1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet34/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Борлиқ ва йўқлик
Борлиқ тушунчасига қарама-қарши тушунча - бу йўқликдир. Агар борлиқ тушунчаси ниманингдир мавжудлигини ифодаласа, йўқлик тушунчаси эса ўша жойда ниманингдир мавжуд эмасли­гини англатиб, «нима»нинг акси бўлган «ҳеч нима»ни акс эттиради. Борлиқ, юқорида қайд этганимиздек, абсолют мазмунга эга бўлиб, муайян (конкрет) нарсалар шаклида ва нисбатан муайян сифатий ҳолда мавжуд бўлган яхлит объектив ва субъектив реалликни ўзига қамраб олади.
Йўқлик эса нисбий мазмундаги тушунча бўлиб, қаердадир ёки нимададир, ниманингдир айни пайтда мавжуд эмаслигини ифодалайди. Масалан, йўқлик деб ўтмишдаги ва келажакдаги ҳодисаларнинг ҳозирги замонда (айни шу вақтда) йўқлигини айтишади. Бугунги ҳодиса кеча ҳали йўқ эди, аммо потенциал (имкониятдаги) борлиқ сифатида мавжуд эди. Эртанги ҳодиса ҳам ҳозирча йўқлик, аммо потенциал борлиқдир. Биз ўтмишни бугунги кунда қолдирган изига қараб, келажакни эса бугунги ҳодисалардаги ўзгариш суръати (темпи) ва тенденцияларига қараб баҳолаймиз. Бугунги воқелик эртага йўқликка айланади, кўпгина тирик жониворлар эртага ўлик бўлади, яъни ҳаёт ўлимга айланади. Ўлим - бу ҳаётнинг йўқлигидир. Олинган индивиднинг ҳаётий борлиғи у ўлгач, йўқликка айланади. Аммо, унинг қолдиқлари, танаси бирдан йўқолмаслиги мумкин. Улар ҳам йўқолгач, одамлар хотирасида унинг сиймоси қолиши мумкин. Хуллас, абсолют (мутлақ) йўқликнинг ўзи йўқдир. Йўқлик шу маънода нисбий мазмун касб этади.
Йўқлик(ҳеч нима)ни гносеологик маънода ҳам тушуниш мумкин. Биз йўқ деб ҳисоблаган объектлар ҳозирча бизнинг фикр доирамиздан (билиш чегарасидан) четда қолган бўлиши ҳам мумкин. Воқеликнинг муайян жойида маълум бир синфга мансуб объектлар, уларнинг муносабат ва алоқадорликларининг учрамаслигини ҳам йўқлик дейиш мумкин. Масалан, физик вакуумда бизга маълум бўлган бирор физик объект учрамайди. Аслида, у жойда ҳам биз ҳали билмайдиган шаклдаги гипотетик оламлар ва уларнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари, қонуниятлари мавжуддир. Ўтган асрларда электромагнит майдони, кўпгина элементар заррачаларнинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввурлар йўқ эди. Аниқроғи, биз уларнинг мавжудлигини билмас эдик. Улар биз учун «йўқлик» ҳисобланар эди. Мана шунга «борлиқ ва йўқликни гносеологик тушуниш» дейилади.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish