1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet90/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Технопессимизм фан техника ютуқлари инсониятни боши берк кўчага олиб киради ва пировардда у ҳалок бўлади деб ҳисоблайди. Кўриб чиқилаётган назарияларнинг айрим тарафдорлари фан-техника инқилобининг салбий оқибатларига, хусусан атроф муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига маълум даражада эътибор берган бўлсалар-да, лекин, умуман олганда, уларнинг ҳеч бири бундан 1980-йилларнинг ўрталаригача жиддий ташвишга тушмади. Чунки, фан-техника тараққиёти ҳамма нарсага қодир эканлигига ишонч ҳаддан ташқари катта эди.
Айни замонда 1960-йилларнинг охирларидан экологик қийинчиликлардан ташқари аксарият давлатлар ва ҳатто қитъаларга таҳдид солган бошқа муаммолар: аҳолининг назоратсиз ўсиши, турли мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг нотекислиги, хом ашё ресурслари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқалар тобора бўртиброқ намоён бўла бошлади. Тез орада улар фан ва фалсафа диққат марказидан ўрин олиб, қизғин баҳс ва мунозаралар предметига айланди.
Кўрсатилган муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш борасидаги дастлабки уринишларнинг ўзиёқ технократик тенденцияларга зид бўлган, кейинчалик «технологик пессимизм» деб номланган қарашларни намоён этди. «экопессимизм», асосий эътибор инсон фаолиятининг салбий оқибатлари ва атроф муҳит муаммоларига қаратилган, уларни ечиш имкониятлари салбий тусда кўрилган ҳолдир.
Кўпгина таниқли олимлар ва файласуфлар, хусусан Г.Маркузе, Т.Роззак, П.Гудмен ва бошқалар ўз ўтмишдошларини шафқатсиз сциентизмда71, инсонни фан ва техника қулига айлантиришга уринишда айблаб, фан-техника тараққиётига қарши чиқдилар. Фан-техника тараққиётига ва умуман ижтимоий тараққиётга қарши норозиликнинг янги тўлқини юзага кела бошлади. Бу тўлқин таъсирида пайдо бўлган ғоялар «аксилистеъмол» жамиятини асослашга ҳаракат қилар ва «ўртача одам»ни озгинага қаноат қилиш лозимлигига ишонтиришга қаратилган эди. Глобал муаммолар пайдо бўлишининг айбдорини топишга уриниш жараёнида асосий айб «замонавий технология»га қўйилди. Нафақат фан ютуқлари, балки тараққиёт ғояси ҳам шубҳа остига олинди. Ўз даврида Ж.Ж.Руссо илгари сурган «табиат бағрига қайтиш»га чорловлар пайдо бўлди, иқтисодий ривожланишни эришилган даражада «тўхтатиш» таклиф қилинди.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish