1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet37/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Материянинг тузилиш
даражалари
Материя ва моддий объектлар хилма-хил кўринишларда ва шаклларда учрайди. Моддий системалар тузилишга эга, яъни у структурали - турли хил структуравий элементлардан ташкил топган бўлади. Бундай элементлар ва улардан ташкил топган моддий объектлар ривожланишга эгадир.
Материя ва моддий системалар, объектив ду­нёнинг ту­зилиши хусусиятларига кўра, турли хил структуравий дара­жалардан ташкил топ­ган бўлади. Бундай даражаларни моддий сис­темаларнинг ташкилий тузилиши ва миқёсий тузилишига қараб: а) ташкилий-структура даражалари ва б) миқёсий-структура даражаларига ажратиш мумкин.
Материянинг ташкилий-структура даражалари. Мате­риянинг ташкилий-структура даражалари моддий система­лар­нинг ташкилий жиҳатдан уюшганлиги ва фаоллигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу даражалар фазо-вақт структурасининг сифатий хусусиятлари билан ажралиб ту­ради. Улар: ноорганик даража («нотирик табиат»), органик даража («тирик табиат») ва социал даража («жамият») деб аталади. Сифатий жиҳатдан энг қуйи даражада уюшган ва энг пассив (инерт) даража ноор­ганик даражадир. Бу дара­жада атом ядроси, ядро, атом ва моле­кулалар мажмуаси, мо­лекуляр бирикмалар, жисмлар, ер шари, осмон жисмлари, Қуёш сис­темаси ва бошқа планетар система­лар, юлдузлар тўпи, Галлактика, метагалактика ва коинотнинг қуйи даражада уюшган фазо-вақт алоқадорликлари намоён бўлади. Бунга нисбатан уюшганроқ ва фаолроқ фазо-вақт сис­темаси орга­ник даража дейилади. Унга органик молекуляр сис­темалар, тирик организмларнинг хилма-хил кўринишлари, бир ҳужайрали сув ўтлари ва содда жониворлардан тортиб, му­рак­каб тузилган умиртқалиларгача, содда ҳайвонлардан то маймун­лар ва одамларгача киради.
Одамлардан ташкил топ­ган турли мураккабликдаги ижтимоий системалар социал да­ражага ман­субдир. Бу даражада онгга, фикрга эга бўлган ин­сонлар фаолият кўрсатганлиги сабабли у энг уюшган ва фаол даража ҳисобланади. Юқорида айтилган ташкилий-струк­тура (тузилиш) даражалари бир-биридан моддий алоқадорликлар сифати ва миқдорига кўра, унда етакчилик қилувчи ҳаракат шаклига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ноорганик даражада меха­ник, физик, химиявий ва геологик ҳаракат шакллари фаолият кўрсатса, органик дара­жада юқоридаги ҳаракат шаклларига биологик ҳаракат қўшилади ва у мазкур даражада етакчилик қилади, социал да­ражада яна бир ҳаракат шакли ижтимоий ҳаракат фаолият кўрсатиб, у ушбу даражада етакчилик қилади54.
Материянинг миқёсий-структура даражалари. Бу мод­дий системаларнинг бир-биридан мазкур системада ҳукмронлик қилувчи фундаментал кучлар билан фарқ қилувчи даражалар­дир. Улар: микродунё, макродунё ва мега­дунё дейилади.
Микродунёда кучли ва кучсиз ядровий ўзаротаъсир куч­лари ҳукмронлик қилади55. Бу кучларнинг таъсир доираси атом ядроси ва атом ўлчови билан чегаралангандир. Кучли ядровий ўзаротаъсирлар атом ядросининг таркибий қисмлари бўлган протон ва нейтронларнинг яхлитлигини, кучсиз ядровий ўзаротаъсир кучлари эса атом структурасининг яхлитлигини таъминлайди. Бу кучлар туфайли микродунё ўзининг структу­равий яхлитлигини сақлайди. Макродунёнинг структуравий ях­литлиги эса электромагнит ўзаротаъсирлари билан сақланади. Электромагнит ўзаротаъсир кучлари атомлар ва молекуляр брикмаларнинг, моддий жисмларнинг структура­вий яхлитли­гини таъминлайди. Шу куч туфайли Ерда ҳаёт мавжуд, ёруғлик мавжуд. Мегадунё - бу гравитацион ўзаро таъсирлар кучи билан чегараланган энг катта моддий объект - коинотдир. Ер шари ва унинг атрофида Ойнинг ай­ланиши, сайёраларнинг Қуёш атро­фида айланишини таъмин­ловчи, Галлактикамизнинг муайян ту­зилишга эгалигига, бутун Коинотнинг фазо-вақт структураси тартибининг мавжудли­гига гравитацион ўзаротаъсир кучлари масъулдир. Бу кучлар бўлмаганда эди дунёдаги ҳозирги тартиб ва муносабатлар ҳам бўлмаган, микро-, макро- ва мегадунёлар ҳам шаклланма­ган бўлар эди.
Хуллас, материя ва моддий объектларнинг структуравий яхлитликка эга бўлишида ҳаракат ва фазо-вақт шаклларининг, уларнинг асосида ётувчи ўзароалоқадорлик кучларининг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.


Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish