шунингдек, хажми 30, 50, 100, 150, 200, 250 см3 бўлган банкачалар киради.
Полиэтилен қоплар қалинлиги 100-200 ёки 55-74 мкм бўлган полиэтилендан икки қават қилиб ишлаб чиқарилади ва тахта, картон бочкалар ичига жойланиб, унга пюре ва пасталар қуйилади.
Кичик қутичалар, пакетлар, стаканлар ва банкачалар эса иссиққа чидамли винипласт ёки пластик қобиқдан босим остида тўхтовсиз равишда 120-130ОС хароратда шаклларга қуйиш усули билан олинади.
Полимер қути ва стаканларга мураббо, жем, павидло, мармелад, шакар қўшиб эзилган мевалар, қатиқ, қаймоқ, сметана, йогурт, асал кабилар жойланади.
2. Хозирги пайтда консерва саноатида асосан И типдаги шиша идишлар (қопқоғи айлантириб, қисиб ёпиладиган) идишлардан кенг қўлланилади. Бу шиша идишларни қопқоқлаш учун резина узук ўрнатиладиган махсус қопқоқлар тайёрланади. Қопқоқлаш машинаси роликлари қопқоқнинг пастки қисми атрофида айланиши натижасида қопқоқнинг шу қисмини банка томонга қараб қайириб қисади ва резина узук қисилиб, банка оғзини махкам ёпишини таъминлайди.
СКО банкасининг қопқоғи ўта сифатли ва осон ёпилади, бироқ уни очиш жуда қийиндир, хамда қопқоқлаш машиналарининг ишлаб чиқариш унумдорлиги жуда паст.
ИИ-хилдаги шиша идишларнинг қопқоғи тунукадан тайёрланган бўлиб, қопқоқни қисиш ва стериллаб совутилганда, банкада хосил бўлган вакуум билан ёпилади. Махкам ёпилишини таъминлаш мақсадида резина узук ўрнига қопқоққа мустаҳкамловчи махсус паста суртилади. Банкаларнинг бу усулда қопқоқланишга унинг осон очилишини, маҳкам ёпилишини таъминлайди, банкаларни очишда синишини камайтиради. Бу банкалар чет элларда “Еврока” (Европа қопқоғи) номи билан кенг қўлланилади.
ИИИ-хилдаги банкалар резба очилган махсус паста суртилган қопқоқлар билан бураб ёпилади. Бу хилдаги банкалар чет элда “Твист-ОФФ” (очилиш) номи билан кенг тарқалган.
Ингичка бўйинли бутилкалар тожсимон қиррали қопқоқларнинг ичига полиэтилен ёки қоғоз қатлам (прокладка) қўйилиб, қопқоқланади.
Хамма хилдаги шиша идишларнинг қопқоқлари хам лакланган оқ тунукадан ва алюминийдан тайёрланади. Шиша идишларининг шартли белгилари бўлиб, 1-рақам банка хили 2-рақам банка оғзи диаметри (мм) ва 3‑рақам эса банканинг хажмини билдиради. Масалан: 1-82-500, 1-82-650, 3‑68‑350, 1‑58‑200, 2-35 ва хоказо.
Шиша банкалар ўзининг ўлчами бўйича 3 турда, хажми бўйича эса 12 ўлчамда ишлаб чиқарилади. Банкалар оғзининг ўлчами мм ларда ифодаланади ва бу сон банка оғзининг номери бўлиб хисобланади.
Давлат стандартининг талабларига кўра шиша банкалар рангсиз оқ ёки нимоқиш шишалардан тайёрланади. Кучсиз рангли тобланишлар (яшилроқ, сариқроқ, хаворанг, кулранг) бўлишига рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |