7-мавзу. XVII - XVIII асрларда халқаро муносабатлар ва дипломатия
Режа: 1. XVII аср бошларида йирик давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви
2. Ўттиз йиллик урушдан сўнг халқаро майдондаги сиёсий воқеалар
3. Шимолий уруш тамом бўлишидан буюк Франция буржуа инқилоби бошлангунча ўтган давр ичидаги халқаро муносабатлар
Таянч иборалар: ўттиз йиллик уруш, евангелия унияси, католиклар лигаси, Вестфалия сулҳи, Пирения сулҳи, кюрфиристлар, испан мероси, шимолий уруш.
XVII аср бошларида йирик давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви. XVII асрнинг хусусияти унинг илк янги даврнинг қоқ марказида бўлганлигидадир. Ушбу асрдаги халқаро сиёсатнинг мазмуни ва тамойилларини ҳосил қилган давлатлараро зиддиятлар, бир томондан, XIV асрнинг меросига таянарди, иккинчи томондан - ушбу сиёсатнинг келгуси асрдаги ривожланишини, маълум даражада, белгилаб берарди. Ушбу даврда дипломатиянинг тутган ўрни янада аҳамиятли бўииб борди, дипломатик хизматаинг оёққа туриши ва такомиллашиши рўй бермоқда эди. Француз тили дипломатик алоқаларнинг расмий тилига айланди. XVII асрда пайдо бўлган дастлабки газета ва журналлардан сиёсий ва диний курашда, демак халқаро муносабатларда ҳам, кенг фойдаланилди. Бундан ташқари, диний омилнинг халқаро муносабатлар ҳолатига таъсир кўрсатиши давом этарди. XVII асрнинг ўрталаригача давлатлараро иттифоқларнинг шаклланиши ва ҳарбий тўқнашувларнинг юзага келиши асосан диний тамойиллар негизида рўй берарди. Кўп ҳолларда христиан динидаги турии конфессияларнинг (йўналишларнинг, оқимларнинг) вакиллари принсипиал рақиблар сифатида намоён бўларди, Бу эса Европа мамлакатларини ўзаро қарама-қаршилигига олиб келарди.
Қудратли буюк давлат - Усмонийлар империяси халқаро муносабатларнинг яна бир омили эди. Улкан ҳарбий ва моддий кучга эга бўлган Истанбул Европада юзага келаётган халқаро муносабатлар тизимида муҳим рол ўйнарди. Европа давлатлари, гарчанд империяга яқин жойлашган мамлакатларда тинчликни сақлашга мойиллик билдирсалар ҳам, Усмонийларга қарши иттифоқлар тузиш йўлидан боришарди.
Кучлар мувозанатини сақлаш ғояси халқаро муносабатлар тизимида белгиловчи тамойиллардан бирига айланди. Йирик давлатлар ўртасидаги зиддиятлар алоҳида аҳамиятга эга эди. Ушбу давлатлар ўзларининг атрофига ўрта ва кичик мамлакатларни жалб этиб, турли иттифоқлар тузишарди. Шу тарзда кўплаб мамлакатлар дипломатик ва ҳарбий низоларга тортиларди. Асосий мақсад - бирорта давлатнинг бошқа давлат эвазига ҳаддан ташқари кучайиб кетишига йўл қўймаслик ва мавжуд вазиятни сақлаш эди.
Ташқи сиёсатнинг асосий кўринишларидан бири - бу давлатлар томонидан олиб бориладиган урушлар бўлган. Халқаро низоларни келтириб чиқарадиган сабаблар орасида чегара можаролари, сулолавий даъволар, савдо молнополияси учун кураш ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Узоққа чўзиладиган тавсифга эга бўиган ҳарбий операцияларнинг кўлами кенгайиб борди. Бу эса асосан ёлланма аскарлардан иборат доимий армияларнинг мавжуд бўлишини талаб қиларди.
Ўттиз йиллик уруш (1618 - 1648 йй.) XVII асрдаги халқаро хаётнинг энг йирик воқеаси боиди. Бу уруш умумевропа миқёсдаги биринчи уруш эди. Унинг гирдобига кўплаб мамлакатлар тортилиб кетди.
Ўттиз йиллик урушнинг бошланишидан олдин Германияда ички кураш айж олди. XVII аср бошида контрреформациянинг ҳужуми кучайиб борди. Протестантлар томонидан эришилган мавқеларини бирин-кетин йўқотиб бориши нафақат умумгерман, балки халқаро таъсирга эга эди. Германияда диний-сиёсий вазиятнинг кескинлашувида Европа давлатлари орасидаги мураккаб зиддиятлар катта рол ўйнади.
1608 - 1609 йилларда бу ерда немис князларининг, конфессионал (диний) негиздаги икки ҳарбий-сиёсий иттифоқи юзага келди - Евангелия унияси (Инжилчилар иттифоқи) ва Католик лигаси. Иккала иттифоқ ҳам хорижий давлатлардан кўмак олиб турарди. Натижада Германиядаги ҳар қандай ҳарбий тўқнашув давлатлар орасидаги кескинлашган муносабатлар шароитида халқаро низога айланиб кетиши мумкин эди. Айнан шундай ҳолат Ўттиз йиллик урушнинг бошида рўй берди ва Германия ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланди.
Ғарбий Европанинг сиёсий ҳаётидаги асосий тўқнашуви - бу Испания ва Австрия Габсбурглари иттифоқининг Франция билан қайтадан бошланиб кетган кураши эди. Иккала куч ҳам қитъанинг ушбу қисмида етакчиликка даъвогарлик қиларди. Чехиядаги низодан бошланган уруш Шимолий Германияга ёйилди, кейинчалик эса Марказий Европанинг улкан ҳудудларини қамраб олди. Европа мамлакатларининг муайян манфаатлари урушнинг турли босқичларида уларнинг қатнашувини белгилаб берди. Ўттиз йиллик уруш тўртта даврдан иборат: Чехия даври (1618 - 1629 йй.), Дания даври (1625 - 1629 йй.), Шведлар даври (1630 - 1635 йй.) ва Француз - шведлар даври (1635 - 1648 йй.). Дастлабки уч даврда Габсбургларнинг қўли баланд келди. Охиргисида эса империя ва унинг иттифоқчилари мағлуб этилдилар.
Курашаётган томонларнинг тинкаси қуриди, асосий ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган Германияда аҳоли хонавайрон этилди. Натижада армияларнинг таъминотини амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди. Қолаверса, урушаётган мамлакатларнинг ўзида ижтимоий вазият кескинлашиб борди. Урушни тўхтатиш зарурияти юзага келди.
1638 йилнинг ўзидаёқ Рим папаси ва Дания қироли урушни тўхтатишга даъват этишди. Икки йилдан сўнг Регенсбургдаги Герман рейхстаги тинчлик музокараларини бошлаш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бироқ, сулҳни дипломатик тарзда тайёрлашга кечроқ киришилди, Фақатгина 1644 йилда Мюнстерда тинчлик конгресси очилди; бу ерда император ва Франция ўртасида музокаралар олиб борилди. 1645 йилда Вестфалиянинг Оснабрюк шаҳрида эса швед - герман муносабатлари музокаралар орқали муҳокама қилинди.
1648 йилнинг 24 октябрида Мюнстер ва Оснабрюкда имзоланган тинчлик шартномалари нафақат ушбу ўттиз йиллик урушга, балки реформацион кучлар ва уларнинг рақиблари ўртасидаги қарама - қаршилиги даврига ҳам якун ясади. Вестфалия сулҳида Европада ҳудудий ўзгаришлар масалалари ҳал этилди. Бундан ташқари, Германия империясининг сиёсий тузилиши, унинг ҳудудларидаги дин масаласи, Голландия ва Швейцариянинг мустақиллигини ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланиши ҳам сулҳида ўз аксини топди. Ҳудудий жиҳатдан ҳаммадан кўпроқ Швеция фойда кўрди. Бундан ташқари, Швеция катта пул тўловини қўлга киритди ва ўзининг халқаро мавқеини оширди. Швеция Болтиқда ҳукмронлик қилиш мақсадига эришди ва Европанинг буюк давлатига айланди.
Франция ҳам ўзига керакли сиёсий натижани қўлга киритди. Кутилганидек Германия империясининг сиёсий мавқеи заифлашди ва унинг ҳудудий тарқоқлиги сақланиб қолинди. Бироқ ҳудудларга эга бўлиш масаласида Франция Германия империяси ҳисобидан ўзи кутганидан озроқ ерларга эга бўлди.
Вестфалия сулҳи Германиянинг сиёсий тарқоқлигини икки юз йилга мустаҳкамлади. Немис князлари ўзаро иттифоқлар ва ҳорижий давлатлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Бу эса уларнинг суверенлигини таъминлади. Вестфалия сулҳидан сўнг империянинг ўзи, расман сайланадиган монарх ва доимий рейхстаглари мавжуд давлатлар иттифоқи бўлиб қолиб, амалда "империя мансабдорларнинг" қурамасига айланди. Католицизм ва лютеранлик билан бир қаторда кальвинизм ҳам империяда расмий дин мақомини олди. Вестфалия сулҳи натижасида Испания урушларининг бир қисми якунланди холос: Францияга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилди. Улар орасидаги тинчлик фақатгина 1659 йилда тузилди. Габсбургларнинг Европадаги устиворлигига Вестфалия сулҳи барҳам берди. Ягона христиан империясини барпо этиш ғояси, ҳамда Испаниянинг католик зўравонлиги пучга чиқди. Шундай бўлса ҳам, Австрия империясининг ўзи урушда мағиубиятга учрамади, немис князлари эса ўзларининг тўла суверенлигини сақлаб қолдилар. Вестфалия сулҳи, Европада кучларнинг янги нисбатини ўрнатиб, икки йирик тарихий даврнинг чегарасига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |