1-мавзу. Диншунослик фанига кириш



Download 212 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi212 Kb.
#90656
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу матн


1-мавзу. Диншунослик фанига кириш
1. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
2. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти.
3. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида.
4. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари.


Таянч иборалар: Диншунослик, дин, диншунослик соҳалари, Шарқ алломалари, ғарб диншунослиги


1. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас. “Диншунослик” фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, тарих билан боғлиқ равишда таҳлилий ўрганади.
Диншунослик фанини ўқитишдан мақсад талабаларга буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида миллатларга хос миллий динлар тарихини замонавий илмий концепциялар асосида чуқурроқ ўргатиш. Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, диний қадриятларни тиклаш, диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш йўлида қилинаётган муҳим ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумотларни бериш кўзда тутилган.
Мустақиллик даврида миллий ва диний қадриятларнинг халққа қайтарилиши билан бирга жаҳонда мавжуд халқларнинг динлари ҳақида кенг маълумот олиш, уларнинг қадриятларини ўрганиш имконияти юзага келди. Натижада диншунослик фани изчилликда ривожлана бошлади. Бунда аллома аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросни ўрганиш билан бирга шу кунга қадар чет элларда амалга оширилган изланиш ва тадқиқотларнинг натижаларидан унумли фойдаланиш зарурати пайдо бўлди.
“Диншунослик” фани динни танқид қилиш ёки кўр-кўрона мақташ мақсадида эмас, балки динни тарихийлик, холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб ўрганади.
Диншунослик” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида билимлар бериш;

  • ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари таълимотлари ҳақида маълумот бериш;

  • диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш;

  • жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш;

  • дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш;

  • диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантириш;

  • Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш.

Диншунослик фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики, у талабаларда ислом ва бошқа динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш, бошқа динларга ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялайди.
“Диншунослик” фани бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмаси учун қуйидаги муҳим талаб, вазифалар қўйилган:
Биринчидан, ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, жумладан ислом дини қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазалар, таъриф ва тавсифларни мазкур фанни ўрганишда назарий асос эканлиги;
Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ва бошқа қонуний ҳужжатларда дин масаласи юзасидан белгиланган инсон ҳуқуқлари, турли диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билиш;
Учинчидан, “Диншунослик” асосий фанлар қаторида ўқитилиши, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсат ўрнатилиши, фуқаролар учун виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши мустақиллик шарофати эканлигини тушуниб етиш;
Тўртинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини, фақат ўзининг эмас, балки бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғулари билан ҳисоблашиш лозимлигини, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш, турли норасмий диний мазҳаб ва гуруҳларга жалб этиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлигини, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, мутаассибликка, агрессивликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини чуқур тушуниб етиш;
Бешинчидан, “Диншунослик” фанининг бошқа гуманитар фанлар билан бирга ривожланишини назарда тутган ҳолда, ўзи қўлга киритган соҳа ютуқларидан ушбу фанни ўзлаштиришда фойдаланиш.

Download 212 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish