Ўрта асрларда Хитойнинг халқаро алоқалар тизимида тутган ўрни. Хан империяси парчаланиб кетгандан сўнг Хитой ҳудуди бир нечта майда давлатларга бўлиниб кетган. 618 йилдагина Шимолий-ғарбий Хитойнинг князларидан бири Ли Юан ёки Гаоцзу (у келиб чиқиши жиҳатидан чала турк эди) ҳокимиятни қўлга кириган ва Тань сулоласига асос солган. Тань империяси Хитойда 300 йилга яқин, яъни 618 йилдан 907 йилгача ҳукмронлик қилган. Мамлакатнинг бирлаштирилиши, хўжаликнинг жонланиши, ҳарбий қудратнинг ўсиши Суй ва Тан империяларининг сиёсатида ташқи алоқаларнинг фаоллашувига кўмак берди.
Марказий Осиёнинг улкан кенгликларида кўчманчи қабилаларнинг иттифоқи бўлган Турк хоқонлигининг юзага келиши Хитой ерларига жиддий таҳдид ҳисобланган. Хитой империяси хали ўта заиф бўлганлиги сабабли турк хоқонларининг турли устунликларини тан олган ва ҳатто узоқ муддатга тинчликни сақлаш учун ўлпон тўлаб туришга рози бўлган.
Шимолий-Шарқда эса сиёсат ўзгача кўриниш касб этган. Бу ерда Суй императорлари Мохе қабилалари ва шимолий корейс давлати Когурёга қарши узоқ давом этган ва унчалик муваффақиятли бўлмаган урушларни бошлаганлар. Асосий мақсад - Ляонинни ва корейслар ўша пайтларда устунлик қилган Сариқ денгизга олиб борувчи денгиз йўлларини қўлга киритиш эди. Кореяга қарши урушлар деярли бир аср мобайнида давом этган.
Империя мустаҳкамланиб борган сари, илгари турк хоқонлари билан дўстона муносабатларда бўлган ҳукмдорлар қўшниларига қарши урушлар олиб боришга ўтганлар.
VII асрнинг 30-40-йилларида Хитой қўшинлари мўғул даштларига ва Буюк ипак йўли бўйлаб ҳарбий юришларни амалга оширган.
Ўртадаги империянинг ҳудудий жиҳатдан кенгайиши турк ва тибет қабилаларининг доимий босими, ҳамда араб истилочиларининг таҳдиди остида бўлган халқларнинг ҳитойликлар билан яқинлашишларига сабаб бўлган. Ҳатто Сосонийларнинг сўнгги подшоси Ёздагир III, араб истилочиларидан қочиб, Еронни тарк этган ва Хитойдан кўмак сўраган. Унинг ўғли ва набираси ўзларини Тан давлатининг вассаллари деб тан олганлар.
VII асрда Тибетда дастлабки давлат вужудга келган ва унинг подшоси Сронсзангбо ўзининг катта қўшини билан Ҳитойга юриш бошлаган. 641 йилда Сронсзангбо ва Хитой императори Ли Шамин ўртасида тинчлик битими тузилган. Тибет ҳукмдори ўзини Хитой вассали деб тан олган.
Эндигина асос солинган Лхасага ҳам хитойлик амалдорлар, савдогарлар ва ҳарбийлар кириб кела бошлаган. Хитой ва Ҳиндистон билан алоқаларда Лхаса ҳудудий жиҳатдан мухим аҳамият касб этарди. 641 йилда Шимолий Ҳиндистон ҳукмдори Харша Хитойга элчилик юборган ва туҳфалар билан этиб келган ушбу элчилик Чанъан саройларида иззат билан кутиб олинган. Икки йилдан сўнг Ли Шамин жавоб элчилигини жўнатган. Ушбу элчилик иштирокчиси, ўқимишли буддист, сарой гвардияси бошлиғи Ван Сюансе Лхасада император вакили сифатида қолдирилган. У 647 йилда яна бир бор Ҳиндистонга сафар қилганда Харша вориси Аруджинанинг қўшини элчиларга ҳужум қилган. Ван Сюансе, Тибетга қайтиб келиб, тибетликлар, хитойликлар ва гуркаслардан (Непал аҳолиси) иборат қўшин тўплаган ва Ганг бўйлаб юриш қилган. Аруджина мағлуб этилиб, асирлар қатори Чанъанга жўнатилган. Ушбу воқеадан кейин шимолий-шарқий Ҳиндистон зодагонлари, Тан империяси билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Хитойга совғалар сифатида отлар, қуроллар, қимматбаҳо буюмларни юборганлар. Икки мамлакат ўртасида савдо алоқалари ўрнатилган. Ван Сюансе элчиликлар таркибида яна икки маротаба Ҳиндистонга сафар қилган. 668 йилда Ҳинд элчилиги Хитойдан ҳарбий ёрдам сўраган. Кейинроқ Тибет орқали олиб борадиган йўл узилиб қолган ва икки мамлакат ўртасидаги алоқалар Бирма ва денгиз орқали давом этган.
907 йилдан Тан империяси инқирозга юз тутгач, бир неча ўн йилликлар давомида Хитойда тўла тарқоқлик ҳукм сурган. 960 йилда Сун сулоласи ҳокимияти остида Хитой қайтадан бирлаштирган. Унинг асосчиси Чжао Куан-ин эди.
Сун империяси Тан империяси сингари кучли бўлмаган. Турк, мўғул қабилалари ва ғарбдаги бошқа кўчманчи қабилалар Сун империяси чегараларига борган сари кучлироқ хавф солиб турганлар. Сун императорлари уйғурларга, тангутларга, киданларга қарши урушлар қилишга мажбур бўлган. Бироқ бу мамлакатларни Хитойга бўйсундира олмаганлар. Шунга қарамасдан, Сун сулоласи даврида Хитойнинг халқаро алоқалари қайтадан мустаҳкамланган. Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Ҳинди-Хитой билангина эмас, балки Корея, Япония ва Индонезия билан ҳам кенг миқёсда ташқи савдо алоқалари олиб борилган.
. ХII асрда Сун сулоласининг аҳволи оғирлашган. 1127 йилдан бошлаб Сунлар фақат Жанубий Хитойни ўз назорати остида ушлаб турганлар холос. Шимолий Хитой чжурчженларнинг Цзин деб аталган янги бир катта давлати таркибига кирган. ХIII аср бошларида Шимолий Хитой мўғуллар томонидан босиб олинган.Фақат жанубий Хитойдан иборат бўлиб қисқариб қолган Сун империяси (ўшанда ҳам ҳамма вилоятлар унинг таркибига кирмас эди) 1279 йилгача, яъни Чингизхоннинг невараси Хубилай забт этмагунча умр кўрган. Хубилай янги мўғул сулоласига асос солиб, бу сулала хитойча Юан деб номланган.
асрнинг 50-60 йилларида бутун мамлакатда мўғул истилочиларига қарши қўзғолонлар бўлиб ўтган. 1368 йилда қўзғолончи деҳқон армиясининг раҳбарларидан бири бўлмиш Чжу Юан-Чжан император деб эълон қилиниб, Мин сулоласи ҳукмронлиги бошланган. Ушбу сулола Хитойни 1368 йилдан то 1644 йилгача идора қилган.
ХIV асрнинг охирги чораги - ХV асрда Мин сулоласи Корея, Тибет, Ветнам, Индонезия, Ҳинди-Хитой, Малаккага нисбатан фаол ташқи сиёсат олиб борган. Ушбу мамлакатларга бир неча бор ҳарбий экспедициялар уюштирилган. Айниқса, 1403-1433 йиллар мобайнида адмирал Чжен-Хе бошчилигидаги еттита денгиз экспедицияларининг кўлами катта бўлган. Мин ҳукумати элчиликлар алмашиш воситасида Япония, Кампучия, Ҳиндистон, Темурийлар давлати каби мамлакатлар билан дипломатик муносабатларни таъминлашга уринган.
ХVI асрда Мин сулоласи мўғул хонларининг мамлакат чекка ҳудудларига қилган ҳужумларини бир неча бор қайтарган. 1570 йилда тузилган узоқ муддатли тинчлик битимидан сўнг босқинлар тўхтатилган. Тинчлик шартномалари хонлар ва императорлар ўртасида илгари ҳам бир неча бор имзофанган, бироқ улар доим Хитой учун манфаатсиз бўлган. Мўғул хонлари шундай савдо-сотиқни мажбуран қабул қилдирганларки, бундай савдо Хитойга фақат зарар етказган. Хитойликлар қиммат маҳсулотларни (ипак, дон, қимроатбаҳо хунармандчилик буюмлари) арзон сотишга, чорва молларини эса уларнинг ҳақиқий қийматига кўра юқорироқ нархларда ҳарид қилишга мажбур бўлганлар.
Мин империяси айрим давлатлар бииан тинч савдо алоқаларига эга бўлган. Хитой хунармандларининг махорат билан ишланган буюмлари мамлакатдан анчагина ташқарида сотиларди. Хитой маҳсулотлари рус давлатига ҳам этиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |