расм Мева ва сабзавотлардан тайёрланадиган маҳсулотларни шиша идишларга қадоқлаш
Қишлоқ хўжалик махсулотларининг қадоқлаш идишлари турларига кўра хар-хил материаллардан тайёрланади.
Консерва саноатида идишлар, асосан тайёр махсулотни жойлаш, тайёр консерваларни ташиш, хом-ашёни қайта ишлаш корхонасига етказиш, хом-ашёни қисқа ёки узоқ муддатга сақлаш учун ишлатилади. Тайёр консервалар ишлаб чиқариладиган идишлар қопқоқ билан махкам ёпиладиган ва стериллашга ярайдиган бўлмоғи лозим. Бундай мақсадда тунука ва шиша идишлар ишлатилади. Ярим тайёр мева махсулотларини жойлашда оғзи махкам ёпилмайдиган идишлардан хам фойдаланиш мумкин. Ёғоч ва фанер бочкалар, яшиклар, қоғоз қоплар ва хоказолар.
Консервалашда асосан икки турдаги идишлардан фойдаланилади:
1. Махкам қадоқланадиган;
2. Махкам бўлмаган холда қадоқланадиган.
1-турдаги идишларга металл банкалар, туюбиклар, шиша банкалар, бютиклар, пашмер стаканлар, қутилар, пакетлар киради.
Бу идишларга асосан стерилланадиган ва ностерилланадиган тайёр консерва махсулотлари қадоқланади. Махкам қадоқланадиган турдаги идишларга эса тахта бочкалар, тахта ва фанер яшиклар, картон қутилар, қоғоз қоплар, пластмассадан тайёрланган яшиклар киради. Ёғоч бочкаларга павидло, дасем, тузланган помидор пастаси, ярим тайёр мева масаллиқлари, тузланган, бижғитилган сабзавотлар жойланади.
Қуритилган мева ва сабзавотлар фанер яшикларга, баъзида эса қоғоз қопларга жойлаштирилади. Хозирги кунда алюминий фолгаш қопламаси бўлган қоғоз идишлардан, турли шаклдаги полимер идишлардан кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Картон қутилардан асосан тайёр махсулотларни жойлаш, ташишда парафинланган картон идишлардан эса асосан музлатилган мева ва сабвазотларни тайёр таомларни жойлаш, сақлаш ва ташиш учун фойдаланилади.
Сўнги йилларда алюмин қоғози (фапа)дан тайёрланган сиғими 0,2-200 кг гача бўлган идишлардан тайёр консерва махсулотларини асептик усулда қадоқлашда кенг миқёсда фойдаланилмоқда.
Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарида шиша идишлар энг кўп ишлатиладиган идишлардан биридир, чунки уларни бир неча марта қайта ишлатиш мумкин. Ишлатиладиган шиша идишларининг 70% дан кўпроғининг хажми 650 см3 бўлган идиш эгаллайди. Хар қандай идишга аниқ бир талаб қўйилади, яъни улар инсон саломатлигига зарар етказмайдиган, шу жумладан идишлар тайёрланадиган моддалар махсулот таркибидаги кимёвий моддалар билан кимёвий реакцияга киришмаслиги, махсулот таркибига ўтмаслиги учун тайёрлашда кам махсулот сарфланган холда мустахкам бўлиши стериллаш жараёнида иссиққа чидамли бўлиши ва қопқоқнинг махкам ёпилишини таъминлай оладиган бўлиши лозим. Металл 1 қаватли полимер идишлари консерва заводнинг ўзида; шиша, картон ва аралаш идишлар эса махсус корхоналарда тайёрланади.
Шиша идишлар.
Шиша идишлар, кислоталар, тузлар ва бошқа моддаларга чидамлилиги учун унга хар қандай консерва махсулотини жойлаш мумкин. Кўпинча консерва махсулотлари шиша банка ва бутилкаларга жойлашади: мураббо, жем, компот, шарбат, шароб, павидло, маринадлар ва хоказо шиша банкалари давлат стандартида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган холда ишлаб чиқарилади. Бу стандартга биноан шиша идишлари 3 хил бўлади. Уларнинг бу турланишига идиш қадоқларининг қандай махкамланишига асос қилиб олинган.
И. Қопқоғи айлантириб, қисиб ёпиладиган;
ИИ. Қоқоғи белбоғи билан қисиб қўйиладиган;
ИИИ. Резбали.
Do'stlaringiz bilan baham: |