1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили



Download 2,56 Mb.
bet28/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

Назорат саволлари:
1. Дарсдан ташқари машғулотлар нима мақсадда ташкил этилади?
2. Уйда вазифа сифатида қандай амалий ишлар бажарилади?
3. Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришда дарсдан ташқари ишлар, уйга вазифаларининг аҳамиятини ёритинг.
5-амалий машғулот
Мавзу: Биология фанини ўқитишда дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш (2 соат)
Ишдан мақсад: Тингловчиларнинг биология фанини ўқитишда ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ишлар (мактаб тажриба майдончасидаги ва ўқув-тадқиқот ишлари)ни компетенциявий ёндашув асосида ташкил этиш юзасидан билим, кўникмаларини ривожлантириш.
Бажарилиши лозим:
1.Ўқувчиларнинг мактаб тажриба майдончасидаги дарсдан ташқари ишларини ташкил этиш юзасидан қуйида келтирилган назарий маълумотларни таҳлил қилинг.
2. Ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотларини ташкил этиш методикаси билан танишинг ва уни таҳлил қилинг.
3. Бажарилган ишлар юзасидан тақдимот тайёрланг.
Амалий машғулотга доир назарий материал
Мактаб тажриба майдончасидаги дарсдан ташқари ишлар
Биологияни ўқитиш амалиётида мактаб тажриба майдончасига алоҳида эътибор берилади. Бу ерда ўқувчилар дала ўсимликлари, сабзавот экинлари, резавор-мева экинлари, манзарали ўсимликлар ва ўсимлик биологияси билан танишадилар, уларни правариш қилиш, бегона ўтлардан тозалаш ва зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш бўйича муайян ишларни амалга оширадилар.
Ўқувчиларнинг мактаб тажриба майдончасида кузатиш ва тажриба қўйиш ишларини мақсадга мувофиқ ташкил этилиши биология ўқув хонасини ўқув жараёни учун керакли тарқатма материаллар билан таъминлаш, кузатиш ва тажрибаларнинг натижаларини дарсда намойиш қилиш имконини беради.
Ўқувчиларга аниқ пухта, мантиқий тузилган режа асосида ишлаш уқувини сингдириш зарур. Бунинг учун мактаб ўқув тажриба майдончасида катта педагогик имкониятлар бор. Мактаб тажриба майдончасини ташкил этиш, экин ва кўчатлар экишнинг пухта ўйланган режасини тузишни биринчи ўринга қўйиш керак. Ўқув тажриба майдончасида 5-11-синфларда дарсдан ташқари ишлар кузда, баҳорда амалий машғулотлар, ёзда, кузда ва баҳорда тажрибалар қўйиш ва кузатишлар ўтказиш, биология дарсларида тарқатиладиган ва кўргазмали материалларни тайёрлаш юзасидан ўтказилади.
Майдончада «Ёш табиатшунослар» тўгараги иш олиб боради. Тўгарак аъзолари мактаб тажриба майдончасидаги ишларни ташкил этиш ва мактаб, синфдан ташқари тадбирлар: «Ҳосил байрами», «Қушлар байрами»ни ўтказишга тайёрланиш, кўргазмалар ташкил этишда ўқитувчига яқиндан ёрдам берадилар. Мактаб тажриба майдончасидаги ишларни ташкил этишда ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиш, ҳар бир гуруҳ етакчисини тайинлаш, етакчига бажариладиган ишлар бўйича аниқ топшириқларнинг берилиши ишнинг самарали бўлиши ва уларни назорат қилиниши, ўқувчиларнинг ўз вақтида рағбатлантириш имконини беради.
Ота-оналар, мактаб маъмуриятининг мазкур ишларни ташкил этишда яқиндан ёрдам бериши мақсадга мувофиқ бўлади. Мактаб тажриба майдончасининг таркибий қисмлари бўйича методист олимлар ўртасида турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, П.И. Боровский мактаб тажриба майдончаси икки бўлимдан: тажриба ва коллекция бўлимларидан иборат бўлишини таъкидлаган.
Н.М. Верзилиннинг фикрича, мактаб тажриба майдончаси бир неча: дала, сабзавот, резавор, манзарали ўсимликлар, биология ва зоология бўлимларидан иборат бўлиши даркор.
Мактаб тажриба майдончасида мактаб ўқув дастурида ўрганиладиган ўсимликлар: дала, полиз, резавор мевалар, манзарали ва ёввойи ўсимликлар бўлиши керак. Шунга мувофиқ, майдонча аниқ чегараланган: дала, полиз, резавор мева, манзарали, биология ва зоология бўлимларига эга бўлиши зарур. Майдончада метрологик станция, аудитория барпо этиш зарур. Ҳар бир бўлимда ўсимлик коллекцияси ва улар устида тажриба ўтказиш учун жой ажратилади. Сабзавот экинлари устида ўтказиладиган тажрибалар қуйидагилар бўлиши мумкин: ерга қўшимча ишлов беришнинг тасири, қаламчадан кўпайтириш, чатиштириш, новдаларни чилпишнинг тасири, яхши ўсимликларни уруғлик учун ажратиш, асосий экинлар (карам, помидор, лавлаги, пиёз, бодринг ва б.) дан юқори ҳосил етиштириш. Биология курсидан мавзуларни ўтишда бу тажрибаларнинг барчасидан фойдаланилади.
Биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдончаси биология ўкитишнинг яхлит моддий техника базасини ташкил этади. Биология ўқитувчиси биология ўкитишнинг моддий техника базасининг ҳар бир таркибий қисмининг дидактик функцияси, биология дарслари билан бир қаторда, ўқувчилар билан олиб бориладиган дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, ўқувчиларнинг мустақил ишларини мақсадга мувофиқ ташкил этиш йўлларини белгилаши ва ўз педагогик фаолиятини амалга ошириши лозим.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish