1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари


Чулғамлари юлдуз-юлдуз (y/y) схемада уланган трансформаторларда магнитланиш жараёни



Download 3 Mb.
bet11/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

Чулғамлари юлдуз-юлдуз (y/y) схемада уланган трансформаторларда магнитланиш жараёни.


Юқорида кўриб ўтганимиздан бизга маҳлумки, чулғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларидаги магнитловчи токларнинг таркибида учга каррали (=3,9,15...) гармоникалар мавжуд бўла олмайди, лекин фаза чулғамларида ҳосил бўлган магнит оқим таркибида асосий Ф1 магнит оқим билан бирга учинчи гармониканинг магнит оқими Ф3 ҳам мавжуд бўлади. Демак, чулғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларнинг магнит оқимининг таркибида магнит системанинг устунларида фаза бўйича бир хил йўналган учинчи гармоникани магнит оқимлари Ф3 мавжуд бўлар экан. Магнит оқимининг учинчи гармоникаси магнит ўзак орқали ўта олмасдан бир тўсиндан иккинчисига трансформатор мойи ёки ҳаво орқали, шунингдек бак ва бошқа конструктив элементлар орқали оқиб ўтиши мумкин. Шунинг учун фаза электр юритувчи куч ва кучланишлари носинусоидал бўлади, уларнинг таркибида Е3 мавжуд бўлади, лекин тармоқ кучланишлари синусоидал бўлади. Агар Ф3 асосий оқимнинг 10 % ни ташкил этса, Е3 эса 30 % ни ташкил этади, чунки Ф3 уч марта катта частотада ўзгаради. Шундай қилиб, чулғамлари Y/Y схемада уланган уч фазали трансформаторларнинг фаза кучланишлари синусоидал кўринишда бўлмайди, уч устунли чулғамлари Y/Y схемада уланган трансформаторларда уюрма токлар таҳсирида қувват исрофлари ортиб кетади.
Агар 0 симдан ёки сим ўрнига қаршиликдан фойдаланилса бундай ҳол юз бермаслиги мумкин. Шунинг учун юқори кучланишли трансформаторларнинг чулғамлари Y/Y схемада уланмайди, агарда ишлаб чиқариш корхонасининг эхтиёжига кўра шундай схемада уланиш талаб қилинса, у ҳолда трансформаторнинг устунларига учинчи гармоника токига ҳисобланган учинчи чулғам ўрнатилади.


Трансформаторларнинг магнит занжирини ҳисоблаш.


Трансформаторнинг магнит занжирини унинг магнитловчи токини ва магнит занжиридаги қувватнинг исрофларини аниқлаш мақсадида ҳисобланади. Магнитловчи токнинг реактив ташкил этувчисини икки усулда ҳисоблаш мумкин.
Биринчи усулда трансформаторнинг магнит занжири ўртача магнит куч чизиғи бўйича алоҳида устун, тўсин ва ҳаво бышлиғи каби бўлакларга бўлиниб, бу бўлакларнинг ихтиёрий кўндаланг кесимларида магнит индукция Ву, Вт, В лар ўзгармас деб ҳисобланади.




Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish