1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet88/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Кибернетикалаштириш концепцияси. Кейинги вақтларда инсон муаммосига «техникалаштириш» асосида бир ёқлама қараш вужудга келди. Шулардан бири инсоннинг жисмоний, табиий структураси ҳақидаги кибернетикалаштириш концепциясидир. Бу концепцияга кўра инсон келажакда ўз танаси, жисмидан воз кечиши керак. Ҳозирги одамлар ўз таналарини «киборглар» билан алмаштиради, яъни тирик техник қотишма вужудга келади. Техника истиқболини бундай тавсифлаш ва хотиржамликка берилиш қўрқинчли ва гуманизмга зиддир.
Танасиз ҳолда инсон борлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Тана, жисм йўқ бўлса, демак, инсон ҳам йўқ бўлади. Албатта, инсон танасига ҳар ҳил сунъий органларни қўйиш, улаш ақлга мувофиқ ва зарурдир. Лекин шахснинг шахс эканлигини кўрсатадиган мезонлардан четга чиқмаслик керак. Инсон ўз танасидан махрум бўлмаслиги лозим.
Техника ва технология фетишизми (сиғиниш) анча кучайди. Ҳозирги шароитда бу ғоя техник зиёлилар, сиёсий элита ўртасида тарқалмоқда, техника мутлақлашмоқда. Бу мустақил ва яхлит ҳодисадир. Унинг ёрдамида ҳар қандай ижтимоий (ижтимоий) муаммоларни ҳал қилиш жараёнида тарих субъекти бўлган ижтимотий муносабатларнинг ўрни ва роли ҳисобга олинмайди. Техницизм тизимида «мегамашина» ғояси муҳим ўрин тутади. У техник тафаккурнинг жоҳил, ёвуз шаклидир ( мега – юнонча йирик, улкан, катта демакдир).
Фалсафа барча ҳодисаларни «машиналаштириш», техник мифология инсон табиатига зиддир, деган таълимотга асосланади. Инсон ва инсоният машина ҳам, техник система ҳам эмас. Техника инсоний бўлиши керак. Техника инсоният томонидан яратилган барча ютуқларни ўзига сингдириб, инсон қудрати ва ақлига хизмат қилиши лозим. Ҳар қандай ривожланган техника ҳам ижтимоий масалаларни инсонсиз ҳал эта олмайди.
И. А. Каримов «Ўзбекистоннинг сиёсий – ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» (Т. 1995 й) асарида кўрсатилганидек, «жамиятнинг бирёқлама демографик ривожи миллат салоҳиятини пасайтириб юбориши, оғир ижтимоий-маънавий ва сиёсий йўқотишларига олиб келиши мумкин ва олиб келмоқда ҳам.
Тараққиёт тақдирини маънавий жихатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик ва мустақил тафаккур билан бирга бориши керак».67
Ҳозирги даврда, албатта, планетада техносферанинг вужудга келиши, табиатнинг «маданийлашуви» инсонлар ақли ва эркига таъсир этади ва долзарб масалаларни келтириб чиқаради.
Янги табиий муҳит вужудга келяпти, инсоннинг унга мослашуви анча мураккаб кечяпти. Чунки инсоннинг техносферага мослашуви, кўникиши секинлик билан бормоқда, бу инсоннинг психик ҳолатига таъсир этяпти.
Компьютер технологияси асосида келажакда вужудга келадиган жамият информацион жамият деб аталади. Лекин, айрим файласуфлар келгуси жамиятга информацион ва экологик жамият деб қарамоқдалар. Постиндустриал жамият информацион муаммоларини биринчи ўринга чиқармоқда. Лекин у жамият табиатга бўлган муносабатга хос барча коллизия ( зиддиятларни) ҳал қила олмайди. Етилган умумбашарий экологик инқироз жамиятни коэволиюцион муносабатларни, яъни инсоният ва унинг табиий - экологик мухитининг оптимал мунсабатларини яратишни талаб этмоқда. Ишлаб чиқариш экологиялаштирилмаса, инсоният ўз – ўзини нобуд қилиш мумкин. Инсон ва табиат ўзаро боғланган жараён. Тарих тақозоси шуни кўрсатмоқдаки, ер юзидаги ашёвий нарса ва энергетик ресурслар ( кўмир, нефть, газ ва бошқалар) маълум даврда тугайди ёки "инсониятнинг ўсиб борувчи эхтиёжини қондиролмай қолади. У ҳолда қандай ресурслар қолади?
Бу ресурс хозир жуда тез ривожланаётган интеллектуал, информацион ва энг аввало, илмий- техник билимлар, маълумотлилик, инсонларнинг информацияга эга бўлиши (хабардорлиги) ресурсларидир.
Инсоният бу ресурсга таяниб ва унга яна маънавий – ахлоқий бойликни ҳам қўшиб, умумбашарий барқарорликни таъминлайди ва ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади.
ХХ асрда фан ва техника соҳасидаги ақлни лол қолдирадиган натижалар таъсирида илк технократик ижтимоий назариялар пайдо бўлди. Шулардан бирининг муаллифи – америкалик иқтисодчи ва социолог Т.Веблен жамиятнинг ривожланишида саноат ишлаб чиқариши ва техника тараққиётининг етакчи ролини биринчилардан бўлиб фалсафий жиҳатдан асослаб берди. Унинг фикрича, ҳозирги замон давлати муҳандислар ва техниклар томонидан бошқарилиши лозим, чунки ишлаб чиқаришни жамият манфаатларида ривожлантириш (бу ғоя Т.Веблен технократик назариясининг мағзини ташкил этади) фақат уларнинг қўлидан келади ва сиёсий ҳокимият уларга айни шу мақсадни рўёбга чиқариш учун керак.
Шу даврда янги тенденцияларга нисбатан бошқача муносабатни илгари сурувчи ёндашувлар ҳам пайдо бўлди. Хусусан, табиат билан жамиятнинг ўзаро муносабати муаммоларини англаб етишда В.И.Вернадскийнинг роли ва у ноосферани яхлит умумбашарий ҳодиса сифатида тушуниши муҳим аҳамиятга эга бўлди.. Шунга ўхшаш фикрларни таниқли француз файласуфи, теолог П.Тейяр де Шарден ҳам илгари суради. Биосферанинг таркибий қисми сифатида инсоннинг бетакрорлигини асослашга ҳаракат қилар экан, у инсоннинг табиат билан муносабатларини уйғунлаштириш концепциясини ривожлантирди ва бутун инсониятнинг бирлашиши йўлида эгоистик ниятлардан воз кечишга чақирди68.
Шундай қилиб, файласуфлар ва олимлар ХХ асрнинг биринчи ярмидаёқ нафақат янги давр – умумбашарий ҳодисалар даври бошланаётганини, балки бу янги шароитларда одамлар табиий ва ижтимоий стихияга фақат баҳамжиҳат қаршилик кўрсата олиши мумкинлигини ҳам англаб етдилар.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish