49
ҳаётининг маъноси ҳақидаги, инсоний яшашнинг қувончлари ҳақидаги
таълимотнинг яратувчиси Эпикур ҳисобланади. У ҳаётнинг маъносини
донишмандликда кўради, донишмандлик кишини ақл-идрок билан билиб
олинган табиатга ва беҳуда ҳоҳишларни рад қилиб ҳосил бўладиган руҳий
осойишталикка мувофиқ тарзда яшашга ўргатади, деб ҳисоблайди. Ҳаётнинг
маъноси муаммосига қадимги файласуфлар катта эьтибор бердилар. Хусусан,
улар инсон ҳаётининг аҳамияти ва бир томонга йўналтирилганлиги ҳақидаги
тасаввурларни кескин танқид қилиб, айрим файласуфларга қарама-қарши
ўлароқ, ҳаётнинг маъноси ва инсоннинг заминдаги мақсад ва вазифаси
ютуқларига, ҳузур-ҳаловатга, бахтга, муваффақиятларга эришишдир деб
ҳисоблайдилар.
Ҳаётнинг маъноси ва яшашдан мақсад, гарчи бир-бири билан
мустаҳкам боғланган бўлса-да, лекин улар бир хил маъноли тушунчалар
эмас, чунки инсоннинг ҳаёти қандайдир эзгу мақсад амалга оширилмай
қолганлиги билан ўз маьнисини йўқотмайди.
Ҳаётнинг маъноси – бу
ҳаётнинг бутун бош йўлидирки, конкрет мақсадлар ана шунга боғлиқ бўлади,
яъни мақсадларни белгилаб берадиган йўналишдир. Мақсад инсон онгида
объектив дунёнинг, унинг риволаниш тенденсияси ва қонуниятларининг
иньикосидир. У объектив воқеликни инсон амалий фаолияти натижасида
унинг моддий ва маьнавий эҳтиёжларини қондира олувчи бўлажак ҳолати
образидан иборатдир.
Инсон ўз олдига ўзи мақсад қўяди, лекин мақсадлар
ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки уларни инсоннинг турмуш тарзи тақазо
қилади. Ҳаётнинг маъноси – унинг инсон онгидан қатьий назар мавжуд
бўладиган объектив мазмундир. Агар мақсад инсон интиладиган нарсани
кўрсатса, ҳаётнинг маъноси унинг буни нима учун қилишини айтади.
Ҳаётининг маъноси ва ҳаётдан мақсад ё бир-бирига уйғунлашиб кетиши ёки
бир-бирига зид келиши мумкин. Лекин қандай бўлишидан қатьий назар улар
диалектик бирликда мавжуддир.
Агар киши ўз олдига “мен бу дунёда кимман ва унга нима янгилик
киритаман, уни нима билан бойитаман, менга ўтмишдаги ва ҳозирги барча
авлодлар томонидан муҳайё қилинган ҳаёт шодликларини нима билан
қайтараман” деган савол қўймаган бўлса, унинг ҳаётини беьмани ҳаёт деб
бўлмайди. Инсон ўзининг ижтимоий табиатига кўра амалий мавжудотдир,
демакки, у ўз олдига мақсад ва вазифаларни қўяди, аммо бусиз у ҳайвонга
айланади. Инсон ўз ҳаётининг оқилона асосини ва вазифасини, ўз
камолотини истиқболларини, бутун фаолиятини кўра билиши, англаши ва
тушуниши керак. Агар мақсадни ошириш йўлида инсон бирон-бир ўтиб
бўлмас тўсиққа учраса, у ўз ҳаётини маънодан маҳрум бўлмаслиги учун
умумий ҳаётий йўлига мувофиқ келадиган бошқа олижаноб мақсадларини
қўяди. Бунда кўзланган мақсадлар қанчалик олижаноб, юксак бўлса,
ҳаётнинг маьноси шунчалик теран ва аҳамиятлироқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: