1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

 
Ахлоқий идеал категорияси 
Ахлоқий идеалда мавжуд ҳаётдаги инсонга, воқеликка реал, мавжуд, 
ҳаётдаги ходисалар қиёсланади, яьни бор нарса йўқ нарса билан ўлчанади. 
Зеро идеал ҳаётда мавжуд бўлиши мумкин эмас – бу ҳаммага аён гап. Бунинг 
устига, идеал ҳозирги замонда ҳам, келажакда ҳам бўлмайди, унинг 
мавжудлик шарти-ўтган замон. Лекин, шунга қарамай, инсон идеал сари 
интилади, ўз ҳаётини унга қиёслаб унга тақлид қилади. У инсон ҳаётидаги 
энг олий ахлоқий талабки, унинг бажарилиши шахсни комилликка етказади. 
Албатта, ҳаётда бундай бўлмайди, лекин инсон ана шу комилликни ўзига 
намуна билиб, идеалга интилиб яшаши жараёнида нисбий комилликка 
эришади. 
Дунёвий идеал билан, тўғрироғи, ижтимоий-ахлоқий идеал билан 
диний идеал, бир қараганда, ўхшашдек кўринса-да, аслида кескин фарқ 
қилади. Чунончи, мусулмонлар учун Муҳаммад Алайҳиссалом, насронийлар 
учун – ҳазрати Исо, яҳудо динидагилар учун – ҳазрати Мусо идеал 
ҳисобланади. Улар идеал сифатида ҳеч қачон ўзгармайди, боқий. Ижтимоий-
ахлоқий идеаллар эса ўзгариши мумкин ва кўп ҳолларда ўзгариб туради. 
Масалан, шўролар даврида ўша тузум асосчиси Ленин – энг юксак ахлоқий 
идеал сифатида талқин этиларди ва кўпчилик томонидан шундай қабул 
қилинарди. Ҳозир эса “Куч – адолатда!” деган шиорни ҳаётининг маъноси 
деб билган буюк аждодимиз Амир Темур кўпчилик томонидан ижтимоий-
ахлоқий идеал, адолатли давлат раҳбарининг идеал тимсоли тарзида қабул 
қилинади. Демак, муайян тузум талабларидан келиб чиққан ҳолда, 
ижтимоий-ахлоқий идеаллар ўзгариши мумкин. Идеал умуман, инсоният 
жамиятида, шахс ҳаётида ижобий, ёруғ маёқ вазифасини ўтаб келмоқда, 
бундан кейин ҳам унинг асосий вазифаси шундай бўлиб қолажак. Чунки 
идеал ҳар бир инсон ўз бахтининг ҳиссиётли ирфодасини кўради, ҳаётнинг 
маъносини унга қараб интилишда деб билади. 
Бахт категорияси. 
Этика ҳаётнинг маъноси муаммосини муҳим ахлоқий категория бўлган 
бахт категорияси билан боғлайди; ҳаётнинг катта маъноси бўлмаса, ҳақиқий 
бахтнинг бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Кенг маънодаги бахт инсон 
ҳаётининг умумий баҳосидир. Бахт категорияси бошқа этикавий 
категорияларда фарқли ўлароқ, у энг бой конкрет мазмун билан тўладир. 
Унда, яхшилик категориясига қарама-қарши равишда, бирмунча кенг 
умумийликни акс эттирувчи алоҳидалик энг ёрқин ифодасини топган.
Қадимги Ҳиндистон, Хитой, Грециянинг кўпгина файласуфлари бахтни 
ҳузур-ҳаловатнинг ўзига хос ҳолати, бузилишни билмайдиган мутлақ 
осойишталик деб қараганлар. Улар роҳатга ҳам, азобга ҳам бефарқ 
муносабатда бўлишгина кишини бундай ҳолатга олиб келади, деб таълим 
берганлар. Арасту қуллик кўпчилик кишиларнинг табиий ҳолати деб 
ҳисоблаб, ҳар бир ижтимоий гуруҳ ўз бахт мезонига эга бўлади деган. 


48 
Бахтнинг ўзи эса, мутафаккирнинг фикрича, оқилона фаолиятдан, ақлга 
мувофиқ келадиган фазилатлардан иборат. Файласуфлар орасида скептиклар 
ўта кетган нуқтаи назарни ёқлаб чиқадилар. Улар “атараксия” – батамом 
хотиржамлик тарафдори эдилар. Скептикларнинг идеали – “апатия” 
(лоқайдлик) эди. 
Қадимги замон файласуфлари аскетизмни ҳаётий неьматлардан воз 
кечиш сифатида инкор этиб, дунёвий бахтни ёқлаб чиқдилар улар бахтни 
бузуқ ҳаётдан эмас, балки оқилона яшашдан баҳра олиш деб қарадилар, ҳар 
нарсада, шу жумладан овқат ва кийимда ҳам нафсни тийиши ва 
мўьтадилликни талаб қилдилар. “Ақл эҳтирос устидан ҳукмрон бўлиши 
керак” деган эди Демокрит. Бундай турмуш тарзи саломатликка ёрдам 
беради, инсонни ижтимоий жараёнларга қизғин муносабатда бўлишга 
мажбур этади, бахтсиз ҳодисалар бахтсизликнинг асосий сабабчиси, ҳар 
қандай ижтимоий ёвузликнинг манбаи деб, унга кескин қарши чиқди. 
Этика фани бахт масаласини ҳал этишга жамият ҳаётининг ҳамма 
томонлари ва ҳодисаларини ҳисобга олиб туриб, конкрет тарихий нуқтаи 
назардан ёндошади: ҳар бир ижтимоий-иқтисодий тузум, ҳар бир гурух 
бахтни ўзича тушунади. “Умумий инсон” бўлмаганидек, “Умумий бахт” ҳам 
бўлмайди. Бахт тушунчасининг ривожланиши жамият тараққиёти билан 
узвий боғланган, у жамият ҳаётида содир бўладиган ўзгаришларга мувофиқ 
равишда янги мазмун билан бойиб боради. Мутлоқ бахтнинг бўлиши мумкин 
эмас. У ҳам худди эҳтиёжлар сингари доим ўсиб, ривожланиб боради. Агар 
бахтнинг мазмуни хар қандай шароитда хам ўзгармай қолганида эди, бу 
хақда хеч қачон ва хеч ерда мунозара бўлмас эди. Бахт масаласи билан 
шуғулланган француз утопик-социалисти Ш. Фуръе фақат Римнинг ўзида
ўша вақтгача бахт нима эканлиги ҳақида 278 та бир-бирига қарама-қарши 
фикр борлигини ҳисоблаб чиққан. Иккинчи томондан бахт категорияси 
тарихий тараққиёт давомида сифат жиҳатидан янги маъно ва мазмун билан 
бойиб боради.
Бахт бу инсоннинг ўз ижодий кучларининг тўлиб-тошиб ётганлигидан, 
уларнинг ижтимоий ва шахсий мақсадда қўлланилишидан юксак даражада 
маънавий қониқиши ва бу туйғунинг англаб олинишидир.

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish