8-расм. Уч фазали, уч устунли трансформаторнинг
магнит занжири
Устундаги магнит оқимнинг Фy ҳар хил қийматларига асосан устундаги Ву, тўсиндаги Вт, ва ҳаво бышлиғидаги В магнит индукциялар ҳисобланади. Аниқланган магнит индукцияларга асосан магнит ўзакни тайёрлашда фойдаланилган электротехник пўлатнинг турига асосан справочникларда келтирилган магнитланиш эгри чизиқларидан фойдаланиб, ҳар бир бўлакнинг магнит майдон кучланганлиги Ну, Нт, Н лар аниқланади. У ҳолда уч фазали трансформаторларнинг битта фазасидаги магнитловчи куч
F = Hуlу+ Hт lт +nф (2-4)
бу ерда - ҳаво бўшлигини катталиги; lу,, lт - лар устун ва тўсинлардаги магнит куч чизиғининг ўртача узунлиги.
Магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчиси
(2-5)
бу ерда: W - чулғамнинг ўрамлар сони, К - магнитловчи ток таркибида юқори тартибли гармоникаларни мавжудлигига боғлиқ бўлган коэффициент бўлиб, индукциянинг Вуқ1,0 Тл дан Вуқ1,4 Тл гача бўлган қийматларида бу коэффициент тахминан Кқ1,5 ва Кқ2,2 га тенг бўлади.
Иккинчи усул магнит ўзакдаги магнит майдонни ҳисоблашга ёки уни магнитловчи яҳни реактив қувватини ҳисоблашга асосланган. Фараз қилайлик, В ва Н синусоидал шаклда ўзгараётган магнит майдон индукцияси ва кучланганлигининг амплитудалари бўлишсин, у ҳолда майдоннинг бирлик ҳажмига тығри келадиган магнит энергиянинг энг катта қиймати
(2-6)
бирлик ҳажмга `тығри келадиган реактив қувват
Q (2-7)
Ҳажми V га ва оғирлиги G га тенг бўлган магнит ўзакдаги реактив қувват
Q (2-8)
бу ерда qп – магнит ўзакнинг бирлик массасига тығри келадиган реактив қувват.
Ҳаво бышлиғидаги реактив қувват
Q (2-9)
бу ерда S - ҳаво бышлиғининг юзаси
n – ҳаво бышлиғининг сони
q - ҳаво бышлиғининг бирлик хажмидаги реактив қувват исрофи.
Трансформаторнинг магнитловчи қуввати
Qо = m E Iоr (2-10)
у ҳолда магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчиси
Iоr = = (2-11)
бу ерда: m - фазалар сони, Е-чулғамдаги электр юритувчи куч.
Магнитловчи қувват Qо ни аниқлаш учун магнит ўзакни тайёрлашда сарфланган электротехник пўлатни массасини ҳисобланади. Магнит ўзакдаги актив қувватнинг исрофларини Рмг магнит ўзакни тайёрлашда фойдаланилган пўлатнинг турига асосан хисобланади. Магнит ўзакнинг бўлакларидаги қувватнинг солиштирма исрофларини махсус адабиётларда келтирилган магнитланиш жадвалидан аниқлаб, актив қувватнинг умумий сарфини ҳисоблаш мумкин.
Рмг=руGy+ ртGт (2-12)
бу ерда: ру ва рт – магнит ўзакнинг устунидаги ва тўсинидаги актив қувватнинг солиштирма исрофлари; Gу ва Gт лар устун ва тўсинларнинг оғирлиги.
Магнитловчи токнинг актив ташкил этувчиси
Iоa = (2-13)
Тўла магнитловчи ёки салт ишлаш токи
Iо= (2-14)
Куч трансформаторларида магнитловчи ток Iо номинал токга нисбатан кичик бўлиб, номинал кучланишга уланган трансформаторларда номинал токнинг (0,54)% фоизини ташкил этади. Магнитловчи токнинг кичик қийматлари катта қувватли трансформаторларга таалуқли бўлиб, катта қийматлари эса кичик қувватли трансформаторларга тегишли.
Do'stlaringiz bilan baham: |