1-Мавзу: Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни. Режа



Download 0,6 Mb.
bet1/20
Sana06.05.2023
Hajmi0,6 Mb.
#935892
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
кадоклаш маъруза


1-Мавзу: Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни.


РЕЖА



  1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш материаллари ва жихозларнинг тарихий ва бугунги кундаги аҳамияти.

  2. Қадоқлашга доир сўнги қонун ва янгиликлар.

  3. Консервалаш корхоналарнинг лойихалаш асослари.

Сўнги йилларда мева ва сабзавотларни етиштириш уларни сақлаш ва ўз вақтида қайта ишлаш мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар қабўл қилинмоқда. Шу сабабли бу етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотларни йиғиб олиш, сақлаш ва қайта ишлашни тўғри ташкил этиб, янги замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилиши, қолаверса, бу борадаги фан-техника ва илгор технологияларни тадбиқ этиш, хориж тажриба ютуқларини ўрганиб ишлаб чиқаришга кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу борада Республикамиз Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йилнинг 21 январ куни Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаларида биз бугун чорвачилик, ғаллачилик, мева ва сабзавотчилик каби сохаларда илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уни амалда қўллашга, бизнинг иқлим шароитимизда ғоят мухум аҳамият касб этадиган замоновий суғориш тизимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга етарлича эътибор берамаётганлигимизни айтиб, “2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги дастур тасдиқланганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Шу билан бир қаторда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш биз учун энг муҳум устивор вазифа сифатида изчил давом эттирилиши такидланди.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасининг ҳозирги этапдаги асосий вазифалари: хом ашё етиштириш жойларида замонавий қайта ишлаш цех ва заводларини жойлаштириш, дунё бозорида консерва маҳсулоти ассортименти ва миқдори мавқеини мустаҳкамлаш, келажак учун реал истиқбол режага эга бўлишдир. Корхона ривожланиш шакли, уни юқори органлар томонидан ривожланишни бошқариш механизми шаклланиши керак. Ишлаб чиқариш тармоғи инқироздан ҳимояланиш чоралари кўрилиши керак.
Шунинг учун бугунги куннинг қишлоқ хўжалик мутахасислари қишлоқ хужалиги махсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини пухта билишлари катта амалий ахамиятга эга. Қишлоқ хўжалик махсулотларининг сифатини билиш, стандартлаш системаси билан танишиш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясининг ўзлаштирилиши махсулот сифатини оширади ва нобудгарчиликни имкони борича камайтиради.
Бу борада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида тайёрланаётган маҳсулотларнинг турлари ортиб бормоқда. Шу билан бир пайитда маҳсулотлар ассортиметига қараб улар қадодоқланадиган идишлар ҳам хилма хиллиги билан ажралиб туради.
Маҳсулот ассортименти: мева ва сабзавот шарбатлари, компот ва мурабболар, сабзавот ва мева маринадлари, газак консервалар, тузламалар ва қуритилган маҳсулотлардан иборат.
Бизга маълумки бугунги кунда маҳсулотларни қадоқлаш учун қўлланиладиган идишлар турли-хил материаллардан тайёрланмоқда ва шу билан бир пайитда бу маҳсулотлар турли хил конструкцияли жихозларда қадоқланиши маҳсулотларни таббий сфатини сақлб қолишда катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалик махсулотларини истъемол қилиш бошлангандан буён инсонлар уни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келишган. Етиштирилган маҳсулотларни нес-нобуд қилмасдан, ҳамда сифатини пасайтирмасдан сақлаш, ундан унумли фойдаланиш қадимдан инсон эҳтиёжларидан бири бўлган.
Кўчманчи халқлар ҳам йиғилган мева ва сабзавотларни ва уруғларни сақлаш учун ертўлалардан фойдаланишган. Айниқса, халқлар ўртоқ бўлиб яшай бошлаган пайтда ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тўғрисида ўйлай бошлаган.
Ўрта Осиёда ҳам қадимдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга эътибор бериб келишган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг Ўрта Осиёда қўлланиладиган энг қадимги усулларидан тузлаш, ачитиш, сиркалаш, кўмиб ёки очиб сақлаш, қуритиш ва қоқи қилиш кабилар ҳисобланади.
Маҳсулотларни сақлаш ва қайта ачитиш; пиёзни, бодирингни сиркалаш; сабзавот ва меваларни, гўштни, қазини осиб сақлаш; турли мевалар, қовун, помидордан қоқи тайёрлаш; укроп, кашнич, райхон, жамбил каби кўкатларни ва қизил қалампирни қуритиш кабилардан қадимдан амалда кенг фойдаланиб келинган.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича Ўрта Осиёда ИХ-ХИИ асрларда бир қатор асарлар пайдо бўлган.
Ибн ал Хайсам (965-1035) Ибн Хатиб ар-Розий (1149-1209) Ибн Рошта (ХИИ аср) Ибн Хаммар (942-йилда туғилган) кабиларнинг асарларида ҳам қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш тилга олинган. Улар ўзларининг асарларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг фойдаси тўғрисида ёзиб, уларни қишин-ёзин истеъмол қилиш зарурлигини батафсил баён этганлар.
Қадимда маҳаллий аҳоли сабзавот ва меваларни узоқ муддат сақлаш учун асосан сопол кўзаларга солиб оғзини маҳкам беркитиб лой билан суваб сақлаганлар, бу энг қадимги қадоқлаш усули эди. Чорвачилик билан шуғулланувчи қадимги тоғли аҳоли эса сут ва сутни қайта ишланган маҳсулотларини ҳам сопол кўзаларга қуйиб оғзини маҳкам беркитиб бирор бир нарсага боғлаб ариқларга ташлаб қўйиб ҳамда ғорларда сақлаганлар. Гўшт маҳсулотларни тузлаб ғорларда осиб ҳайвон териларидан тайёрланган мешларда эса сариқёғни озроқ миқдорда тузлаб ғорларда сақлаш ҳозирда ҳам унитилмаган.
Ҳозирги тараққий этаётган даврда одамлар онгида ҳам кескин маънавий-маданий ўзгаришлар юзага келмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатида ва уларнинг бежирим қадоқланиши ҳамда маҳсулотнинг барча стандарт кўрсаткичлари ёритилган ёрлиқларга эга, бежирим безакли қадоқлаш материалларига солиниб харидорларга етказилишга одатий холатга айланиб бормоқда. Юртимизда супермаркет, минимаркет каби замонавий савдо шахобчаларининг тобора кўпайиб бораётгани, қолаверса улар республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан тўлиб тошаётгани диққатга сазовордир.
Шу ўринда турли ранг-баранг қутилар, этикеткалар, ёрлиқ, халтачалар каби қадоқлаш маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган матбаачилик тармоғи ҳам тобора тараққий этиб бормоқда.
Қадоқлаш материаллари полиграфия саноатида асосан офсет, чуқур трафарет ва филексография усулларидан, картон қути ва қутичалар бўлса буклаб қирқувчи махсус линияларда ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот дизайни ва унинг қолипини тайёрлаш ишлари тўла компьютерлаштирилган.
Қадоқланадиган маҳсулот тури, ҳажми, миқдорига кўра қадоқлаш материаллари ихтиёрий танлаб олинади, ҳамда дизайнерлар томонидан компьютерда ишлаб чиқарилади.
Картон ва қоғозли материаллар офсет, чуқур ва трафарет босма усулларида чоп этилади. Целафан халтачаларга бўлса тегишли маълумот ва безаклар феликсография усулида босилади. Сўнгра қуритилган, сараланган қишлоқ хўжалик махсулотлари миқдор ва сифатига кўра қадоқланади. Бу жараён қўлда ёки автомат линияларида амалга оширилиши мумкун.
Умуман мева ва бошқа маҳсулотларни қадоқлаш уларнинг харидорлигини оширади.Айниқса хўл меваларни (олма, нок, шафтоли, анор) алоҳида қоғоз ёки бошқа хил ўраш материаллари билан ўраб картон қутиларга авайлаб териб чиқилса уларни узоқ муддат сақлаш, транспортировка қилиш, савдо расталарига етказишга ҳам қулайлик яратади. Қадоқлаш ишлари ҳам тадбиркорликнинг бир йўналиши бўлиб, шунинг ўзи ҳам яхши даромад келтириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, 1997й -9 сон, 239-модда; 2003 й 5-сон, 67- модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й 14-сон, 113-модда ларида, Озиқ овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонунида “Озиқ овқатларни қадоқлаш, ва тамғалаш” тўғрисида 12 чи моддаси киритилган.
Бунда қуйидагилар инобатга олинган.
- Озиқ овқат ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида сифати ва озиқлик қиммати сиқланиб қолишни таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт.
- Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларига эга бўлиши, уларда ҳам қуйидагилар кўрсатилиши шарт;
- Озиқ - овқатнинг номи;
- Озиқ - овқатни нимага мўлжаланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва пархез таомлар учун);
- Тайёрловчининг номи;
- Товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
- Озиқ – овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;
- Озиқлик қиммати, нави;
- Сақлаш шарт – шароитлари;
- Тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;
- Тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус балолардан ва парҳез озиқ-овқат махсулотлари учун);
- Мувофиқлик белгиси (маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш хуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);
- Норматив ёки техникавий хужжатларнинг номерлари.
Консерва заводларида ишлвб чиқариш қуввати деб – бу корхонанинг барча цехлари вақт бирлигида ишлаб чиқарадиган махсулот миқдорига айтилади. Жумладан гўшт ёки балиқ консервалари ҳам киради. Завод қуввати календар йилига хисобланади.
Ишлаб чиқариш қуввати ҳисобланишига алоҳида тур маҳсулотлари учун тизгилар (линиялар) техник қуввати ҳисобга олинади (томат пастаси яшил нўхат линияси, сабзавот икраси линияси, шарбатлар линияси) тизгилар қуввати алохида жиҳозлар унумдорлиги орқали топилади, бу буғлатиш аппарати, қовуриш қурилмаси, шарбат чиқариш пресси, беркитиш машинаси, стерилизация аппарати ва ҳоказо.
Бир соатда унумдорлик техник тавсифнома ёки пешқадам корхона тажрибаси асосида олинади.
Йиллик қувват (цехники) линиялар сони ва унумдорлиги ҳамда мавсум узунлиги билан топилади. Одатда мавсум авжида консерва корхоналари заменада ишлайди, қолган вақтларда 2 ва 1 сменада ишлайди. Мавсум давомидаги ҳар бир махсулот учун умумий смена сони билан ҳам белгиланади. Мисол учун томат пастаси учун 200-250 смена, шарбат учун 120-150 смена, газак консервалари учун 180-220, яшил нўхат учун 60-65, консерваланган томат учун 60-80, компотлар учун 100-200, олма шарбати учун 100-200, узум шарбати ва ярим тайёр маҳсулотлар учун 60-70 сменани ташкил қилади.
Йиллик қувватни топиш учун ҳар бир маҳсулот бўйича смена қувватини йиллик ишчи фондга кўпайтирилади. Йиллик ишчи фонд-бу йиллик смена миқдори. Йиллик ишчи фонд мева ва сабзавотларни қайта ишлаш учун ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги ва хомашё. Келиши графиги асосида белгиланади.
Маҳсулот ҳисоб-китоби тонна ёки шартли банка миқдори билан олиб борилади. Консерва завод қуввати минг ёки милион шартли банка билан ҳисобланади; млн шартли банка.
Охирги вақда консерва завод қуввати 250 млн ш банкага етиб қолди. Кичик қувватли консерва заводлари хўжаликларда қурилади.
Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича: мева сабзавотни қайта ишлаш заводи гўшт, сут, балиқ қайта ишлаш заводлари.
Тури бўйича: ихтисослашган заводларига сут, гўшт, ва бошқа консерва заводлари мисол бўлади.
Мева- сабзавот консерва заводлари ҳам алоҳида маҳсулотга ихтисослашган бўлиши мумкин, масалан тамат-паста ишлаб чиқариш линияси, шарбат ишлабчиқариш линияси олма шарбати линияси, натурал консервалар (помидор,бодринг) линияси.
Қўшимча цехлар
Тара цехи. Тара цехида темир банкалар ишлаб чиқарилади. Уларнинг сиғими 50 грамдан 9200 граммгача етади. Темир банка билан таъминлаш марказлаштирилган бўлса, тара цехида фақат яшиклар таъмирланиши мумкун. У ҳолда завод худудида фақат тара омбори фаолият кўрсатади.
Тара омборида шиша банкалари темир банкалар, полиэтилен, қоп ва сетка идишлар, ёғоч, пласмасса яшиклар, контейнерлар сақланади.
Механик цехи: Механик цехида заводда тез-тез издан чиқадиган деталлар таъмирланади ёки янгиси тайёрланади. Механик цехлар электр ва газ пайвандлаш дастгохлари, токар, парламалаш, фрезалаш, чархлаш, станоклари билан жихозланади.
Буғ қозон хонаси: Заводдаги иссиқлик жараёнларнинг кўп қисми буғ иссиқлиги ёрдамида амалга оширилади. Завод эхтиёжини қондирадиган миқдордаги буғ лойиха асосида қурилган қозон ёрдамида ишлаб чиқарилади.қозонхона завотда алохида бинода давлат техника идорасининг кўрсатмаларини бажарган холда қурилади.

Лойихалаш босқичлари. Лойиха смета хужжатлари.
Лойихалашда тайёрлов ва асосий босқичлар бўлади.
Тайёрлоав босқичида техник-иқтисодий асослаш (ТИА), техник танлов, қурилиш майдонини танлаш, мувофиқлаштиришлар (қурилиш саволлари бўйича) киради.
Лойиха ишлари қурилиш ва техник лойиха чизмаларини тайёрлашдан иборат.
Техник лойихада корхона бўлимлари, қуввати, қурилиш майдонини ратционал танлаш, хом-ашё, сув, ёқилғи, электр энергия билан таъминлаш, канализатция ва чиқиндини йўқотиш масалалари ечилади.
Ушбу корхона ўзига боғлиқ корхоналарга яқин қурилиши темирйўл тармоғи ўтиши хисобга олинади. Цех учун жихоз танланади, технологик хисоб бажарилади. Бош режа тузилади.
Техник лойиха қуйидаги қисимларни ўз ичига олади:

  1. Умумий тушунтириш матни.

  2. Техник иқтисодий асослаш қисми.

  3. Бош режа ва ташқи транспорт.

  4. Технологик қисм. Унинг таркибига ишлаб чиқариш технологияси, автоматлаштириш, электр энергияси билан таъминлаш, энергетик қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари киради.

  5. Мехнетни ташкил қилиш, бошқариш, алоқа ва сигнализатция.

  6. Қурилиш қисми. Архитектура ечими, санитар техника (иситиш, вентиляция, кондиционерлар, сув билан таъминлаш, канализатция).

  7. Қурилишни ташкил қилиш.

  8. Смета хужжатлари.

  9. Маъмурий ишлаб чиқариш қурилиши.

  10. Лойиха паспорти.

Ҳужжатлар имзоланади.
Ишчи чизмалар умумий чизма ва хисоб – китоб асосида бевосита иш бажариш учун ишлаб чиқарилади.
Агар лойиха бир неча марта амалга оширилса. Бундай лойиха типавой бўлади. Бу ҳолда техно ишчи лойиха ишлаб чиқарилади.
Лойихалар турдош ва индивидуал бўлади.
Индивидуал лойиха: айнан маълум шароит учун ишлаб чиқарилади. Шароит хом – ашё, иқлим шароити ёки ўша жойнинг суви темир йўл тармоғи каби мақсадига мувофиқ алохида шароитдан фойдаланиш учун ишлаб чиқарилади.
Турдош лойиха тузушда: фан ва техника ривожининг охирги ютуқлари қўлланилиб, хамма хужжатлар тўла тўкис йиғилади.
Консерва завод қурилиши лойихалаш институти томонидан амалга оширилади. Нон, кондитер ва консерва ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши “Гипроозиқовқатсаноат” лойиха институти томонидан лойихалаштирилади.
Лойиха тайёрланишида ТИА (техник иқтисодий асослаш) географик координатлар, ер қатлами ва иқлим шароити, хом-ашё зонаси, кооперация имконияти (қурилиш хамда хом-ашё, тара, энергия ва сув таъминоти бўйича, иситиш тармоғи, чиқиндини қайта ишланиши электр энергияси, буғ, иссиқ сув ёқилғи ва совуқ сув билан таъминлаш, канализация ўтказиш, транспорт тармоғи, ишчи кучи етарлилигини хисобга олинади.

Саволлар:


1. Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қадоқлаш материаллари қадимда ва хозирги кундаги аҳамияти қандай?


2. Қадоқлашга доир қандай янги қонун ва янгиликлар мавжуд?
3. Консерва аводларини ишлаб чиқариш қуввати деб нимага айтилади?
4. Ишлаб чиқариш қуввати хисобланишида нималар хисобга олинади?
5. Заводнинг йиллик қуввати қандай топилади?
6. Йиллик қувват қандай топилади?
7. Консерва заводлари қандай гурухларга бўлинади?



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish