1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

 Ўзбекистон худудида ва Европада 
қадимий ахлоқий қарашлар ривожи. 
 
Ахлоқшунослик тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда 
унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий меросининг улкан қисми 
бўлмиш ахлоқий таълимотлар, хикматлар, панд-насиҳатларни замонавий 
жамият ҳаётига тадбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. 
Гарчанд ҳар бир ахлоқий концепсия маълум бир мутафаккир мулоҳазалари ва 
фаолиятининг меваси бўлса-да у, моҳиятан, тарихий давр талабларидан 
келиб чиқади. Айни пайтда, турли одоб ва этикет қонун-қоидаларни ўз ичига 
оладиган одобий тарғибот муаммолари, ахлоқий панд-ўгитлар ва меъёрлар 
талабларини бажариш соҳасига киради. Ҳамда ахлоқшуносликнинг одатда 
“Амалий ахлоқ” деб аталадиган қисмини ташкил этади. 
Қадимги Туронзамин ва Эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тараққиёти 
зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. Тахминан бундан 
ХХХ аср муқаддам ёйила бошлаган дин қадимги Хоразмда вужудга келган. 
“Авесто” деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатлар ва 
иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда зардуштийлик илоҳи Ахура 
Мазда-эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади; 
эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий 
курашнинг ибтидоси акс этади. “Абадий эзгулик”, “Эзгу сўз”, “Эзгу фикр”, 
“Эзгу амал”, каби эзгу тушунчалар реал маъно касб қилиб, инсоний
қиёфадаги маъбудлар сиймоси намоён бўлади, улар Аҳурамазда атрофида 
яхшилик уруғини сепиб юради. Бундай тушунчаларнинг акси эса Ахриман 
атрофидаги ёвуз кучларда реаллашади. Ёвуз фикр тажассуми Апа Мана, 



сўлиш ва ўлим тимсоли Туарви ҳамда Зарик исмли девлар шулар 
жумласидандир. 
“Авесто”даги талқинлар реал ҳаёти билан боғлиқ эканлигига диққатга 
сазовордир. Ундаги эзгулик руҳи – яратувчилик, ижодкорлик қуввати, 
Ёвузлик эса бузиш ва бузғунчилик кучи тарзида намоён бўлади. 
Ахура-Мазда қиёфасидаги бу эзгулик – ҳаёт рамзи, ерни инсон, 
ҳайвонот ва набодот бойитади, инсон уларни соғлиқ, куч-қудрат, бахт, 
шодлик, умид, ишонч, гўзаллик, фаровонлик ёрдамида мунаввар қилади. 
Ахриман қиёфасидаги ёвузлик эса қурғоқчилик, очарчилик, касаллик, 
моллар, қирғинини, жисман ва руҳан ҳалокат сингари офатларни келтириб 
чиқаради.
“Авесто”да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва тозалик 
тамойиллари билан иш кўрган одам ўлгандан сўнг унинг руҳи роҳат-
фароғатда бўлиши, гуноҳкор, фосиқ кишиники эса аксинча: азоб-уқубат 
ҳамда хунуклик комига маҳкум этилиши айтилади.
Бу ерда руҳ ва вужуд муамоси ифода топганини илғаб олиш қийин 
эмас. Зеро “Авесто”да жон, руҳ тушунчаси ўта илоҳийлаштирилмайди, 
маьлум маънода “дунёвий”лаштирилади ва ўз эгаси билан мулоқот қилувчи 
виждон сифатида намоён бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Авесто”да инсон олий жонзод 
тарзида талқин этилади. Айни пайтда еру кўкдаги барча неъматларни севиш, 
ардоқлаш инсоннинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Озодалик, тозалик 
гигиена тушунчаси ахлоқий ва илоҳий тушунча даражасига кўтарилади: 
сувни, атроф-муҳитни тоза тутиш, жониворларга, хусусан, итга учи ўткир 
суяк ёки қайноқ овқат бермаслик – уларга нисбатан шафқатни англатади; 
инсон шафқатли бўлиши керак. Буларнинг ҳаммаси “Авесто”да экологик 
ахлоқшуносликнинг дастлабки куртаклари ҳам мувжудлигини кўрсатади.
Зардуштийлик дини, унинг муқаддас китоби “Авесто” юқорида 
айтганимиздек, аждодларимизнинг ахлоқий эстетик қомуси, қадимий урф-
одатларимизнинг ўзига хос мажмуи сифатида қимматлидир.

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish