1-мавзу. Давлат ва ҳУҚУҚ назариясининг предмети ва методлари мавзунинг асосий йўналишлари



Download 91 Kb.
bet4/9
Sana23.02.2022
Hajmi91 Kb.
#121485
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5357326713636260012

Социология фани билан боғлиқлиги. Социология фани
жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этади, жамият
аъзоларининг ҳуқуққа, ҳуқуқий амалиётга, давлат органлари ва
мансабдор шахслар фаолиятига бўлган муносабатини ҳамда уларнинг
давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларининг бугунги ҳолати ва истиқболига оид
қарашлари ва истакларини ўрганувчи фандир. Мазкур фан давлат ва
ҳуқуқ назарияси фани учун тегишли маълумот ва хулосаларни беради.
Ўз навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу маълумот ва
хулосаларни умумлаштиради ва муайян назарий-илмий таклиф ҳамда
тавсияларни шакллантиради.
Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги. Сиёсатшунослик
фани жамият сиёсий тизимини, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар,
давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини,
давлат ва шахснинг сиёсий-ҳуқуқий муносабатларини ўрганади. Ҳар
иккала фаннинг ҳам ўрганиш объекти жамиятни бошқариш билан
боғлиқ масалалар ҳисобланади.
Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги. Мазкур фанлар
жамиятнинг иқтисодий тизимини, яъни ишлаб чиқариш муносабатлари,
молия, кредит, тадбиркорлик ва бошқа шу каби масалаларни ўрганса,
давлат ва ҳуқуқ назарияси фани эса жамият сиёсий тизимининг муҳим
таркибий қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг асосий
предмети сифатида қарайди. Ушбу фанларнинг ўзаро таъсири ва
алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик боғлиқ эканлигини
ўрганишга ва аниқлашга хизмат қилади.
1.3. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИНИНГ ЮРИДИК ФАНЛАР ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ
Давлат ва ҳуқуқ назарияси барча юридик фанлар билан узвий
боғлиқ ва у бевосита ўз предмети билан улардан ажралиб туради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий,
фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади. Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг бошқа ҳуқуқий фанлар билан алоқаси айнан
шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий
ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий
жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал фан сифатида
ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади,
масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи,
демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот,
ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва
бошқалар шулар жумласидандир.
У методологик фан сифатида бошқа юридик фанлар учун хусусий
юридик методларни ва раҳбарий принципларни ишлаб чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни
эгалламасдан туриб бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш
мураккабдир. Тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ
назариясининг хулосаларига асосланади. Демак, давлат ва ҳуқуқ
назарияси бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқликда бўлиб,
улар бир-бирларини бойитади ва тўлдиради.
Ҳар бир ҳуқуқшунослик фани давлат ва ҳуқуқ масаласига ўзига
хос ёндашади, уларнинг ҳар бири ўзининг предметига эга.

Download 91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish