1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet33/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Субстанция ва субстрат
Фалсафага оид бир дарсликда ҳақли равишда шундай деб ёзилган: «Борлиқ - бу тушунишни талаб қиладиган ва тушуниш асосида юзага чиқадиган, шаклланадиган нарса. Борлиқ - бу предметларнинг кўриниши ёки шаклларидан бири эмас, предметлар синфининг умумий тушунчаси ҳам эмас, борлиқ - бу мавжудликнинг борлиғидир. Борлиқ - бу борлиқни англашда нима кутилаётган ва тушунилаётган бўлса, ўшаниг ўзидир»46. Бу таърифдан, борлиққа қайси жиҳатдан ёндашсак - у ўша хусуси­ятни ўзида мужассамлаштиради, нимаики воқий бўлса, борлиқ уларнинг ҳаммасини ўзига қамраб олади, деган маъно келиб чиқади. Шу жиҳатдан тадқиқотчилар борлиқни турли шаклларга бўлиб ўрганишади.
Борлиқни шаклларга ажратишда унинг асосида, моҳиятида нималар ётишига эътибор қаратиш лозим. Шу тариқа фалсафада субстанция категорияси шаклланган. Субстанция (лотин. substantia - моҳият, асосида ётувчи нимадир) муайян нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар хилма-хиллигининг ички бирлигида намоён бўлувчи моҳият.
Субстанция дейилганда фалсафада дастлабки пайтларда борлиқ, табиат, жамият, инсон ва дунёдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг асосида ётувчи моддий ёки руҳий моҳият анг­ланган. Ўрта аср Шарқ фалсафаси намояндалари ал-Киндий, Закариё Розий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд асарларида субстанция деб ҳамма нарсанинг моддий ёки маънавий асоси, моҳияти тушунилган. Субстанцияга қарама-қарши тушунча «акциденция» деб аталган. Акциденция (лот. accidentia - ўткинчи, тасодифий) нарса ва ҳодисаларнинг ўткинчи сифатларини ифодалайди. Форобийнинг ёзишича, «оламда субстанция ва акциденция ҳамда уларни яратувчи марҳаматли ижодкордан бошқа ҳеч нарса йўқдир»47; «Акциденцияни сезгилар оқрали ҳис этиш мумкин, субстанцияни эса фақат ақл англаб етади»48; «Масалан, олма - субстанция бўлса, унинг қизиллиги эса акциденциядир»49. Субстанцияни талқин этишда фалсафада икки хил - онтологик ва гносеологик йўналиш бор. Онтологик йўналиш бўйича Ф.Бэкон субстанция борлиқнинг энг туб асосида ётади деб ҳисоблаган ва субстанцияни муайян нарсаларнинг шакли билан айнанлаштирган. Р.Декарт борлиқнинг асосида икки хил мустақил субстанция: моддий ва маънавий субстанция ётади дейди. Моддий субстанция борлиқнинг кўлами билан, маънавий субстанция эса тафаккур билан белгиланади. Б.Спиноза эса тафаккур ва кўлам - икки хил мустақил субстанция эмас, балки ягона субстанциянинг икки хил атрибутидир (атрибут - ажралмас хусусияти дегани). Г.Лейбницнинг фикрича, оламнинг асосида кўплаб мустақил субстанциялар (монадалар) ётади.
Гносеологик йўналиш бўйича, субстанция оламнинг асосида ётувчи шартли ғоялардан иборатдир (Ж.Локк). Ж.Беркли эса ҳам моддий, ҳам маънавий субстанциянинг мавжудлигини инкор этган ва у субстанция деб дунёни идрок қилишнинг гипотетик ассоциациясини англаган. И.Кантнинг нуқтаи назарича, «у шундай бир доимий нарсаки, фақат унга нисбатангина ҳамма вақтинчалик, ўткинчи ҳодисаларни аниқлаш мумкин». Хегел «абсолют ғоя», «абсолют руҳ»ни субстанция деб қараб, уни нарсаларнинг муҳим, ўзгарувчан, ривожланувчи томонларининг яхлитлигидир, деб ҳисоблайди. Баъзи бир ҳозирги замон фалсафий концепцияларида субстанция категориясига нисбатан салбий муносабатларни кузатиш мумкин. Масалан, неопозитивистлар субстанция одамларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурларини қўполлаштиради, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, бу категория борлиқнинг моҳиятини содда ва жайдари кўринишда тушуниш натижасида пайдо бўлган.
Оламнинг тузилишини тушуниш яна бир тушунча «субстрат» категорияси билан ҳам боғлангандир. Субстрат (лот. substratun - асос, тўшама, таглик) нарса ва ҳодисаларнинг умумий моддий асоси; нисбатан оддий ва сифат жиҳатдан элементар бўлган моддий ёки ғоявий тузилмалар мажмуаси. Айрим фалсафий концепцияларда субстрат деб дунёни ташкил этувчи мутлақ элементар ва бўлинмас асослар тушунилган. Масалан, қадимги Ҳинд фалсафасида оламнинг асосида тўртта бўлинмас унсур - сув, ҳаво, тупроқ ва олов ётади деб таълим берилади. Бундай қараш Марказий Осиёда яратилган «Авесто» да ҳам учрайди. Қадимги Юнон фалсафасида Левкипп, Демокрит, Эпикур, Лукреций фикрича, дунё атомлар ва бўшлиқдан ташкил топган, Анаксимандр - апейрондан, Афлотун - ғоя, руҳдан, Фалес - сувдан, Гераклит - оловдан иборат деб таълим берган. Форобийнинг ёзишича, қадимги юнон файласуфлари ҳар қандай нарса қандайдир бир субстратдан ташкил топганлигини уқтириш билан бир қаторда, унинг абсолют ва ўзгармаслигини таъкидлашган. Хуллас, ҳар қандай объектнинг нималардан ташкил топганлиги, системанинг асосида шу системани ташкил этувчи асосни ахтариш - субстратни ахтаришдир. Масалан, РНК, ДНК ва оқсиллар биологик организмлар учун субстрат бўлса, ЭҲМларнинг асосида ахборотлар алмашуви жараёни субстрат бўлиб келади. Борлиқнинг асосида ётувчи бирламчи моҳиятни ахтариш - субстанциал ёндашув бўлса, ҳар қандай системанинг, умуман борлиқнинг нималардан бунёд қилинганлигини, таркиб топган­лигини, ташкил топганлигини, «қурилганлигини» ахтариш субстракт ёндашувдир.
Ҳар иккала ёндашувда ҳам бирмунча бирёқламалик, воқеликни субстанция ёки субстратга боғлаб қўйиш, унинг мураккаблиги ва хилма-хиллигини эътибордан четлаштириш кўзга ташланади. Аслида борлиққа янада кенгроқ, умумийроқ нуқтаи назардан ёндашиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашиш борлиқни йўқлик, яъни «ҳеч нима» орқали ифодалаш билан боғлангандир.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish