Психология фанининг бир қатор тармоқлари, соҳалари мавжуд. Улар орасида ёш психологияси алоҳида аҳамиятга эга. Ёш психологияси психик ривожланиш, шунингдек, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик ва етуклик даврида шахс тараққиётининг хусусиятларини ўрганади. Жуда кўп фундаментал тадқиқотлар ўтказилганлигига қарамай бу1унги кунда инсон психикасини унинг бутун ҳаётий йўли босқичларида ривожланиши хусусиятларини яхлит ҳолда тавсифлашга эришилмаган. Ёш психологияси ҳар бир ёш даврининг қайтарилмас хусусиятларини, йиллар ўтган сари, аста-секинлик билан бола қандай қилиб инсон бўлиб шаклланиши, шахс сифатида ўзини ижтимоий муносабатларда намоён қилиши, касб танлаши, мулоқот жараёнида ўзининг эрк, ҳуқуқ ва мажбуриятларига интилиши, қандай қилиб севиши, ишончли дўст бўлиб таркиб топиши, ўзи ва бошқалар учун маъсулиятни ҳис қилиши каби жиҳатларни тадқиқ этади - Психология фанининг бир қатор тармоқлари, соҳалари мавжуд. Улар орасида ёш психологияси алоҳида аҳамиятга эга. Ёш психологияси психик ривожланиш, шунингдек, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик ва етуклик даврида шахс тараққиётининг хусусиятларини ўрганади. Жуда кўп фундаментал тадқиқотлар ўтказилганлигига қарамай бу1унги кунда инсон психикасини унинг бутун ҳаётий йўли босқичларида ривожланиши хусусиятларини яхлит ҳолда тавсифлашга эришилмаган. Ёш психологияси ҳар бир ёш даврининг қайтарилмас хусусиятларини, йиллар ўтган сари, аста-секинлик билан бола қандай қилиб инсон бўлиб шаклланиши, шахс сифатида ўзини ижтимоий муносабатларда намоён қилиши, касб танлаши, мулоқот жараёнида ўзининг эрк, ҳуқуқ ва мажбуриятларига интилиши, қандай қилиб севиши, ишончли дўст бўлиб таркиб топиши, ўзи ва бошқалар учун маъсулиятни ҳис қилиши каби жиҳатларни тадқиқ этади
*Бу методлардан айримларини кўриб чиқамиз. Кузатиш — психик хусусиятларни узоқ вақг давомида, режали, бирор мақсад асосида ўрганиш. Кузатиш — универсал метод бўлиб, турли вазиятларда ишлатилади. Илмий кузатиш ҳаётий (илмий бўлмаган) кузатишдан тубдан фарқ қилади. Ҳаётий кузатиш - кундалик ҳаётда, режасиз амалга оширилиб, турли тасодифларга боғлиқ бўлади. Кузатиш илмий бўлиши шу билан бир қаторда психологик-педагогик кузатиш бўлиши учун бир қанча талабларга амал қилиши лозим: 1. Максадга йўналганлик. Умуман ўқувчини эмас, балки унинг шахсий сифатлари конкрет намоён бўлишини турли вазиятларда ва фаолиятнинг ҳар хйл турларида - ўйин, ўқиш, меҳнат, мулоқат жараёнида кузатиш. 2. Режа. Кузатишни бошлашдан олдин муайян вазифалар белгиланиши (нимани кузатиш), режа тузилиши (вақги ва воситалари), кўрсаткичлари аниқдаб олиши (нимани қайд этиш), бўлиши мумкин бўлган хатолар ва уларни олдини олиш йўллари, тахмин қилинаётган натижаларни ўйлаб олиши лозим. Бунда кузатилаётган хусусият аниқ белгиланиши лозим (улар кўп бўлмаслиги зарур). Кузатишдан мақсад хулқ-атвордаги топилган камчиливсларни тўғирлаш йўлларини ишлаб чиқиш бўлмоғи лозим. 3. Мустакиллик. Кузатиш йўл-йўлакай қилиниши лозим бўлган эмас, балки мустақил равишда ўтказилиши керак бўлган вазифа бўлмоғи лозим. 4.Табиийлик. Психологик-педагогик кузатиш ўқувчилар учун табиий шароитларда ўтказилиши лозим. У ўқитувчининг иштирокисиз ўтказилиши зарурки, ўкувчи кузатилаётганини сезмасин. 5. Тизимлилик. Кузатиш ўқитувчининг хоҳиши билан эмас, балки доимий режа асосида, тизимли равишда ёки режалаштирилган маълум оралиқдан сўнг ўтказилиши зарур. 6. Объективлик. Кузатиш жараёнйда ўз тахминларини эмас, объектив факт, ҳаракат, ўқувчилар хулқ-атворининг объектив хусусиятларини қайд этиш ва шу асосда хулоса чиқариш лозим. 7. Кайд этиш. Олинган барча маълумотлар маълум тизимда қайд этилиши лозим. Олинган натижалар кузатиш жараёнида ёки уни ўтказилгандан сўнг дарҳол қайд қилиши керак.
Машҳур рус педагоги Лесгафтнинг фикрича, инсоннинг боғча ёшидаги давр шундай бир босқички, бу даврда болаларда характер хислатларининг намуналари шаклланиб, ахлоқий характернинг асослари юзага келади. Боғча ёшдаги болаларнинг кўзга ташланиб турувчи хусусиятларидан бири, уларнинг ҳаракатчанлиги ва тақлидчанлигидир. Бола табиатининг асосий қонунини шундай ифодалаш мумкин: бола узлуксиз фаолият кўрсатишни талаб қилади, лекин у фаолият натижасидан эмас, балки фаолиятнинг бир хиллиги ва сурункалилигидан толиқади
Бошланғич мактабда болалар янги талабларни қабул қиладилар ва уларга қатъиятлилик билан амал қилишга ҳаракат қиладилар. Бола учун ўқитувчи унинг психологик ҳолатини белгилаб берувчи асосий фигура ҳисобланади. Чунки унйнг болага бўлган муносабати унинг нафақат синфдаги, балки, умуман тенгдошлари билан бўладиган муносабатига, бу муносабат эса ўз-ўзидан оиласидаги муносабатларига ҳам бевосита таъсирини кўрсатади. Шунингдек, бу муносабатлар унинг ўқув фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради. Уқитувчининг болага муносабати унинг ўртоқлари ва оиласи билан бўлган муносабатига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки, янги мулоқотнинг характери кичик мактаб ёшидаги ўкувчи таълимининг мотивларига, ундаги ахлоқий сифатларнинг ривожланишига, ўз-ўзига бериладиган баҳонинг шаклланишига ҳамда боланинг қизиқишлари даражасига сезиларли таъсир кўрсатади. Болаларнинг ўқув фаолияти муваффақияти ҳамда шахсининг шаклланиши кўп жиҳатдан уларнинг ўқитувчиси билан муносабатларидаги ўзига хос хусусиятларига, синфдаги ўз мавқеини қай даражада англаб етишига, таркиб топган ўқувчилар жамоси билан ўзаро муносабатларига боғлиқ бўлади
Катта ярим шарлар қатламидаги ҳужайраларнинг тузилиши секин-аста каттта ёшдаги киши миясининг ҳужайраларига хос бўлган хусусиятларга эга бўлади. Бош мия пўстининг қисмларида ассоциатив тўқималарнинг миқдори кўпаяди. Натижада ўқиш ва меҳнат жараёнида катта (ярим шарлар) қатламининг аналитик-синтетик фаолияти мураккаблашади. Баъзан бу ёшдаги ўқувчиларда нерв қўзғалувчанлигининг ортиши, нерв системаси нормал ишлашининг бузилиши кўпинча котўғри яшаш режимининг: тунги машғулотлар, тўйиб ухламаслик, толиқиш, чекиш, норационал овқатланиш, зарарли одатлар ва бошқа айрим сабабларнинг натижасида рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |