1-мавзу. Диншунослик фанига кириш


Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари



Download 212 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi212 Kb.
#90656
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу матн

4. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари.

Европада динни комплекс тарзда ўрганувчи диншунослик алоҳида фан сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Бунда диншунослардан немис философи Макс Мюллер (1823-1900), француз позитивист-философи ва социологи Эмиль Дюркҳейм (1858-1917), инглиз этнологи ва диншуноси Эдуард Бернетт Тайлор (1832-1917), инглиз философи, позитивист ва эволюция тарафдори Герберт Спенсер (1820-1903), француз философи ва социологи, позитивизм асосчиси Огюст Конт (1898-1957), М. Вебер, Ф. Циэль, Ш. де Сосей каби европа олимларининг дин бўйича ёзган асарлари бу фанга асос бўлиб хизмат қилди.





Дин ўша даврда тарих, археология, этнография ва лингвистика тўплаган конкрет метериалларга асосланди. Динни тадқиқ этиш билан шуғулланган Европа олимлари динни табиий, ердаги сабаблар асосида тушунтирдилар.


XIX аср ўрталарида диншунослик фани дин фалсафасидан ажралиб чиқди. Динни эмпирик ўрганилишига нохристиан динларнинг асосий ёдгорликларининг ўрганилиши туртки бўлди. Мифологик мактаб асосчиси М. Мюллер бу борада систематик нашрлар эълон қилди. У динни филологик тадқиқ этиш, йўқ бўлиб кетган динларни уларнинг ёдгорликларига қараб аниқлаш ва бунинг учун динни қиёсий ўрганиш услубини илгари сурди. Мюллер диннинг асосида ибтидоий инсоннинг табиат ҳақидаги қарашлари ётади, деб ҳисоблаб, диннинг натуралистик назариясини қайта тиклади. Унинг фикрича дин ибтидоий натурфилософия эди. Диннинг бошланғич элементи миф, диннинг фазифаси эса, миф қаҳрамонларининг ҳақиқатини аниқлаш деб ҳисобланди. Диншунослик соҳасида мифологик мактаб XIX асрнинг охирги чорагига қадар ҳукмронлик қилди. Натуралистик қарашларнинг таъсири кейинроқ ҳам, масалан, Фрейзерда (“The Worship of Nature”, L., 1926) ўз аксини топди. Натуралистик қараш турларидан бири диннинг астраль назарияси бўлиб, унга кўра диний образ ва мифларда самовий жисмларнинг ҳаракати ўз аксини топган. Бу назарияга XVIII асрда Ш. Дюпюи томонидан асос солинган бўлиб, XX аср бошларида ҳам унинг етарлича тарафдорлари бор эди (Г. Винклер, Э. Штукен, А. Немоевский).
Диншунослик тараққиётининг янги босқичи диннинг илк формаларини ўрганувчи инглиз антропологик мактабининг ишлари билан боғлиқ. Бу тадқиқотлар Э. Тайлорни 1867 йилда анимизм концепциясига олиб келди. (“Первобытная культура”. V. 1-2 , L. 1871; рус. пер. М., 1939.). Тайлор, шунингдек Спенсер ва Леббок динга инсоннинг элементар тажрибаларини (уйқу, ўлим ва ҳоказо) нотўғри талқин қилиш оқибатида вужудга келган ибтидоий одам ақлий фаолиятининг меваси бўлган “ибтидоий гносеология” сифатида қарадилар. Тайлорнинг фикрига кўра, культ диний қарашлардан ҳосил бўлган нарса бўлиб, кейинроқ пайдо бўлган. Дин тарихи эволюция тушунчасини қўллаб Тайлор ва Спенсер диндан аввалги давр бор деб ҳисоблайдилар. Анимистик қарашларда эса кейинроқ ундан барча мавжуд динлар келиб чиққан диннинг минимумини кўрадилар. Кенг, этнографик материалга асосланган анимизм теорияси XIX асрнинг охирги чорагида динни ўрганишда ҳукмронлик қилди. Россияда унинг энг йирик намояндаси Л.Я. Штернберг эди. Аммо XIX аср охири XX аср бошларида бир қатор муаллиф анимизмни танқид қилиб чиқдилар.
Робертсон-Смитт ўзининг “Сомийлар дини ҳақида” лекцияларида (W.H. Smith, Lectures on the Religion of the Semites, Edin., 1889) энг қадимий динлар фаолият системаси ёки культни ифодалаган, диний ритуални белгилайдиган эътиқод ва миф эса кейинчалик шаклланган. 1900 йилда Маретт (1866-1945) шундай ғояни илгари сурдики, унга кўра анимизмдан олдин аниматизмнинг янада қадимийроқ босқичи бўлган ва у даврда ҳали руҳлар ва шахсий руҳ ҳақида тасаввурлар бўлмаган. Аввал диний-магик ҳаракатлар импульсив реакция характерига эга бўлган, диннинг ғоявий ва ақидавий шакллари кейинчалик унинг ҳиссий субстратидан келиб чиққан. Мареттнинг қарашларига немис дин тадқиқотчилари: Прёйс ва Фиркандт ҳамда рус тадқиқотчиси В. Богораз-Танлар анча яқин эдилар. А. Ланг (1844-1912) ибтидоий халқларнинг динини мифологияга ҳам анимизмга ҳам киритиш мумкин эмас, деб динда эволюционизм ғоясига қарши чиқди (A. Lang, Myth, ritual and religion, v. 1-2, L., 1887). Австралияликлар динида антропоморф худолар ҳақида ривожланган қарашларни топган Ланг прамонотеизм ғоясига жуда яқинлашди (“The making of Religion”, L., 1898.). Бу ғоядан кейинчалик В. Шмидтнинг клерикал, маданий-тарихий мактаби кенг фойдаланди. XX аср бошида Вундт анимистик назарияни қайта кўриб чиқишга уринди ва ўзиннг ассоциатив психологияси ёрдамида дин ибтидоий инсоннинг фикрий фаолияти эмас, балки фантазиявий фаолиятининг натижаси, деган хулосага келди. Вундт диний-мифологик тасаввурлар билан бир қаторда руҳоний руҳ, янада қадимийроқ бўлган, инсоннинг ташқи қиёфасидан ажралмайдиган, ҳайвонга кўчиб ўта оладиган жисмоний руҳ ҳақидаги тасаввурларга қараб тотемизм анимизмдан келиб чиққан деган фикрга келди.
Инглиз антропологик мактабининг йирик намояндаси Фрейзер ҳам Тайлор каби диннинг пайдо бўлишига рационалистик ёндашиб, дин уч руҳоний тараққиёт босқичидан бири деб ҳисоблаб, дин ва магия орасида туб фарқ бор деб қатъий фикр билдирди. Диннинг манбаини, Фрейзер, магик фаолиятнинг кучсизлиги кўриниб қолганда ва ёрдамсизлик ҳиссиёти туғилиб, назорат қилиб бўлмайдиган табиат кучларини персонификация қилишда деб билди.
Кейинчалик этнологик мактаблар диний фаолият, ритуалнинг диний назариясидан кўра бирламчи эканлигини таъкидлаб, эволюционизм принципини танқид қилиб, диннинг “гносеологик” назариясини инкор этиб чиқдилар. Улар орасида Америка культур-антропология мактаби (Боас, Крёбер, Р. Бенедикт, Кардинер ва б.), Б. Малиновский ва Радклифф-Брауннинг функционал мактаби алоҳида нуфузга эга эди. Улар эволюционизм назариясига ҳамда бир-бирларига қарши фикр билдирдилар. Малиновский диннинг вазифаси критик ҳаётий вазиятларда ноиложлик ва қўрқувни енгиш деб билса, Радклифф-Браун унга қарши ўлароқ диний маросим ва унга боғлиқ эътиқодларни қўрқув манбаи деб ҳисоблади. Радклифф-Браун Дюркҳеймга яқинлашиб диннинг философияси ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш деб ҳисодлади. Иккала назария бир-биридан фарқ қилсада, шу нарсада фикрлар бир хилки, диннинг келиб чиқиши муаммоси ечилмас ва ечишнинг кераги йўқ деб ҳисоблайдилар.
Диннинг ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизлари мавжуд. Диннинг илдизи диннинг вужудга келиши, унинг қайта тикланиш зарурияти ва имкониятини, умуман, унинг салоҳиятини яратувчи омиллар йиғиндисидир.
Динни фалсафий ўрганиш натижасида қадим замонлардан бошлаб фалсафий тафаккурда дин масаласи файласуф олимларнинг диққатини ўзига жалб этиб келган. Динга турлича таъриф ва тавсифлар берилган. Фалсафий дунёқарашда динни ғоялар тизими сифатида таҳлил этувчи дин фалсафаси йўналиши шаклланган. Ушбу йўналиш бўйича қуйидаги олимлар фаолият олиб борган.
Кант Иммануэл (1724-1804) — немис идеалист файласуфи. Унинг таълимоти иккиёқлама характерга эга. Кантнинг объектив дунё бизнинг онгимиздан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган равишда мавжуд («нарса ўзида») деган қарашлари, Ерга ва Куёш системасига улар пайдо бўлиш ва ривожланишда деб қаровчи комил уриниши, билишнинг манбалари ва формаларини, жумладан, категориялар ролини тадқиқ килиши, билиш ва воқеликка хос бир қатор зиддиятларни аниклаши муҳим ижобий аҳамиятга эга бўлди. Кантнинг «нарса ўзида»ни мутлақо билиб бўлмаслиги, билиш мумкин бўлган ҳодисаларни уларнинг билиш мумкин бўлмаган моҳиятидан гўё ажратиб турадиган ўтиб бўлмас чегара борлиги тўғрисидаги қарашлари, ҳамда материализм билан идеализмни, илмий билим билан диний эътиқодни келиштиришга интилиши реакцион роль ўйнади. Динга ўрин қолдириш учун билимни чегаралади, бирок, худонинг мав-жудлигини худо ҳақидаги тушунчадан («онтологик исбот»), коинотдаги барча ҳодисаларнинг сабабий алокадорлигидан («космологик исбот»), дунёда ҳамма нарса гўё муайян мақсадга эришиш йўлида амалга ошишидан («физик-телеологик исбот») келтириб чиқарадиган фикрларни чукур таҳлил килди.
Умуман олганда дин фалсафаси динни борлиқ, унинг моҳияти, асосий шакллари ва атрибутлари, инсон, унинг моҳияти ва табиати, жамият, табиат ва муносабати каби масалалар муносабати билан, фалсафага хос бўлган танқидийлик (Пиррон скептик методи), диалектика ва бошқа методлар асосида ўрганади. Шунинг учун у диний ғояларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилмайди, балки уларнинг ҳаммасини шубҳа остига олади. Лекин чин (софистика бўлмаган) фалсафа шубҳаланиш услубидан ўрганилаётган таълимот, ҳодиса ёки билимни ёлғонга, ёмонга, йўққа чиқариш, вайрон қилиш мақсадида эмас, балки ўша нарсанинг чинлигини, мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш мақсадида фойдаланади.
Айни замонда ҳар қандай ҳодисани ўрганишда фақат чизиқли тафаккурга таянган фалсафий методологияга хос бўлган бирёқламалик динга ёндашувда ҳам кузатилади. Шу бирёқламалик ХХ аср ғарб дин фалсафасида динни тушуниш масаласида чуқур кризис бошланишига олиб келди. Шунинг билан бирга ушбу кризисдан чиқиш парадигмаларини олдинга сурган концепциялар ҳам шаклланган эди. Булар орасида биз таҳлил этаётган масалалрга энг яқини, бизнингча, эмиграциядаги рус файласуфи, Берлинда Рус илмий тадқиқот институтига асос солган профессор И.А. Ильин (1883—1954) концепцияси эди.
Хегель Георг Вильгельм Фридрих (1770—1831) — файласуф – идеалист ва диалектик, XVIII аср охири — XIX асрнинг бошларидаги немис классик фалсафасининг вакили. Гегель ўзи ишлаб чиққан фалсафа тизимида «бутун табиий, тарихий ва маънавий дунёни бир жараён шаклида, яъни узлуксиз ҳаракат қилиб, ўзгариб, қайтадан тузилиб, тарақкий килиб турадиган ҳолда кўрсатди ва бу харакат билан тараққиётнинг ички боғланишини очиб беришга уринди». Гегель тизими 3 қисмдан иборат: мантиқ (метафизика), табиат фалсафаси ва руҳ фалсафаси.
Дин билан боғлиқ муаммолар, уларнинг моҳиятини, ҳозирги кунда жамият ва инсон ҳаётига таъсири масалаларини ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, мафкуравий йўналишларда бўлгани каби, диний соҳа ҳам глобаллашув жараёнида муҳим феномен сифатида шаклланмоқда. Oтто Рудольф (1869—1937) — немис файласуфи ва илохиётчиси, дин феноменологияси асосчиларидан бири. Отто диний топиниш объекти («муқаддас»)ни реал мавжуд деб эътироф этади, уни инсон ақли етмайдиган сир, деб таърифлайди.
Муайян жамиятда диний таълимотнинг тарқалиши, унинг кишилар онгига таъсир даражаси (диний онг даражаси), ижтимоий ва маданий-маънавий ҳаётга таъсири ва ролини аниқлаш мақсадида социологик тадқиқотлар хулосаларига мурожаат қилинади. Кейинги икки аср давомида динни ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганувчи дин социологияси фани барқ уриб ривожланди. Ушбу йўналиш бўйича тадқиқот олиб борган олимлардан бири Вебер Макс (1864 – 1920) – буюк немис файласуфи, социологи ва маданиятшуноси. Дин Веберни у жамият ҳаётини ўрганаётган пайтларидан қизиқтира бошлади. У динларнинг бошқа маданий соҳалар, хусусан, иқтисодиёт билан ўзаро муносабатларини ўрганди. Вебер динларни ўрганиш чоғида ўзига хос тизимларни ишлаб чиқди. Вебернинг дунё динларини ўрганишдаги тадқиқотлари бир бутун лойиҳани ташкил қилади. У турли динларни уларнинг иқтисодиётга бўлган муносабатларига кўра қиёсий ўрганди. Вебер бир қатор асарлар юзиб қолдирди. Булар: “Динлар социологияси”, “Жаҳон динлари этикаси”, “Антик маданият таназзулининг ижтимоий сабаблари” ва бошқалар.
Француз социологи Э.Дюркгейм ҳам динни тушунишда М.Вебер каби ёндашади. Унинг фикрига кўра ҳам дин инсон томонидан яратилган ижтимоий институт (мактаб) бўлиб, унинг мавжудлиги жамиятдаги айрим шарт-шароитларига жавобан муайян ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий равишда шаклланади. Шунга кўра диннинг манбаи, унинг фикрича, инсонларнинг мавжудлик усули билан боғлиқдир. Шунга кўра динда жамият ўзини илоҳийлаштиради. Диннинг маъноси ва вазифаси аввало одамларга ижтимоийлик туйғусини сингдириш, жамоанинг индивидга таъсирини таъминлашдан иборат. Унинг бу қарашидан, ижтимоийликни жамият барча аъзолари учун заруриятга айлантира оладиган, индивидни жамият билан боғлай оладиган, индивидни ўзига бўйсундира оладиган ҳар қандай оммавий тасаввур ва эътиқод дин деб ҳисобланиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Оммавий эътиқод ва тасаввурлар қандай қилиб зарурийлик касб этади, деган саволга Дюркгейм ижтимоий ўзаро таъсирларларда муқаддас объектлар, муқаддас маросим ва удумлар билан боғлиқ равишда иш кўрилиши туфайли шундай бўлади, деб жавоб беради.
Кўриниб турибдики, Э.Дюркгеймнинг динга ёндашуви ҳам М.Веберники каби тор ва ночуқур. Зеро у ҳам динга моҳиятан эмас, балки унинг мазхаблар амалиётида намоён бўлган ташқи жиҳатлари – ижтимоий роли ва жамиятдаги тартиботни ташкиллаш воситалари нуқтаи назаридангина қараган. Бундай қараш ҳақиқатнинг бузиб аксланиши эди албатта. Бу бирёқламалик унда динни ижтимоийлик билан айнанлаштиришда, диннинг ўзига хослигига кўра билмасликда намоён бўлди.
Шунингдек, психология фани тармоқлари мураккаб ҳодиса бўлган динни инсон руҳияти билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилганлар. Бунинг натижасида дин психологияси фани шаклланган ва ривожланган. Шунинг учун ҳам диншунослик асосларини ўрганишда психология фанининг кўп сонли ютуқларига суяниш муҳимдир. Дин психологиясини ўрганишни эмпирик базага асосланган тадқиқотларнинг пайдо бўлиши билан боғлашади. Бу мавзунинг мавҳумлигини ҳисобга оладиган бўлсак, илк қадам қачон бошланганини аниқлаш қийин. Кўпинча Ж.Леубанинг “Дин психологияси феноменларини тадқиқ этиш” ёки Э.Старбекнинг “Мурожаатлар тадқиқоти” биринчи иш сифатида ҳисобланади. Лекин ундан олдин ҳам изланишлар мавжуд бўлган. Масалан, Г.Т.Фехнернинг “Ишончнинг уч сабаби”, Ф.Галтоннинг “Илтижоларнинг эффективлик статистикаси” каби. Умуман, дин психологияси, умумий психология каби ўзининг узоқ ва бой тарихига эга. Унинг асосчилари сифатида Августин Аврелий ва Тереза Авилскаяларни, шарқ тариқати ва ўрта асрлар сирли дунёси, М.Кьеркегор ва А. Ритчли каби шахсларни эътироф этиш мумкин.



Download 212 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish